язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Коммунал хўжалик/ Коммунал хизматлар учун тўлов. Тарифлар ва имтиёзлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2005 й. 61-сон "Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига замонавий ҳисобга олиш приборларини ва ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш дастури тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2005 й.

N 61


КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИГА

ЗАМОНАВИЙ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ

ВА РЕСУРСЛАРНИ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг ҳажми ва қийматини якка тартибда ҳисобга олиш ва улар ҳақини ўз вақтида тўлаш механизмини жорий этиш ва унга сўзсиз риоя этиш, коммунал хизматларни ишлаб чиқариш ва аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишда замонавий ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш асосида коммунал хизмат кўрсатиш тизимини модернизациялаш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларни ҳисобга олишнинг замонавий тизимини жорий этиш дастури тасдиқлансин, унда ҳисобга олиш приборлари ўрнатишни тўлиқ тугаллашнинг қуйидаги муддатлари назарда тутилади:

табиий газни ҳисобга олиш приборларини  2005 йил 1 сентябргача, 1-иловага* мувофиқ;

иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини (кўп квартирали уйларга кириш жойларида) 4-иловага* мувофиқ 2007 йил 1 январгача тугаллаш.

Иссиқлик билан таъминлаш манбаларида иссиқликни ва табиий газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш 2007 йил 1 январгача тугаллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш йўли билан аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларни тўлиқ ҳисобга олишни жорий этиш дастурини белгиланган муддатларда амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш тўғрисида;

ҳисобга олиш приборларини Ўзбекистон Республикасининг уларни ўрнатиш ва алмаштиришга бўлган жорий эҳтиёжини тўлиқ таъминлайдиган миқдорда кенг кўламда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда умуман ҳар қайси ҳудуд, туманлар ва шаҳарлар, муайян кўп квартирали уйлар бўйича коммунал хизматларни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш жадваллари ва тадбирларини ишлаб чиқсинлар ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


4. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўздавнефтгазинспекция", "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш комплекс дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, дастурда қуйидагилар назарда тутилсин:

буғ агрегатларини ишлаб чиқариш ҳамда маънавий эскирган ва иқтисодий жиҳатдан тежамсиз буғ агрегатларини алмаштириш ишларини 2008 йил 1 январгача тугаллаш;

эскирган иссиқлик ва сув қувурлари тармоқларини алмаштириш ишларини 2010 йил 1 январгача бўлган муддатда тугаллаш;

маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда 2005-2008 йиллар мобайнида ҳамма жойда иссиқлик билан таъминлашнинг ёпиқ схемасига ёки марказлаштирилмаган ҳолда (маҳаллий схема бўйича) иссиқлик билан таъминлашга ўтиш.


5. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириш назарда тутилаётган устувор инвестиция лойиҳалари рўйхати 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


7. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини мунтазам равишда ёритсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ҳ. Тўхтаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил  11 февралдаги

61-сон қарорига

5-ИЛОВА



Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида хорижий

инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга

ошириш назарда тутилган устувор

инвестиция лойиҳалари

РЎЙХАТИ


(млн АҚШ доллари)

Т/р

Лойиҳанинг номи*

Лойиҳанинг

ишлаб чиқилганлик

даражаси


Амалга ошириш

муддатлари**

Зарур

маблағларнинг

тахминий

суммаси**


Молиялаштириш манбалари

(ишлаб чиқиладиган

кредитлар суммаси)

I. СУВ ТАЪМИНОТИ СЕКТОРИ

1.

Навоий ва Қашқадарё вилоятлари аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2005-2009 йиллар

75,0

Осиё тараққиёт банки-40,0, ОИТ Қувайт жамғармаси - 20,0, Ислом тараққиёт банки - 15,0


2.

Дамхўжа минтақалараро сув қувурларини замонавийлаштириш (I навбати)


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2006-2009 йиллар

7,0

ХХР Ҳукумати кредити

3.

Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари сув таъминотини кенгайтириш (I фаза, Дамхўжа минтақалараро сув қувурларининг II навбати).


Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган


2006-2010 йиллар

35,0

Ислом тараққиёт банки -15,0, ОИТ Қувайт жамғармаси-20,0


4.

Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув оқиш тармоғига яқин бўлган аҳоли пунктлари сув таъминотини тубдан яхшилаш.


Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган


2007-2010 йиллар

40,0

ХХР Ҳукумати кредити

5.

Туябуғуз-Бекобод минтақалараро сув қувури.

Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган


2005-2010 йиллар

60,0

ХХР Ҳукумати кредити-25,0, ХМИ нинг 35 млн АҚШ доллари суммасидаги қўшимча маблағлари


6.

Тошкент вилоятининг Чиноз, Зангиота, Тошкент туманлари ва Янгийўл туманининг бир қисми қишлоқ аҳоли пунктлари сув таъминоти учун ВУ-1, ВУ-3 сув чиқариш иншоотларини реконструкция қилиш.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2006-2007 йиллар

19,0

ХХР Ҳукумати кредити

7.

Учқўрғон сув омборидан Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш, 2-навбати.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2006-2009 йиллар

11,0

Халқаро молия институтлари маблағлари


8.

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳарларида сув қувурлари тармоқларини ривожлантириш.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2007-2009 йиллар

14,3

Халқаро молия институтлари маблағлари


II. КАНАЛИЗАЦИЯ СЕКТОРИ

9.

Наманган шаҳри тозалаш канализация иншоотлари кенгайтириш.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2006-2009 йиллар

19,8

Халқаро молия институтлари маблағлари


10.

Чирчиқ шаҳри тозалаш канализация иншоотларини чўкиндилардан тозалаш ва қайта ишлов берган ҳолда кенгайтириш ва реконструкция қилиш.


Лойиҳанинг ТИА ишлаб чиқилган


2006-2008 йиллар

6,9

Халқаро молия институтлари маблағлари


11.

Гулистон шаҳри канализацияларини реконструкция қилиш.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2007-2009 йиллар

7,0

Халқаро молия институтлари маблағлари


12.

Қарши шаҳри тозалаш канализация иншоотларини чўкиндилардан тозалаш ва қайта ишлов берган ҳолда реконструкция қилиш.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2008-2010 йиллар

10,0

Халқаро молия институтлари маблағлари


13.

Жиззах шаҳри тозалаш иншоотлари канализацияларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2007-2009 йиллар

15,0

Халқаро молия институтлари маблағлари


14.

Термиз шаҳри канализация тармоқларини ва тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2006-2008 йиллар

12,5

Халқаро молия институтлари маблағлари


III. САНИТАРИЯ ЖИҲАТИДАН ТОЗАЛАШ СЕКТОРИ

15.

Самарқанд шаҳрида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини такомиллаштириш.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2006-2007 йиллар

75,0

Халқаро молия институтлари маблағлари


IV. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ СЕКТОРИ

16.

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини реконструкция қилиш


Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган


2005-2007 йиллар

40,0

Халқаро молия институтлари маблағлари


17.

Иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимга ўтказиш йўли билан Чирчиқ шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимларини реконструкция қилиш.


Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган


2006-2008 йиллар

6,0

Халқаро молия институтлари маблағлари


18.

Наманган шаҳрининг "Марказ" ва "Дўстлик-1" буғқозонхонасини маҳаллийлаштириш.


ТИА ишлаб чиқилиши зарур


2006-2009 йиллар

4,6

Халқаро молия институтлари маблағлари


19.

Фарғона шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимларини реконструкция қилиш.


Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган


2007-2010 йиллар

11,0

Халқаро молия институтлари маблағлари


Жами:




469,1



*) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда инвестиция лойиҳалари рўйхатига аниқлик киритиш ҳуқуқига эга.

**) Жалб этиладиган маблағлар суммалари ва амалга ошириш муддатлари лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашларини тасдиқлаш натижаларига кўра ўзгариши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 5-6-сон, 36-модда.