ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2023 й. 331-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 августдаги

331-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини

субсидиялаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш - аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида субсиядининг янги турларини жорий этиш, мавжуд агросубсидияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турларини бекор қилиш, шунингдек, агросубсидияларни ажратиш ҳамда уларнинг ҳисобини ва мониторингини юритиш;


агросубсидия ажратадиган субъект - агросубсидия ажратиш бўйича ижобий хулосага асосан республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратадиган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;


агросубсидия олувчи субъект - аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти;


агросубсидия - аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бериладиган молиявий ёрдам;


ваколатли давлат органи - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ агросубсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш учун ижобий ёки салбий хулосани бериш ваколатига эга бўлган давлат органлари.



2-БОБ. АГРОСУБСИДИЯНИ ЖОРИЙ ЭТИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ

ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3. Агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли қонунчилик ҳужжатлари асосида жорий этилади.


4. Агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турини бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган хулосасига кўра тегишли қонунчилик ҳужжатларига асосан амалга оширилади.

Бунда:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Техник ишчи гуруҳ) агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичини ўрганади;

Техник ишчи гуруҳ агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий" деб баҳоланганда, агросубсидиянинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин унинг муддатини узайтириш тўғрисида, агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланганда, ушбу агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида Мувофиқлаштирувчи кенгашга таклиф киритади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, бир ҳафта муддатда агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида хулоса қабул қилади;

манфаатдор вазирлик ва идоралар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган хулосасига кўра икки ой муддатда агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки агросубсидия турини бекор қилиш бўйича тегишли норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.


5. Агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мезонларга асосан "ижобий" ёки "салбий" деб баҳоланади.



3-БОБ. АГРОСУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ТАЛАБ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР, УЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ВА ХУЛОСА БЕРИШ ТАРТИБИ


6. Агросубсидия олувчи субъект агросубсидия олиш учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилади.


7. Аризага агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар илова қилинади.

Бунда қуйидаги ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди:

уюшмаларга аъзолик тўғрисидаги гувоҳнома (маълумотнома);

агросубсидия олувчи субъектда ишловчи ходимлар сони тўғрисидаги маълумотнома;

агросубсидия олувчи субъектнинг молиявий ва бухгалтерия ҳисоботлари;

суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун агросубсидия олувчи субъект жавобгар ҳисобланади.


8. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ агросубсидия олувчи субъектнинг аризасига мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади.


9. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқади ва хулоса келиб тушган санадан бошлаб уч иш кунида агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади.


10. Қуйидагилар агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратишни рад этиш учун асос бўлади:

агросубсидия олувчи субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда;

аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинмаганда.

Агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратишни бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.


11. Агросубсидия олувчи субъектнинг аризасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, агросубсидия олувчи субъектга юбориладиган жавоб хатида аризани рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилиши шарт.


12. Агросубсидия ажратишни рад этишга асос бўлган камчиликлар агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда бартараф этилгандан сўнг агросубсидия олувчи субъект такроран ариза топшириш ҳуқуқига эга.


13. Агросубсидия олувчи субъект агросубсидия ажратишни рад этиш бўйича хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


14. Агросубсидияларнинг мақсадли ажратилганлиги бўйича агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ жавобгар ҳисобланади.



4-БОБ. АГРОСУБСИДИЯНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


15. Агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратилиши бўйича жавоб хати юборилгандан сўнг ваколатли давлат органлари уч иш кунида агросубсидия олувчи субъектга унинг аризасига мувофиқ агросубдия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатади.


16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тўлов ҳужжатларини олгандан сўнг бир иш кунида бюджетдан тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчи субъектнинг банк ҳисобварағига ўтказади.



5-БОБ. АГРОСУБСИДИЯНИНГ АЖРАТИЛИШИ

БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ВА МОНИТОРИНГ ЮРИТИШ


17. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи ажратилаётган агросубсидияларнинг самарадорлиги тўғрисида ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисоботларни тақдим этиб боради.


18. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ бир йилда камида икки марта агросубсидия турининг мақсадли ажратилганлиги бўйича мониторинг юритади.


19. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ мониторинг жараёнида қуйидаги ҳолатлар аниқланганда, ваколатли давлат органига билдиришнома юборади:

агросубсидиядан самарасиз фойдаланилганда;

агросубсидияни қўллаш шартларига риоя этилмаганда;

агросубсидия олувчи субъект томонидан тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.


20. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ билдиришномасига асосан ўн иш кунида ҳар бир ҳолат бўйича ўрганиш ўтказади.

Бунда ўрганишлар якуни бўйича мазкур Низомнинг 19-бандидаги қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат орган агросубсидия олувчи субъектга ажратилган агросубсидияни қайтариш бўйича қуйидаги чораларни кўради:

ажратилган агросубсидияни ихтиёрий равишда қайтариш тўғрисида талабнома юбориш;

ажратилган агросубсидияни қайтариш тўғрисида судга даъво аризасини киритиш.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Агросубсидия бериш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.


22. Агросубсидия олувчи субъектга агросубсидиянинг мақсадли ажратилиши ва ундан самарали фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш

СХЕМАСИ

             

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


     

Бажариш

муддатлари

       











I. АГРОСУБСИДИЯНИ ЖОРИЙ ЭТИШ, УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ








1-босқич


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Техник ишчи гуруҳ)


       

1. Жорий этилган агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичини баҳолайди.


2. Агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий" деб баҳоланганда, агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида, агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланганда, ушбу агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) таклиф киритади.

        


Агросубсидияни

ажратиш муддати

тугашидан камида

уч ой олдин








2-босқич


Мувофиқлаштирувчи кенгаш


    

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

        


Таклиф киритилган

санадан эътиборан

бир ҳафта муддатда








3-босқич


Манфаатдор вазирлик ва идоралар


        

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган хулосасига кўра агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки агросубсидия турини бекор қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.

        


Хулоса қабул

қилинган санадан

эътиборан икки ой

муддатда








II. АГРАР ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ СОҲАЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИГА АГРОСУБСИДИЯЛАРНИ АЖРАТИШ








1-босқич


Агросубсидия олувчи субъект


     

Агросубсидия олиш учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилади.

        


Заруратга кўра











2-босқич


Агросубсидия ажратишни тартибга

солувчи қонунчилик ҳужжатларида

белгиланган ишчи гуруҳ (кейинги

ўринларда - ишчи гуруҳ)


Агросубсидия олувчи субъектнинг аризасига мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади.


     

Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

       











3-босқич


     

Агросубсидия ажратишни тартибга

солувчи қонунчилик ҳужжатларида

белгиланган ваколатли давлат органи

(кейинги ўринларда - ваколатли

давлат органи)

        


Ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқади ва агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади.


Хулоса келиб тушган

санадан бошлаб

уч иш кунида











4-босқич


Ваколатли давлат органи


          

Агросубсидия олувчи субъектга унинг аризасига мувофиқ агросубдия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатади.

          


Уч иш кунида











5-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси


        

Тўлов ҳужжатларини олгандан сўнг бюджетдан тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчи субъектнинг банк ҳисобварағига ўтказади.

         


Бир иш кунида








III. АГРОСУБСИДИЯ АЖРАТИЛИШИ БЎЙИЧА

ҲИСОБОТ ВА МОНИТОРИНГ ЮРИТИШ








1-босқич


Ваколатли давлат органи


      

Ажратилаётган агросубсидияларнинг самарадорлиги тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисоботлар тақдим этиб боради.

     


Ҳар йили

1 мартга қадар








2-босқич


Ишчи гуруҳ


         

1. Агросубсидия турининг мақсадли ажратилганлиги бўйича мониторинг юритади.


2. Мониторинг жараёнида агросубсидия олувчи субъект томонидан агросубсидиядан самарасиз фойдаланилганда, агросубсидияни қўллаш шартларига риоя этилмаганда, тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда, ваколатли давлат органига билдиришнома юборади.

       


      

1. Бир йилда камида

икки марта


2. Мониторинг

якуни билан








3-босқич


Ваколатли давлат органи


        

1. Ишчи гуруҳ билдиришномасига асосан ҳар бир ҳолат бўйича ўрганиш ўтказади.


2. Ўрганишлар якуни бўйича мазкур Низомнинг 19-бандидаги қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат орган агросубсидия олувчи субъектга ажратилган агросубсидияни қайтариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

        


Билдиришнома

киритилган санадан

эътиборан ўн иш

кунида

      

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 август





































































Время: 0.0174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск