ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикасининг 09.08.2023 й. ЎРҚ-861-сон "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 31.01.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 22.06.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.08.2023 й.

N ЎРҚ-861



"НАРКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ

ВА УЛАРНИ ДАВОЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 31 январда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 22 июнда маъқулланган



Кейинги йилларда республикамизда наркологик касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, наркологик касалликларга чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Наркологик касалликларга чалинган шахслар томонидан фуқаролар хавфсизлиги ва соғлиғига таҳдид қилиниши, жамоат тартиби бузилиши, ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолларининг барвақт олдини олиш мақсадида мазкур шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни нафақат наркология муассасаларининг, оила аъзоларининг (қариндошларининг) илтимосномаларига асосан, балки ички ишлар органларининг ташаббусига кўра ҳам расмийлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Шу муносабат билан "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ички ишлар органларига наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш ваколати берилишини, шунингдек мазкур материалларни тайёрлаш тартиби белгиланишини назарда тутувчи тегишли ўзгартишлар киритилмоқда. Шу билан бирга клиник текширувлар наркология диспансерлари билан бир қаторда тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида хам ўтказилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Ушбу Қонун наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш ташаббуси билан чиқадиган шахслар доирасини кенгайтиришга, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга ҳамда наркологик ёрдам кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрда қабул қилинган "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги ЎРҚ-644-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 10, 597-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 12-модданинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"текширувдан ўтказилишни, маслаҳат берилишини, ташхис қўйилишини, шунингдек наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг амбулатория ва стационар шароитларда даволанишини ҳамда тиббий-ижтимоий реабилитация қилинишини кафолатлайди";


2) 25-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мажбурий даволаш атрофдагиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғига таҳдид солаётган ёхуд жамоат тартибини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузаётган, психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун бир йил ичида бир мартадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда ушбу Қонунга мувофиқ мажбурий даволашга юборилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан суднинг қарорига асосан қўлланилади. Бунда мажбурий даволаш диспансер кузатуви остида (диспансер ҳисобида) бўлган ва ихтиёрий даволанишни рад этаётган наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан қўлланилади";


3) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш заруриятини аниқлаш билан боғлиқ барча клиник текширувлар наркология диспансерида, зарур ҳолларда эса тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида ўтказилади";


4) 28-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материаллар ички ишлар органлари томонидан наркология муассасаларининг, наркологик касалликка чалинган шахс оила аъзоларининг ёки қариндошларининг илтимосномаларига асосан, шунингдек наркологик касалликка чалинган шахснинг оила аъзолари хабардор қилинган ҳолда, ички ишлар органларининг ташаббусига кўра тайёрланади ва расмийлаштирилади.

Ички ишлар органлари наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш мақсадида мазкур шахсни наркологик экспертизадан ўтказиш учун унинг яшаш жойидаги наркология диспансерига олиб боради.

Ички ишлар органлари наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган тиббий комиссиянинг наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулосасини олгач, тўпланган материалларни мазкур шахснинг яшаш жойидаги ёки наркология диспансери жойлашган ердаги судга тақдим этади. Мазкур материаллар судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 август


"Халқ сўзи", 2023 йил 10 август







































Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск