язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Кредитлаш/ Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.02.2005 й. 1448-сон билан рўйхатга олинган 14.01.2005 й. Молия вазирлигининг 2-сон, Марказий банк Бошқарувининг 259-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 2 февралда 1448-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

Марказий банки Бошқарувининг

2005 йил 14 январдаги

2, 259-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат

эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта

ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат

банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадалари учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.


2. Тижорат банклари томонидан ушбу кредитлар қишлоқ хўжалиги корхоналарига муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ҳамда мақсадли фойдаланиш шартларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадларида берилади.


3. Ушбу Низом асосида кредитлаш:

2005 хўжалик йилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун пахта етиштирувчи барча қишлоқ хўжалик корхоналарига ҳамда ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига;

2006 хўжалик йилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун ғалла етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналарига тадбиқ этилади.


4. Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла қийматининг 50 фоизигача миқдорида берилади.

Бунда, кредитлар агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда ажратилади:

пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар пахта хом ашёси қийматининг 5 фоизигача, 1 апрелига қадар 20 фоизгача, 1 июнга қадар 35 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 50 фоизгача;

ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар ғалла қийматининг 20 фоизгача, 1 апрелга қадар 30 фоизгача ва 1 июнга қадар 50 фоизгача.

Қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот ҳажмининг қиймати "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналари (бундан кейинги матнларда тайёрлов корхоналари) билан тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.

Кредит миқдорини аниқлаш учун амалдаги харид нархлари асос қилиб олинади. Янги харид нархлари тасдиқлангач, кредит миқдори кредит олувчининг талабига кўра қайта ҳисоблаб чиқилади.

5. Мазкур кредитлар фақат қуйидаги мақсадлар учун берилиши мумкин:

иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларни тўлаш учун;

минерал ўғит ва ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилиш учун;

ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиш учун;

МТПлар, муқобил МТПлар, СФУлар (сувдан фойдаланувчилар уюшмалари) ва қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектларининг хизматлари учун тўловлар;

олинган уруғлик материали қийматини тўлови учун;

хўжалик ихтиёридаги техникаларга эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун;

лизингга (молиявий ижарага) берилган техника воситаларининг лизинг ва суғурта тўловлари;

фойдаланилган электр энергияси учун тўловларга;

плёнка остига экиладиган пахта учун полиэтилен плёнкаси харид қилишга;

ягона ер солиғи тўловларига (муддати ўтган ер солиғи. Муддатли ер солиғи тўловлари қонунчиликда белгиланган муддатларда тўланади).

Шунингдек, ажратиладиган кредитларнинг 5 фоизи доирасида пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган хўжаликларнинг бошқа зарурий эҳтиёжлар учун тўловлар амалга оширилиши мумкин.


6. Бунда, ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган экинларни етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори юзасидан тавсиялар (1-илова) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йилги ҳосил учун агротехкарталардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Мазкур тавсия этилаётган харажатларнинг агротехника меъёрлари қишлоқ хўжалиги корхоналарига бизнес режа (2-илова) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги корхонасининг бирор бир харажат тури бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда, кредит ресурсларини айрим мақсадларга сарфлашдан воз кечиш ҳуқуқига эга (минерал ўғит, кимёвий ёки билогик воситалар ва уруғлик материал харажатлари бундан мустасно).

Бунда, ишлатилмаган кредит ресурслари қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ ғалла ва пахта етиштириш билан боғлиқ бошқа рухсат этилган харажат турлари бўйича, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоғларини тозалашга ишлатилиши мумкин.

7. Кредитлар тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари билан якуний ҳисоб-китоблар якунлангунча, лекин ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 12 ойдан ва пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 18 ойдан кўп бўлмаган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.


8. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлаш банк маржасини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли фоиз ставкаси билан амалга оширилади.

Бу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланиб, унинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.


9. Кредит қишлоқ хўжалиги корхонасига унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очган ва унга хизмат кўрсатаётган банк томонидан берилади. Ушбу кредитларни иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очилган банк томонидан берилишига рухсат берилмайди.



II. КРЕДИТЛАР БЕРИШДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ

ТОМОНИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИНИНГ АРИЗАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


10. Қишлоқ хўжалиги корхоналари тайёрлов корхоналари билан контрактация шартномалари тузганларидан кейин кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка ариза билан мурожаат этишади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномалари нусхалари;

кредитга бўлган талабни аниқлаш учун тайёрланган бизнес-режа;

дебитор-кредитор қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл) ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).

11. Имтиёзли кредитлар қайтишини таъминлаш мақсадида, банк давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришни молиялаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган имтиёзли кредитлар қайтарилиши бўйича ўзининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиши мумкин. "Ўзагросуғурта" компаниясининг имтиёзли кредитларнинг қайтмаслиги хавфини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта бадаллари ҳажми олинаётган кредит суммасининг 0,75 фоизи миқдорида бўлади ва тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда, "Ўзагросуғурта" ДАСК томонидан суғурта полиси кредит шартномасида белгиланган кредитнинг бутун қайтариш муддатига берилади. Тақдим этилаётган кредит миқдори "Ўзагросуғурта" ДАСК билан келишилган суғурта пулидан кўп бўлмаслиги зарур.

Тижорат банклари яхши молиявий ҳолатга эга бўлган, олдин олган кредитларини доимо ўз вақтида қайтариб келган қишлоқ хўжалиги корхоналарига мазкур кредитларни уларни қайтмаслик хатарини суғурталамаган ҳолда, яъни "Ўзагросуғурта" ДАСК суғурта полисини олмаган ҳолда бериш ҳуқуқига эгалар.

Тижорат банклари берилган кредитларнинг қайтишини таъминлаш мақсадида тайёрлов корхоналари томонидан берилган кредитларни қайтарилиши борасида кафиллигини қабул қилишлари мумкин.

12. Мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, банк қишлоқ хўжалиги корхонасининг аризасини кўриб чиқиши ва 3 кун муддат ичида у билан кредит шартномаси тузиши лозим.

Кредит шартномасини тузишдан олдин банк қишлоқ хўжалик корхонасидан, ўзаро келишилган кредитни қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда берилган кредитларнинг тегишли миқдорини тўлаб бериш ҳақидаги, қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбари ва бош бухгалтери (ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаси юклатилган шахс) томонидан имзоланган ҳамда думалоқ муҳр изи туширилган, муддатли мажбуриятномаларни талаб қилиб олади.

Банк кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, у раддияни ёзма шаклда изоҳлаб бериши шарт.



III. КРЕДИТЛАШ, МОНИТОРИНГ

ВА КРЕДИТНИ СЎНДИРИШ ТАРТИБИ


13. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қишлоқ хўжалиги корхонасига ссуда ҳисобварағи очилади.

Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ссуда ҳисобварағидан тўловлар ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган мақсадлар учун нақд пулсиз шаклда (иш ҳақидан ташқари) фақат қишлоқ хўжалик корхоналарининг тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалик корхоналарининг ёзма розиликлари бўлган тақдирда, ушбу тартибнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга молиялаштирилаётган жорий йил ҳосили учун етказиб берилган моддий техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун К-2га қўйилган ва белгиланган тартибда қарз олувчи томонидан акцептланган тўлов талабномаларига мувофиқ тўловлар амалга оширилиши мумкин.

Тўлов талабномалари қарз олувчи томонидан акцептланмаган тақдирда, тўловлар суд қарори асосида ундирилади.

14. Бунда, тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ойлик иш ҳақи тўловлари учун агротехкарталарда белгиланган меъёрларда;

минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари учун тўловларда, маблағлар "Қишлоқхўжаликкимё" ҲАЖ филиалларининг махсус 23204-сонли ва 23222-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;

"Ўзагромашсервис" уюшмаси МТП ларининг хизматлари учун тўловларда, маблағлар уларнинг махсус 23218-сонли ва 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;

ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва электроэнергия учун "Ўзнефтмаҳсулот" компанияси, "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналари тўловларда, маблағлар уларнинг махсус 23204-сонли ва 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;

уруғлик материали қиймати учун тайёрлов корхоналарининг 23204-сонли махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади;

муқобил МТПлар, СФУлар (сувдан фойдаланувчилар уюшмалари), бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳамда эҳтиёт қисмлар учун тўловларда, маблағлар ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.


15. Банклар тўловларнинг ссуда ҳисобварағидан мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандлардаги мақсадлар учун амалга оширилишини назорат қилади. Шунингдек, банклар "Ўзагросуғурта" ДАСК билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси қирқимида ғалла ва пахта экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатадилар.


16. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиб кетиши ҳолатлари аниқланганда, бу ҳақда банк ва "Ўзагросуғурта" ДАСКнинг ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари (қарз олувчи фермер хўжалиги бўлганида Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг туман вакиллиги) биргаликда уч томонлама далолатнома тузадилар. Ушбу далолатнома асосида банк кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.

Шу билан бир вақтда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари (қарз олувчи фермер хўжалиги бўлганида - Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг туман вакиллиги) томонидан ушбу далолатнома ҳизмат кўрсатувчи тармоқ корхоналарига етказилиши лозим.


17. Кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг махсус 23210 (23220) ҳисоб рақамларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда ундирилади.

Кредит шартномаси асосида берилган кредитларни қайтариш муддати етиб келганда, уларни ундириб олиш учун, қарздор-қишлоқ хўжалиги корхонасининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банклари суғурта полиси асосида "Ўзагросуғурта" ДАСК бўлимларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қиладилар.

Суғурта товони, тижорат банклари ва "Ўзагросуғурта" ДАСК бўлимлари ўртасида тузилган Бош полис асосида тижорат банкларига 5 кун муддатда тўлаб берилади.

"Ўзагросуғурта" ДАСК суғурта полиси асосида тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги корхоналари кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизларни тўлаб берган тақдирда, қарздор қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ушбу кредитлар ва ҳисобланган фоизлар тўловини талаб қилиш ҳуқуқи қонунда белгиланган тартибда "Ўзагросуғурта" ДАСКга ўтади.

Топширилган маҳсулот учун якуний ҳисоб-китобларда тайёрлов корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилган моддий бойликлар қиймати ва аввалги йиллар қарзларини чегириб қолишга йўл қўйилмайди. Ушбу моддий бойликлар учун ҳисоб-китоблар ва қарзларни қайтариш ажратилган банк кредитлари тўлиқ тўлангач, қишлоқ хўжалик корхонасининг тўлов топшириқномаларига мувофиқ амалга оширилади.

18. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар кредитнинг амалдаги қолдиғига ҳар куни ҳисоблаб борилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан:

ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича йилнинг июль ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача;

пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача ундирилади.

Бунда қишлоқ хўжалиги корхоналари кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтаришлари мумкин.


19. Шунингдек, ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан текшириб борилади.


20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазир лиги, "Ўзагросуғурта" ДАСК ва Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.





Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари

учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш

харажатларини тижорат банклари томонидан

кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалик корхоналарини _____ йил пахта (ғалла) ҳосилини

етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш

учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори юзасидан

ТАВСИЯЛАР

Харажат турлари

1 тонна ҳосил учун сўм ҳисобида

1.

Иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларга


2.

Минерал ўғитлар



шу жумладан:



азотли



фосфорли



КАЛИЙЛИ


3.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш


а)

ш.ж: кимёвий усул билан


в)

биологик усул билан


4.

Уруғлик


5.

Механизация хизмати (МТП, алтернатив МТП ва қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектлари)


6.

СФУ хизмати


7.

ЁММ


8.

полиэтилен пленкаси харажатлари


9.

Электр энергия харажатлари


10.

Эҳтиёт қисм харажатлари


11.

Лизинг харажатлари


12.

Бошқа харажатлар (пахта ишлаб чиқариш бўйича бошқа харажатлар ҳамда сақлаш учун ажратмалар)*



Жами



*) Бошқа харажатлар учун тўловлар қуйидаги кўрсатилган харажат моддалари бўйича амалга оширилади:

1. Банклар хизмати

2. Хўжалик ва идора харажатлари

3. Ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренах тармоғларини тозалаш харажатлари

4. Коммунал хизматлар (сув, газ, электр энергия, иситиш ва бошқалар) учун тўловлар

5. Хўжалик ихтиёридаги автотранспорт учун ЁММ харажатлари

6. Суғурта харажатлари

7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Дехқон фермер хўжаликлари уюшмаларини сақлаш харажатлари (туман ҚСХБ, уюшма)

8. Бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи ва бюджет тўловлари





Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари

учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш

харажатларини тижорат банклари томонидан

кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА


____________________________________________ нинг давлат

(Қишлоқ хўжалик корхонаси номи)

эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла ишлаб чиқариш

БИЗНЕС РЕЖАСИ

Асосий ишлаб чиқариш харажатлари

(минг сўмда)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари

Тўлиқ таннархи

шу жумладан

Иш ҳақи

Минерал ўғит ва кимёвий воситалар

Уруғлик

Ёқилғи

Техника хизматлари

Электр энергияси

Бошқа харажатлар

А

1

2

3

4

5

6

7

8

Пахта

Ғалла

Жами

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олинадиган молиявий натижа

(минг сўмда)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари

Экин майдони, гектари

Ҳосилдорлик, ц/га

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори, тонна

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг тўлиқ таннархи

Олинадиган даромад

Молиявий натижа (фойда+, зарар -)

А

1

2

3

4

5

6

Пахта

Ғалла


Жами

Пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш

учун йил давомида олиш мумкин бўлган кредит миқдорининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

(минг сўмда)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари

Жами харажатлар

шу жумладан

Кредит ажратилиши

Ўз маблағи

Кредит

январь

февраль

март

апрель

май

Жами харажат лар

шу жумладан

Жами харажат лар

шу жумладан

Жами харажат лар

шу жумладан

Жами харажат лар

шу жумладан

Жами харажат лар

шу жумладан

Ўз маблағи

Кредит

Ўз маблағи

Кредит

Ўз маблағи

Кредит

Ўз маблағи

Кредит

Ўз маблағи

Кредит

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

Пахта

Ғалла

июнь

июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

Жами харажат лар

шу жумладан

Жами харажат лар

шу жумладан

Жами харажат лар

шу жумладан

Жами харажат лар

шу жумладан

Жами харажат лар

шу жумладан

Жами харажат лар

шу жумладан

Жами харажат лар

шу жумладан

Ўз маблағи

Кредит

Ўз маблағи

Кредит

Ўз маблағи

Кредит

Ўз маблағи

Кредит

Ўз маблағи

Кредит

Ўз маблағи

Кредит

Ўз маблағи

Кредит

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

Кредит сўндирилиши

Жами

июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

40

41

42

43

44

45

46

Хўжалик раҳбари:   имзо ўрни    Муҳр ўрни                        Хўжалик бош ҳисобчиси:     имзо ўрни



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 5-6-сон, 40-модда.