ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Электр энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2023 й. ПҚ-271-сон "Жаҳон банки иштирокида "Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2023 й.

N ПҚ-271



ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДА "ЭНЕРГЕТИКА

ИСЛОҲОТЛАРИ УЧУН ИННОВАЦИОН УГЛЕРОД

РЕСУРСЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" ўсишни таъминлаш дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, миллий иқтисодиёт, хусусан, саноатнинг кам углеродли ривожланишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) "Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш" (iCRAFT) лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон Республикасига 46,25 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши маъқуллангани;

б) Лойиҳа:

20,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга "Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси" компонентидан;

25,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга "Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси" компонентидан иборат эканлиги;

в) Лойиҳа доирасида:

1,25 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Жаҳон банки орқали Ўзбекистон Республикаси номидан Мослашиш ва эмиссияларни қисқартириш глобал жамғармасига йўналтирилиши;

2,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча техник кўмак сифатида ажратиладиган маблағлар институционал салоҳиятни ривожлантириш ҳамда иссиқхона газлари эмиссиясини назорат қилиш инфратузилмасини яратиш (иссиқхона газлари реестрини яратиш, мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизимини ишлаб чиқиш) ишларини молиялаштиришга йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш" (iCRAFT) лойиҳасининг асосий йўналишлари ва уларга ажратиладиган маблағлар миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Лойиҳа 2023-2028 йиллар давомида республика миқёсида амалга оширилади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида давлат муассасаси шаклида ташкил этилган "Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси Жаҳон банки томонидан қўшимча техник кўмак сифатида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 7 та штат бирлигига кенгайтирилиб, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади;

Лойиҳа доирасида углерод эмиссияларини қисқартириш ва энергия ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида электр энергияси ва табиий газ таъминоти соҳасидаги тариф сиёсати босқичма-босқич такомиллаштирилади;

Лойиҳанинг "Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси" компоненти доирасида камайтирилган 1 тонна углерод эмиссияси бўйича келишилган нарх 15 АҚШ долларини, "Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси" компоненти доирасида камайтирилган 1 тонна углерод эмиссияси бўйича келишилган нарх 30 АҚШ долларини ташкил этади.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги Лойиҳани амалга ошириш юзасидан молиявий битимларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

уч ой муддатда Лойиҳа доирасида Углерод активлари трансформатив фондининг васийси ҳисобланадиган Жаҳон банки билан "Қабул қилувчи томон билан келишув" имзоланишини;

уч ой муддатда Энергетика вазирлиги билан биргаликда жорий йил Углерод активлари трансформатив фондининг васийси ҳисобланадиган Жаҳон банки билан "Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш келишуви" ва "Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш натижаларини сотиб олиш келишуви" имзоланишини;

икки ой муддатда Лойиҳа доирасида тижорат банкларида миллий ва чет эл валюталарида махсус мақсадли ҳисоб рақами очилишини;

ташкил этилаётган "Яшил" иқтисодиёт онлайн платформаси доирасида иссиқхона газлари реестри яратилишини ҳамда мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизими бўйича йиғиладиган маълумотлар базаси ишлаб чиқилишини;

2024 йил 1 июлга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда иқтисодий фаолият турларини экологик жиҳатдан таснифлаш имкониятини берувчи "яшил" таксономия тизими жорий этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги "Яшил энергия" сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-156-сон қарори 5-бандидан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 8 августдаги

ПҚ-271-сон қарорига

ИЛОВА



"Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод

ресурсларини қўллаш" лойиҳасининг асосий

йўналишлари ва уларга ажратиладиган

маблағлар миқдори

Асосий йўналишлар


Масъул идоралар


Молиялаштиришнинг

тахминий миқдори*

(млн АҚШ долл.)


1-компонент: Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш**

1.1-субкомпонент: UNFCCC талаблари асосида мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизимини ишлаб чиқиш


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзгидромет


6,00

Иссиқхона газлари кадастри (расмий статистика маълумотларига асосланган иссиқхона газларининг чиқарилиши ва тутиб қолинишини тавсифловчи тизимлаштирилган маълумотлар жамланмаси)


Иссиқхона газлари реестри (иссиқхона газларининг чиқарилиши тўғрисида ҳисоботларни ўз ичига олган ахборот тизими)


Углерод бирликлари реестри ("яшил" лойиҳалар рўйхатдан ўтказиладиган, углерод бирликлари ва улар билан боғлиқ операциялар ҳисоби юритиладиган ахборот тизими)


Маълумот ва ахборот маркази


1.2-субкомпонент: "Яшил" ўсиш ва углерод савдоси бўйича қуйидаги вазирлик ва идораларнинг салоҳиятини ошириш: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2,00

1.3-субкомпонент: Париж битими 6-моддасига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш (иссиқхона газлари эмиссияси савдоси, лойиҳаларни кўриб чиқиш, MRV, iCRAFT лойиҳаларини мувофиқлаштириш, мониторинг юритиш ва бошқалар)


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


7,00


Миллий қонунчилик базасини тайёрлаш




Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (маркази)нинг низомини тайёрлаш


UNFCCC талаблари асосида лойиҳани кўриб чиқишнинг миллий қоидаларини тайёрлаш


Халқаро бозорларда биринчи углерод сотилишига қадар молиялаштириш (иш ҳақи, техника)


"Яшил энергия" сертификатлари ягона электрон платформасини ишга тушириш


2-компонент: Иқлим ўзгариши оқибатларини

юмшатиш натижаларини сотиб олиш**

2.1-субкомпонент: Energy Sector Reforms (энергия регулятори ва UzPower Trade ташкил этиш; энергия бозорига ўтиш; энергетика соҳасидаги ҳуқуқий, тартибга солиш, режалаштириш ва институционал ислоҳотлар, шунингдек, янги ўқув марказини ташкил қилиш ва бошқалар)


Энергетика вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги


18,00

2.2-субкомпонент: Энергия тарифлари (субсидия) ислоҳотлари ва унга тааллуқли бўлган алоқа кампаниялари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги


2,00

Самарали тариф сиёсати, нархларни шакллантириш ва амалга ошириш


Алоқа кампанияларини ишлаб чиқиш


2.3-субкомпонент: Ижтимоий заиф уй хўжаликларини энергия тарифлари ислоҳотларидан ҳимоя қилиш бўйича ижтимоий ёрдам фаолияти (ижтимоий хавфсизлик тармоғи тизимини, ижтимоий рўйхатларни ва бошқаларни кучайтириш)


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги


5,00

2.4-субкомпонент: Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш (уй- жойларга қуёш панеллари, қуёш сув иситкичларини ўрнатиш ва бошқалар) ҳамда энергия самарадорлигини ошириш чораларини (иссиқлик насослари, қуёш сув иситкич ва совиткич тизими ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва пилот лойиҳаларини амалга ошириш


Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


5,00

             

*) Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, товарларни етказиб бериш юзасидан тендерлар ва хизматларни бажариш натижалари бўйича аниқланади.

**) Иқтисодиёт ва молия вазирига Лойиҳа доирасида ажратилиб, иқтисод қилинган маблағларни молиялаштиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Жаҳон банки билан келишилган ҳолда қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 август


















































Время: 0.0391
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск