ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 04.07.2023 й. 60-1-2023/Б-сон "Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.08.2023 й. 588-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.08.2023 й.

N 588-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

04.07.2023 й.

N 60-1-2023/Б


БУЙРУҒИ



Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси

бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга

муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 30 ноябрда 2-271/04-сон ва 1235/04-1-сон билан тасдиқланган Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси

бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга

муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган сабабларга (асосларга) кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.".


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги, технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсия тайинланади.".


3. 6-банддагиҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш қидираётган шахс сифатида мурожаат қилсалар, марказ" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига иш қидираётган шахс сифатида мурожаат қилсалар, ушбу бўлим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 7-банддагиҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази" ва "аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида" деган сўзлар тегишли равишда "Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими" ҳамда "Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 8-банддагиҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази" ва "Молия вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими" ҳамда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 9-банддагиҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидагиҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Меҳнат кодекси 100-моддасининг иккинчи қисми 1-бандида" деган сўзлар "Меҳнат кодекси 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 15-банддаги "Молия вазирлиги" ва "аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ҳамда "Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 16, 19 ва 20-бандлардагиҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 21-банддагиҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари", "бандлик бош бошқармаларига" ва "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига" деган сўзлар тегишли равишда "Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари", "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларига" ҳамда "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 1-3-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1-3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

     

         




Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Алоҳида асосларга кўра меҳнат

шартномаси бекор қилинганда ишдан

бўшатилган ходимларга муддатидан

олдин пенсия тайинлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА



4-шакл


М.Ў.

-----------------------------------

_______________туман (шаҳар) Камбағалликни

қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими


202___йил "___"______________

____________-сон


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасининг

________ туман

(шаҳар) бўлимига

ТАҚДИМНОМА

           

(Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими номи)

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонуни 49-моддасига асосан ва Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) қўллаган ҳолда, ____ йил "____"_____________ да туғилган


ни

(ишсизнинг Ф.И.О.)


             

(паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)

муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдим этади.


20___йил "___" _____________да

(ишсизнинг Ф.И.О.)


            

(ишдан бўшатилиш сабаби кўрсатилади)

ишдан бўшатилган ва 20__ йил "___" ________________ дан ишсиз деб эътироф этилган.

Камбағалликни

қисқартириш ва бандликка

кўмаклашиш бўлими бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)".

           

       





Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Алоҳида асосларга кўра меҳнат

шартномаси бекор қилинганда ишдан

бўшатилган ходимларга муддатидан

олдин пенсия тайинлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА

____________________________

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасининг ____________________ туман

(шаҳар) бўлими

20__йил "____"_________ _____________-сон _____


____________________ туман (шаҳар)

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка

кўмаклашиш бўлимига

20__йилнинг___________ойида тўланган пенсия

харажатларини қоплаш учун муддатидан олдин

пенсия олаётган фуқароларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Муддатидан

олдин пенсия

олаётган

фуқароларнинг

Ф.И.О


Туғилган

йили,

ойи, куни


ЖШШИР

(ПИНФЛ)

маълумотлари


Пенсионер

шахсий

варағининг

сони


Пенсия

тайинлан-

ган кун


Пенсиянинг

бир ойлик

миқдори


Пенсия

тўланган

давр


Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиёт

ва молия

вазирлиги

ҳузуридаги

бюджетдан

ташқари

Пенсия

жамғармасига

ўтказилиши

лозим бўлган

маблағ

миқдори

















Жами:


Х

Х

Х

Х

Х

Х


Бўлим бошлиғи



Бош ҳисобчи



(имзо)



(имзо)

М.Ў. ".

        

          




Ўзгартиришларга

3-ИЛОВА



"Алоҳида асосларга кўра меҳнат

шартномаси бекор қилинганда ишдан

бўшатилган ходимларга муддатидан

олдин пенсия тайинлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

3-ИЛОВА



Муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг

20___йил ______ ой якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

Т/р


Қайси

ой учун


Муддатидан

олдин пенсия

олаётган

фуқаролар

сони


Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига

ўтказилиши лозим

бўлган маблағ

миқдори


Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига

ўтказилган маблағ

миқдори

Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига

маблағ ўтказилганлиги

ҳақида тўлов

топшириқномаси

    

N


сана












Жами:


Х



Х

Х

Далолатнома 20___йил "___" ____________да тузилди.


__________________________

туман (шаҳар) Камбағалликни

қисқартириш ва бандликка

кўмаклашиш бўлими бошлиғи


_____________

          (имзо)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасининг ________________

туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

_____________

             (имзо)

Бош ҳисобчи


Бош ҳисобчи


(имзо)


(имзо)



М.Ў.

М.Ў.".


            

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 август












































































Время: 0.2132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск