язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Молия вазирининг 31.12.2004 й. 133-сон "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғи ставкасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.01.2005 й. 1447-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.01.2005 й.

N 1447

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

31.12.2004 й.

N 133


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган

заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғи

ставкасини тасдиқлаш тўғрисида


(2005 йил 10 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 декабрдаги 610-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари бўйича акциз солиғи ставкаси қўшилган қиймат солиғисиз келишилган (эркин) нархларда (акциз солиғи суммаси билан биргаликда) юклаб жўнатилган маҳсулот, шу жумладан қайта ишлов учун қабул қилинган хом ашёдан тайёрланган маҳсулот қийматига нисбатан 20% миқдорида белгилансин ва юридик шахслар томонидан солиқ суммасини тўлаш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                      С. Раҳимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 5-6-сон, 38-модда.