ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш /

Фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.07.2023 й. 321-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 31 июлдаги

321-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фуқароларнинг яшаш жойига бориб,

автомототранспорт воситаларини давлат

рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш

давлат рақами белгиларини бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш (кейинги ўринларда - транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматлари) тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;


калькуляция - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳамда кўрсатилган хизмат таннархини аниқлаш асосида белгиланадиган давлат хизматлари учун тўлов миқдорини аниқлаш жараёни;


мурожаат этувчилар - давлат хизматлари яшаш жойига бориб кўрсатилиши истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг қонуний вакиллари;


сайёр давлат хизматлари - мурожаат этувчиларнинг яшаш жойига бориб транспортни рўйхатга олиш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари, шунингдек, тайёр ҳужжатларни етказиб бериш;


сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ҳудуди - ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиладиган маъмурий ҳудуд;


тайёр ҳужжатлар - транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматларини кўрсатиш натижасида ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириладиган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.


3. Сайёр давлат хизматлари ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки "Call-марказ"ига мурожаат қилиш орқали ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схемага асосан кўрсатилади.

Транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматлари қўшимча тўлов асосида бир, уч ва беш кунда (кейинги ўринларда - сайёр давлат хизматлари кўрсатиладиган кунлар) кўрсатилади.

Транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматлари бир кунда кўрсатилганда - қўшимча тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари, уч кунда кўрсатилганда - 3 баравари, беш кунда кўрсатилганда - 2 баравари миқдорида тўланади.

Хизмат кўрсатиш масофаси 10 километрдан ошганда, ҳар бир километр учун қўшимча тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида тўланади.


4. Транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун давлат божи ва йиғимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўланади.

Транспортни рўйхатга олиш бўйича қўшимча тўлов асосида сайёр давлат хизматларини кўрсатишда йўл харажатлари давлат хизматларини кўрсатиш ҳудуди хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, калькуляция натижаларига асосан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ белгиланади.

Мурожаат этувчилар сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўловларни ушбу хизматлар кўрсатилишидан аввал тўлайди.

Сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали аниқланади.


5. Ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки "Call-марказ"и орқали мурожаат этилганда, тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

90 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.


6. Сайёр давлат хизматлари кўрсатишни ташкил этиш ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий фаолияти сифатига ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларга таъсир қилмаслиги шарт.


7. Транспорт воситасини рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича фаолият Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тегишли ўринбосари томонидан назорат қилинади.



2-БОБ. МУРОЖААТ ЭТУВЧИЛАРНИНГ

САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛИШИ

УЧУН СЎРОВЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


8. Транспорт воситасини рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматларидан фойдаланиш истагини билдирган мурожаат этувчилар ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки "Call-марказ"и орқали мурожаат этиши мумкин.


9. Мурожаат этувчилар ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки "Call-марказ"и орқали мурожаат этганда, унга қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

сайёр давлат хизматлари кўрсатиладиган кунлар ва муддатлар;

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;

сайёр давлат хизматлари учун тўлов миқдори;

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ҳудуди.


10. Мурожаат этувчилар сайёр давлат хизматларини кўрсатиш кунини танлагандан сўнг ушбу хизматлар кўрсатилиши лозим бўлган кунни "Call-марказ"нинг масъул ходими билан келишади.

Агар мурожаат этувчилар хоҳлаган кунда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш имконияти мавжуд бўлмаса, бу ҳақда мурожаат этувчилар огоҳлантирилади ва уларга бошқа кунни танлаш таклиф этилади.

Сайёр давлат хизматларини кўрсатиш куни ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш вақти доирасида белгиланади.

"Call-марказ"нинг масъул ходими томонидан мурожаат этувчиларнинг мурожаати электрон шаклдаги рўйхатга олиш китобида (кейинги ўринларда - электрон китоб) қайд этилади.

Электрон китобга мурожаат этувчиларнинг шахсига ва яшаш жойига оид маълумотлар киритилади.

Электрон китоб ҳимояланган алоқа каналлари орқали ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида интеграция қилинади.

"Call-марказ"нинг масъул ходими мурожаатни қабул қилиб олгандан сўнг ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сайёр давлат хизматларини кўрсатиш тўғрисида хабар келиб тушганлиги ҳақида хабардор қилади.

Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши тўғрисидаги хабарни олгач, ушбу хизматларни кўрсатишга тайёргарлик кўради.


11. Мурожаат этувчилар ваколатли органнинг расмий веб-сайти ёки мобил иловаси орқали мурожаат этганда, расмий веб-сайтда ва мобил иловада акс эттирилган сайёр давлат хизматлари кўрсатиладиган кунларни танлайди.

Расмий веб-сайт ёки мобил илова орқали юборилган мурожаат сайёр давлат хизматларини кўрсатиш ҳудуди кесимида онлайн навбатда автоматик равишда рўйхатга олинади.

Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайт ёки мобил иловадаги онлайн навбатларни кунлик мониторинг қилиб боради ҳамда тегишли сайёр давлат хизматларини кўрсатишга тайёргарлик кўради.



3-БОБ. САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


12. Ваколатли органнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ёки "Call-марказ"и орқали келиб тушган мурожаатни масъул ходим қабул қилгандан сўнг уни тизим орқали шу кунинг ўзида тегишли ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларига жўнатади.

Ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари тақдим этилган барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, камчиликлар аниқланмаган тақдирда, автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани (кейинги ўринларда - гувоҳнома) чоп этади ва бириктирилган давлат рақами белгисини тайёрлайди.

Тайёр бўлган гувоҳнома ҳамда давлат рақами белгисини ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмаси масъул ходимига топширади.


13. Масъул ходим ҳужжатларни олгач, мурожаат этувчиларнинг мурожаатида кўрсатилган манзилга етиб боради, рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган автотранспорт воситасини кўздан кечиради ҳамда автотранспорт воситасининг рақам агрегатлари ва бошқа техник параметрларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига мос келишини текширади.


14. Ҳужжатлар мос бўлган тақдирда, гувоҳнома ва давлат рақами белгиси ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмасининг масъул ходими томонидан мурожаат этувчига тақдим қилинади.

Мурожаат этувчилар гувоҳнома ва давлат рақами белгисини қабул қилиб олганлиги ҳамда ундаги маълумотларнинг тўғрилигини идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон рақамли имзо, мобил-ID ва бошқалар) орқали тасдиқлайди.


15. Гувоҳномани расмийлаштиришда ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмасининг масъул ходими томонидан техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилганда, мурожаат этувчиларга тегишли гувоҳнома қайта расмийлаштирилиб, тақдим этилади.

Техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилган гувоҳнома тегишли далолатнома асосида хизмат кўрсатувчи бўлинма томонидан олиб қўйилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.


16. Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмасининг масъул ходими томонидан техник тусдаги хатоликларга йўл қўйилганлиги муносабати билан гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун мурожаат этувчилардан тўлов ундирилмайди.


17. Агар мурожаат этувчилар ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари етиб келгандан сўнг нотўғри маълумотлар тақдим этган бўлса, мурожаатда кўрсатилган манзилда бўлмаса, масъул ходимга сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур шароит яратмаса, мастлик ҳолатида бўлса ва ўз хатти-ҳаракатлари билан сайёр давлат хизматлари кўрсатилишига тўсқинлик қилса ёки масъул ходимнинг талабига биноан сўралган ҳужжатларни тақдим қилмаса, сайёр давлат хизматлари кўрсатилмайди ва бу ҳақда далолатнома тузилади.

Бундай ҳолатларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилган деб ҳисобланади ва тўланган тўловлар қайтарилмайди.



4-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ОРГАН ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИ МАСЪУЛ ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


18. Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мурожаат этувчилардан сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни сўраб олиш;

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган шароитлар билан таъминланишини сўраш;

мурожаат этувчиларнинг ҳужжатларини текшириш мақсадида электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш.


19. Ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари қуйидагиларга мажбур:

давлат хизматларини, шу жумладан, сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун етарли малакага эга бўлиш;

сайёр давлат хизматлари кўрсатилишидан камида 1 соат олдин мурожаат этувчилар билан боғланиб, ушбу хизматлар кўрсатилиши зарурати мавжудлиги, мурожаатда кўрсатилган манзил ва хизмат кўрсатиш соатлари ўзгармаганлигини сўраш, давлат хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўладиган ва тайёрланиб, қўшилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида батафсил тушунтириш бериш;

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш муддатларига қатъий риоя қилиш;

сайёр давлат хизматлари кўрсатилишидан олдин хизмат автотранспорт воситаси ҳамда планшет соз эканлигини текшириш;

сайёр давлат хизматлари кўрсатилаётганда ҳар қандай вазиятда вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, мурожаат этувчиларга ҳурмат билан ҳамда "Сиз" деб мурожаат қилиш, улар билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка қатъий риоя этиш;

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида мурожаат этувчилар билан юзага келган салбий ҳолатлар тўғрисида тегишли далолатнома тузиш.

Сайёр давлат хизматлари ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмасининг масъул ходими айби билан белгиланган муддатларда ва тартибда кўрсатилмаган тақдирда, мазкур ходимга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чора кўрилади.



5-БОБ. МУРОЖААТ ЭТУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Мурожаат этувчилар қўйидаги ҳуқуқларга эга:

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмасининг масъул ходимидан ўзини таништиришини, шахсини ёки иш жойини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишини талаб қилиш;

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш жараёни билан батафсил танишиш;

сайёр давлат хизматлари кўрсатилишини рад этиш;

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари устидан юқори турувчи органга шикоят билан мурожаат қилиш.


21. Мурожаат этувчилар:

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан сўралган барча зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этиши;

мурожаатда кўрсатилган манзилда сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши лозим бўлган кунда ва белгиланган вақтда ҳозир бўлиши;

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимларига сайёр давлат хизматлари кўрсатилаётган жараёнда тўсқинлик қилмаслиги;

ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимларига сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўлган шароитларни яратиши шарт.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Мурожаат этувчилар сайёр давлат хизматлари кўрсатилишини қуйидаги ҳолатларда рад этиши мумкин:

сайёр давлат хизматларини кўрсатиш зарурати қолмаганда;

сайёр давлат хизматлари ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг масъул ходимлари айби билан белгиланган муддатларда ва тартибда кўрсатилмаган ҳолатларда.


23. Мурожаат этувчилар томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилганда, мазкур хизматлар учун тўланган тўловлар қайтарилади, бундан ушбу Регламентнинг 17-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.


24. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

         

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситаларини давлат

рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат

рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматлари

кўрсатилиши учун расмий веб-сайт, мобил илова

ёки "Call-марказ" орқали мурожаат қилиш

СХЕМАСИ

          

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


        

Бажариш

муддатлари

    


1-босқич


Мурожаат

этувчи


     

1. Сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича "Call-марказ"и, расмий веб-сайт ёки мобил илова орқали мурожаат қилади.


2. Транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматларини хоҳишига кўра бир, уч ва беш кунда кўрсатилишини танлайди.


3. Сайёр давлат хизматлари кўрсатилиши учун белгиланган тўловларни ушбу хизмат кўрсатилишидан аввал тўлайди.

        


Заруратга

қараб











2-босқич


Йўл ҳаракати

хавфсизлиги

хизмати

бўлинмалари


      

1. "Call-марказ", расмий веб-сайт ёки мобил илова орқали келиб тушган мурожаатни қабул қилгандан сўнг электрон китобга мурожаат этувчининг шахсига оид маълумотлар, яшаш жойи тўғрисида маълумотларни киритади ва ахборот тизими орқали тегишли хизмат кўрсатувчи ҳудудга жўнатади.


2. Веб-сайт ва мобил иловадаги онлайн навбатни кунлик мониторинг қилиб боради ва ҳудудлари кесимида онлайн навбатда автоматик равишда олинган рўйхат бўйича сайёр давлат хизматлари кўрсатилишига тайёргарлик кўради.

       


Бир иш куни

ичида














3-босқич


Йўл ҳаракати

хавфсизлиги

хизмати

бўлинмалари


  

1. Тақдим этилган барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, камчиликлар аниқланмаган тақдирда, автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани чоп этади ва бириктирилган давлат рақами белгисини тайёрлайди.


2. Тайёр бўлган автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда давлат рақами белгисини ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмасининг масъул ходимига топширади.

         


Бир, уч ва

беш кунда

(мурожаат

этувчининг

танловига

мувофиқ)








4-босқич


Масъул ходим


        

Мурожаат этувчининг мурожаатида кўрсатилган манзилга етиб боради, рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган автотранспорт воситасини кўздан кечиради ҳамда автотранспорт воситасининг рақам агрегатлари ва бошқа техник параметрларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига мос келишини текширади ва ҳужжатлар мос бўлган тақдирда, гувоҳнома ва давлат рақами белгисини мурожаат этувчига тақдим қилади.

         


Бир, уч ва

беш кунда

(мурожаат

этувчининг

танловига

мувофиқ)

         

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Транспортни рўйхатга олиш бўйича

қўшимча тўлов асосида сайёр давлат хизматларини

кўрсатишда йўл харажатлари нархларининг

РЎЙХАТИ

        

(Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизда)

Бўлинмадан давлат хизматини кўрсатиш манзилига қадар бўлган масофа

(км)

      

Транспорт

харажатлари

(масофага

нисбатан

фоизда)

       

Ходимнинг битта

хизмат кўрсатишга

кетадиган вақти учун

(фоизда)

    

Фойда

(25 фоиз)

     

Умумий нарх

(фоизда)

       

10


5,5

12

4,4

21,9

20


10,9

5,7

28,6

30


16,4

7,1

35,5

40


21,8

8,5

42,3

50


27,3

9,8

49,1

60


32,7

11,2

55,9

70


38,2

12,6

62,8

80


43,7

13,9

69,6

90


49,1

15,3

76,4

100


54,6

16,6

83,2

        

Изоҳ. Транспорт харажатларида манзилга бориш ва бўлинмага қайтиш ҳисобга олинган.


          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 август


















































































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск