ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 22.07.2023 й. МН-9-сон "Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.08.2023 й. 3041-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2023 й.

N 3041-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ

ЎЗГАРИШИ ВАЗИРИНИНГ

22.07.2023 й.

N МН-9


БУЙРУҒИ



Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига

номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 26 июндаги 6-сон қарори (рўйхат рақами 3041, 2018 йил 21 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.07.2018 й., 10/18/3041/1551-сон) билан тасдиқланган Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                             А.А. Абдухакимов






Буйруққа

ИЛОВА



Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига

номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади)" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банддаги "Қўмитанинг" деган сўз "Вазирликнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 9, 15 ва 20-бандлардаги "Қўмита" деган сўз "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 10-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 август



















































Время: 0.1919
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск