ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Бошка масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2023 й. ПФ-129-сон "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.08.2023 й.

N ПФ-129



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТАДБИРКОРЛАРГА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни ва юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали ҳудудга инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, тадбиркорларнинг таклифларини бевосита ўрганиш асосида келгуси етти йилда ривожлантиришнинг белгиланган пировард натижаларига эришиш мақсадида:


1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида "Ўзмиллийбанк" АЖ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва АТ "Алоқабанк"га 100 миллион АҚШ доллари ажратсин. Бунда, ушбу маблағлар доирасида:

тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада 5 фоиз, миллий валютада 12 фоиз бўлган йиллик ставкаларда 10 йил муддатгача 5 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади. Бунда, тижорат банкининг маржаси хорижий валютадаги кредитлар бўйича 1 фоиз, миллий валютадаги кредитлар бўйича 2 фоиз миқдорида белгиланади;

лойиҳалар тижорат банклари таъсисчилигидаги инвестиция компаниялари томонидан амалга оширилиб, кейинчалик улар "тайёр лойиҳа" сифатида тадбиркорларга сотилади;

тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит маблағлари 5 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда ажратилади.


2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024 йил якунига қадар янги лойиҳаларни молиялаштириш ишларини ташкил қилиш мақсадида халқаро молия институтларидан қўшимча 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари жалб қилсин.

Бунда, ушбу маблағларни молиялаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш мазкур Фармоннинг 1-бандида белгиланган шартлар асосида амалга оширилади.


3. Қорақалпоғистон Республикасида бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига 2025 йил 1 январга қадар "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти томонидан, истисно тариқасида, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда айланма маблағларни шакллантириш мақсадларига миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ 5 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда, кафиллик шартномасини бир томонлама бекор қилмаслик шарти билан кафиллик тақдим этилади;

кичик ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестиция мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга ер участкаларини, бино ва иншоотларни хусусийлаштириб бериш тартиби белгиланади;

ҳудудда оммавий савдоларда турган давлат мулки объектлари 3 ой муддатда сотилмаган тақдирда уларни электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбурияти билан бериш тартиби жорий қилинади;

2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 1 миллион АҚШ доллари, қолган туманларида 300 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти билан лойиҳа ташаббускорларига, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкаларини тўғридан-тўғри узоқ муддатли ижара ҳуқуқи билан бериш тизими жорий қилинади;

2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ўзининг қарори асосида ўрмон фонди ерлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибидаги суғорилмайдиган ер участкаларининг (яйловлар, сув етиб бормайдиган, унумдорлиги паст бўлган ерларнинг) ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича, истисно тариқасида, ваколат берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича доимий фаолият юритувчи республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Республика ишчи гуруҳи) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


5. Республика ишчи гуруҳи раҳбари А.Н. Арипов:

ҳар ойда жойига чиққан ҳолда юзага келган муаммоларни ўргансин ва уларни бартараф этиш чораларини кўриб борсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Т. Орынбаев билан биргаликда ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президентига амалга оширилаётган ишлар самараси ва натижадорлиги тўғрисида ахборот бериб борсин.


6. Қуйидагилар:

2023-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича кичик ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Марказий банк:

а) 2024 йилдан бошлаб ҳар йили тижорат банкларига Қорақалпоғистон Республикаси учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида камида 2 трлн сўм кредит маблағлари ажратсин;

б) қуйидаги шартлар асосида кредит маблағлари ажратиш тизимини йўлга қўйсин:

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида янгидан ташкил этилган, ҳисоб рақамида маблағ етарли даражада айланмаган тадбиркорлик субъектларига, молиявий қўллаб-қувватлаш учун гаров таъминотидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача бўлган миқдорда;

ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш, билим ва салоҳиятини ошириш мақсадида уларнинг хорижий давлатларда таҳсил олишлари учун 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда.


9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда Хўжайли туманидаги 100 гектар ер майдонида "Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази"ни (кейинги ўринларда - Ёшлар маркази) ташкил этсин.

Бунда:

Ёшлар маркази ҳудудида IT-парк, лойиҳа офислари, стартаплар технопарки, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш "инновацион гуруҳлари", маданий ва маънавий марказлар, кутубхона ҳамда спорт комплекслари ташкил этилади;

Ёшлар марказида фаолият юритаётган тадбиркор ва ёшларга "Менинг биринчи уйим" лойиҳаси доирасида кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар қурилади;

махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун қонунчиликда белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари Ёшлар маркази ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектларига ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш шарти билан татбиқ этилади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ёшлар марказида белгиланган объектларни барпо этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2023-2027 йиллар давомида 10 йил муддатда қайтариш шарти билан 1 трлн сўм миқдорида ссуда маблағлари ажратишни кўзда тутади.


10. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар:

Қораўзак тумани ҳудудидаги "Беркуттау" мис конида геологик қидирув ишларини якунласин;

20 та истиқболли майдонда аниқланган оҳактош, минерал тузлар, қурилиш тоши ва қумлари, бентонит, порфирит захираларини электрон аукцион савдоларига жойлаштирсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари А.Н. Арипов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Т. Орынбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 8 августдаги

ПФ-129-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасини

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий

ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш,

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юзага

келган муаммоларни бартараф этиш бўйича доимий

фаолият юритувчи республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

    

1. АРИПОВ Абдулла Нигматович

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари


2. ОРЫНБАЕВ Аманбай Тлеубаевич

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


3. ХОДЖАЕВ Жамшид Абдухакимович

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


4. ҚУДРАТОВ Лазиз Шавкатович

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


5. ЗАКИРОВ Ботир Иркинович

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


6. ВОИТОВ Азиз Ботирович

-

қишлоқ хўжалиги вазири


7. САЙДУЛЛАЕВ Нодир Нарзуллаевич

-

Марказий банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


8. БОБОЕВ Адиз Музаффарович

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


9. КАЗБЕКОВ Жусипбек Сдикбекович

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари


10. ФАЙЗУЛЛАЕВ Джамал Сабахонович

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари


11. ЖУМАНАЗАРОВ Акмал Рўзиқулович

-

энергетика вазири ўринбосари


12. МУСАМУХАМЕДОВ Нодир Камалитдинович


-

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари


13. МИРЗАЕВ Мубин Мухиддинович

-

Cолиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


14. ТУРСУНОВ Жамшид Юнусович

-

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б.


15. УСМОНОВ Бекзод Шавкат ўғли

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари


16. АБДУЛЛАЕВ Абдушукур Ҳамидович

-

Кадастр агентлиги директори ўринбосари


17. АЗИМОВ Дилшод Суръатович

-

"Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси в.б.


18. МУСТАФАЕВ Улуғбек Мавлонович

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси


19. ЭШМУРАТОВ Баходир Бешимович

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси


20. ХОЛМУРОДОВ Нозимжон Қосимович

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи котиби

          

Изоҳ: Республика ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 8 августдаги

ПФ-129-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2023-2025 йилларда

Қорақалпоғистон Республикасида

йирик инвестиция лойиҳаларини амалга

ошириш ва истиқболли лойиҳаларга хорижий

инвестицияларни жалб қилиш бўйича

КИЧИК ИШЧИ ГУРУҲИ ТАРКИБИ

            

1. ВАФАЕВ Шухрат Абдушарифович

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори, Кичик ишчи гуруҳи раҳбари


2. МИРЗАМАҲМУДОВ Жўрабек Турсунпулатович

-

энергетика вазири


3. ИСЛАМОВ Бобир Фархадович

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири


4. БОБОЕВ Адиз Музаффарович

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


5. ПУЛАТОВ Фаррух Жаҳонгирович

-

Кадастр агентлиги директори


6. МИРСОАТОВ Алишер Кудратуллаевич

-

"Ўзмиллийбанк"АЖ бошқаруви раиси


7. АННАКЛИЧЕВ Сахи Сапармухамедович

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси


8. ТЎЛАГАНОВ Кудратилла Асатуллаевич

-

"Асакабанк" АТБ бошқаруви раиси


9. СИДИҚОВ Баҳодиржон Баҳромович

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


10. МУХАМЕДЖАНОВ Тимур Расулович

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси в.б.


11. ХАЙДАРОВ Илҳом Уткурович

-

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси


12. МУСТАФАЕВ Улуғбек Мавлонович

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси


13. ЭШМУРАТОВ Баходир Бешимович

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси


14. РУСТАМОВ Олимхон Бакиевич

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари, Кичик ишчи гуруҳ котиби

         

Изоҳ:

Кичик ишчи гуруҳи раҳбари белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда заруратга қараб ишчи гуруҳга қўшимча вакилларни жалб қилиш ваколатига эга.

Кичик ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 8 августдаги

ПФ-129-сон Фармонига

3-ИЛОВА



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТАДБИРКОРЛАРГА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

    

Т/р

     

Чора-тадбирлар номи

     

Амалга ошириш

шакли

   

Ижро муддатлари

    

Масъул ижрочилар

    

1.

2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш учун Наманган вилояти тажрибаси асосида маҳаллалараро тайёр инфратузилмага эга саноат майдонларини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва самарали жорий этишни доимий назоратга олиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

1 ой муддатда

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)


2.

Республика ишчи гуруҳи ҳар бир аъзосининг Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш бўйича вазифаларини ва иш режасини тасдиқлаш.


Ҳар бир аъзонинг

алоҳида иш

режаси

3 кун муддатда

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)


3.

Республика ишчи гуруҳининг ҳар бир аъзоси томонидан белгиланган иш режа ижросини таъминлаш ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилган ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида ҳисобот бериш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

Йил якунида

Республика ишчи

гуруҳининг аъзолари


4.

2023-2025 йилларда шаҳар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, саноат йўналишида амалга ошириладиган камида 1 мингта инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан доимий назорат олиб бориш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2 ой муддатда

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)

5.

Халқаро ва республика аҳамиятидаги йўл инфратузилмасини тўлиқ хатловдан ўтказиб, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва янгидан қуриш талаб этиладиган объектлар манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу объектларнинг 2024 йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилишини таъминлаш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023 йил

1 октябрь

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)

6.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги давлат улуши мавжуд активларни тўлиқ аукцион савдоларига чиқариш бўйича тегишли чораларни кўриш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023 йил

якунига қадар

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)


7.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини таъминлаш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

Доимий

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)


8.

Миср Араб Республикасидан инвесторларни жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида шакар маҳсулотини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш учун керакли хомашёни ҳудуднинг ўзида етиштириш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023-2024

йилларда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


9.

Хитой Халқ Республикасидан инвесторларни жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида камида 50 минг бош наслли чорвага мўлжалланган чорвачилик комплексларини ташкил этиш чораларини кўриш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023-2024

йилларда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


10.

Қўнғирот туманида "Полибутилен адипат терефталат (РВАТ) ишлаб чиқариш" ҳамда "МТО технологияси асосида моноэтиленгликол (МЭГ), полиэтилентерефталат (ПЭТ) ва полипропилен ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2023 йил

якунига қадар

"Ўзкимёсаноат" АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


11.

Товарларни экспорт ва импорт қилиш учун божхона расмийлаштирувида бериладиган сертификат ва рухсатномаларни ҳудуднинг ўзида расмийлаштириш мақсадида лабораторияларни ташкил этиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023 йил 1 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


12.

"Нукус" эркин иқтисодий зонаси ва "Нукус технопарки" махсус саноат зонаси ҳудудига олиб борувчи темир йўл тармоғини қуриш масаласини ўрганиб чиқиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар

2023 йил

якунига қадар

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


13.

Хўжайли туманининг Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудудидаги ҳамда Қўнғирот туманининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудидаги божхона постлари атрофида эркин савдо зоналари ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш.


Ташкилий чора-

Тадбирлар


2023 йил

якунига қадар


Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)


14.

Нукус шаҳри, Муқимий кўчаси, 22-уйда жойлашган собиқ Нукус транспорт техникуми негизида Рақамли технологиялар институтини ташкил этиш.

Бунда, талабаларни ўқишга қабул қилиш 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2023 йил

1 октябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


15.

Қорақалпоғистон Республикасида йирик инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларга хорижий сармояларни жалб қилиш ишларини жадаллаштириш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023-2025

йилларда

Кичик ишчи гуруҳ

(Ш.А.Вафаев)


16.

Қорақалпоғистон Республикасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва улар бўйича юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

Ҳар ойда камида

бир маротаба

Кичик ишчи гуруҳ

(Ш.А.Вафаев)


17.

Қорақалпоғистон Республикасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун истиқболли хорижий инвесторларни аниқлаш ва улар билан музокаралар ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Ҳар ойда

Кичик ишчи гуруҳ

(Ш.А.Вафаев)

18.

"Ургут" эркин иқтисодий зонаси Беруний тумани филиалини зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан белгиланган тартибда 55 млрд сўм маблағ ажратиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023-2025

йилларда

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 август





































































Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск