ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2023 й. 321-сон "Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2023 й.

N 321



МИГРАЦИЯ ВА ФУҚАРОЛИКНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК,

АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ДАВЛАТ РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги фаолияти шаффофлигини таъминлаш, мазкур соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда, аҳолига қулайликлар яратиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (кейинги ўринларда - МваФРББ) ва унинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, сайёр давлат хизматларини қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг яшаш жойига бориб, Давлат хизматлари ягона реестрида белгиланган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида кўрсатиш;

фуқароларнинг яшаш жойига бориб, қўшимча тўлов асосида уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш, автомототранспорт воситаларининг ҳужжатларини ахборот технологиялари ёрдамида кўриб чиқиш, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини фуқаронинг яшаш жойига етказиб бериш.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши учун мурожаат қилиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишида МваФРББ ва унинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимларининг ҳамда мурожаат этувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

б) Фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда - транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари) кўрсатилиши учун мурожаат қилиш тартиби;

фуқароларнинг яшаш жойига бориб, транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари ва тўланадиган қўшимча тўловлар миқдорлари;

фуқароларнинг яшаш жойига бориб, транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби.


3. Белгилансинки:

2023 йил 1 декабрдан бошлаб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда - миграция ва транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари) хизмат кўрсатувчи ходим томонидан мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида қўшимча тўлов асосида кўрсатилади;

миграция ва транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида кўрсатишда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП), "Call-марказ", расмий веб-сайт ҳамда дастурий таъминотдан (мобил иловадан) фойдаланилади;

фуқароларнинг хоҳишига кўра тайёр идентификацияловчи ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини почта орқали ёки қўшимча тўлов асосида, шунингдек, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва давлат рақами белгиларини уларнинг яшаш жойига қўшимча тўлов асосида етказиб бериш хизмати жорий этилади;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари уларнинг яшаш жойига бориб, қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) 2023 йил 1 октябрга қадар "Ўзбекистон почтаси" АЖ билан биргаликда идентификацияловчи ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини фуқароларнинг яшаш жойига почта жўнатмаси сифатида жўнатиш тизимини йўлга қўйсин;

б) 2023 йил 1 ноябрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

миграция ва транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда, республика ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган "Call-марказ" ташкил қилсин;

ЯИДХП ва "Автомототранспорт ҳисоби" ахборот тизимини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномани ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

миграция ва транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун электрон аризани (транспортни рўйхатга олиш бўйича ишончнома орқали ариза) юбориш ёки қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни яшаш жойига чақириш имконини берадиган дастурий таъминот (мобил илова) ишга туширилишини таъминласин;

юридик шахслар томонидан ЯИДХП, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ЙҲХХ)нинг расмий веб-сайти ҳамда дастурий таъминоти (мобил иловаси) орқали янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишончнома, ариза юбориш ҳамда тўловларни электрон шаклда тўлашни йўлга қўйсин;

в) 2023 йил 1 декабрга қадар МваФРББнинг ҳудудий бўлинмалари учун 27 та ва ЙҲХХ бўлинмалари учун 100 та автомототранспорт воситаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилсин ҳамда уларни ҳаракат йўналишини назорат қилиш имконини берадиган GPS қурилмалари билан жиҳозласин;

фуқароларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини ташкил этишни таъминлаш мақсадида МваФРББга 27 та планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар, ЙҲХХга 135 та планшетни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилсин;

МваФРББга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалдаги штат бирликлари доирасида 27 та қўшимча штат бирлигини, ЙҲХХга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобидан ЙҲХХнинг амалдаги штат бирликлари доирасида 135 та қўшимча штат бирлигини ажратсин;

миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини самарали ташкил этиш, қу?шимча ту?лов асосида саи?е?р давлат хизматини кўрсатишдан тушган тушумларни кирим қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини жорий этиш мақсадида МваФРББнинг сайёр давлат хизматлари кўрсатишни ташкил этиш жамғармасини ташкил этсин;

г) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарордаги чора-тадбирлар дастлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб қўшимча тўлов асосида кўрсатилган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича сайёр давлат хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобидан, ЙҲХХ фаолиятига оид чора-тадбирлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 август

















































































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск