ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 05.07.2023 й. 47-сон "Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида нефть ва газ конденсатини қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.08.2023 й. 2277-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2023 й.

N 2277-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.07.2023 й.

N 47


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток

Лимитед" компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор

ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан

маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида нефть ва газ

конденсатини қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланганлик

учун (роялти) солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 27 сентябрдаги 24, 2010-47-сон "Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида нефть ва газ конденсатини қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2277, 2011 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011й., 41-сон, 451-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                                Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток

Лимитед" компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор

ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан

маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида нефть ва газ

конденсатини қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланганлик

учун (роялти) солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор муқаддимасидан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон (I))" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 2-банддаги "солиқ тўловчи" деган сўзлар "солиқни солиқ тўловчиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) III бобнинг номидаги "солинадиган база" деган сўзлар "базаси" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 3-банд "(роялти)" деган сўздан кейин "солиқнинг" деган сўз билан тўлдирилсин;


д) 4-банд "(роялти)" деган сўздан кейин "солиқнинг" деган сўз билан тўлдирилсин;


е) 5-банддаги "43-боби" ва "солинадиган базани" деган сўзлар тегишли равишда "64-боби" ва "базасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 6-банднинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "солинадиган базани" деган сўзлар "базасини" деган сўз билан алмаштирилсин;


з) 8-банддаги "солинадиган база" деган сўзлар "базаси" деган сўз билан алмаштирилсин;


и) 9-банддаги "календарь йил" деган сўзлар "чорак" деган сўз билан алмаштирилсин;


к) V бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"V. Солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби";


л) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботи ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври тугаганидан кейин Инвесторнинг ёки Операторнинг солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ даври бошланганидан эътиборан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорининг (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) 5-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.";


м) 12 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


н) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ер қаъридан фойдаланганлик учун (роялти) солиқ тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.";


о) 15-банддаги "солиқнинг тўғри ҳисобланиши" деган сўзлар "солиқни тўғри ҳисоблаб чиқарилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 август











































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск