ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Адвокатура /

Ўзбекистон Республикасининг 09.08.2023 й. ЎРҚ-862-сон "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 16.05.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.08.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.08.2023 й.

N ЎРҚ-862



"АДВОКАТУРА ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

3-1-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 16 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 4 августда маъқулланган



Кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг самарали институтларидан бири сифатида адвокатуранинг ўрни ва аҳамиятини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Хусусан, адвокатура институтининг ва адвокатларнинг мустақиллигини таъминлашга, суд ишини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув принципи асосида ишларни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилди, адвокатларнинг ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун зарур қонунчилик базаси яратилди.

Шу билан бирга адвокатурага ишга қабул қилиш тартиб-таомилини, шунингдек адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензияни олиш тартибини соддалаштириш зарурати юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензияни олиш учун имтиҳон топширишга талабгор шахснинг юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши тўғрисидаги талаб бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмокда.

Ушбу Қонун адвокатура соҳасининг жозибадорлигини оширишга ҳамда мазкур соҳага ёш кадрларни ва юридик мутахассислик бўйича икки йиллик иш стажига эга бўлмаган кадрларни жалб этишнинг самарали тизимини яратишга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Адвокатура тўғрисида"ги 349-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 48-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2008 йил, N 12, 641-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2018 йил, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 1, 3-модда, N 5, 267-модда, N 9, 591-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 8, 787-модда) 3-1-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида уч ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 август













































Время: 0.0156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск