ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 18.07.2023 й. 63-сон "Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.08.2023 й. 1941-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.08.2023 й.

N 1941-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

18.07.2023 й.

N 63


БУЙРУҒИ



Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари

муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа

махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси

тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2008 йил 24 ноябрдаги 110-сон буйруғи (рўйхат рақами 1941, 2009 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 206-модда) билан тасдиқланган Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон  Республикаси Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                                Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари

муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа

махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси

тартиби ҳақидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "Давлат божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва Давлат захираларини бошқариш қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-банддаги "мол етказиб берувчилар" ва "Молия вазирлиги Ғазначилиги" деган сўзлар тегишли равишда "маҳсулот етказиб берувчилар" ва "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 3-банддаги "Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ахборот технологиялар маркази" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 8-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 11-бандда:

биринчи хатбошидаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "конкурс савдоларининг" деган сўзлар "давлат харидларининг" сўзи билан алмаштирилсин.


8. 12, 13-бандлар, 16-банднинг учинчи хатбошиси, 47-банднинг биринчи хатбошиси, 50, 51, 55-бандлар, 86-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 2-илованинг номи ва матнидаги "мол" деган сўз "маҳсулот" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 15-банддаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 18-бандда:

биринчи хатбошидаги "молия органига" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Молия органи" ва "молия органининг" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия органи" ва "иқтисодиёт ва молия органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 20-банддаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 23-бандда:

учинчи хатбошидаги "молия органига" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 24-банддаги "молия органларига" ва "молия органлари" деган сўзлар тегишли равишда "иқтисодиёт ва молия органларига" ва "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 25-банддаги "молия органи" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 45-банднинг иккинчи хатбошисидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Бюджет ташкилотлари ғазначилик бўлинмаларига шартномани рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) учун шартноманинг икки асл нусхаси ва битта кўчирма нусхаси билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тўлов жадвали;

харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш чоғида харид комиссиясини шакллантириш талаб этиладиган ҳолларда ғолибни аниқлаш бўйича харид комиссияси мажлисининг баённомаси нусхаси;

агар шартнома қонунчиликка мувофиқ тўғридан-тўғри тузилган бўлса, мазкур шартнома тузиш

учун асос бўлган ҳужжатнинг нусхаси;

тегишли фаолият турини амалга ошириш учун қонунчиликда лицензиялаш ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат олиш ёхуд ваколатли органга фаолиятни бошлаганлик ҳақида хабарнома юбориш талаби мавжуд бўлган ҳолларда тегишли равишда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёхуд фаолиятни бошлаганлик ҳақидаги хабарноманинг нусхаси.".


17. 79-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳисобварақ-фактура ёки товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлганда ва бюджет ташкилотининг махсулот етказиб берувчи олдидаги қарздорлигини, шунингдек бюджет ташкилотининг махсулот етказиб берувчига аванс тўловлари ўтказишини мажбурловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида (бунда, давлат сирига таалуқли бўлган хўжалик операциялари амалга оширилганда, бюджет ташкилотлари томонидан ҳисобварақ-фактуралар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги Ғазначилик ҳизмати қўмитасига ёки ғазначилик бўлинмаларига қоғоз шаклида тақдим этилади);".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 август

















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск