ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2023 й. ПФ-132-сон "Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари учун айрим номли давлат стипендиялари жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги ПФ-555-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.08.2023 й.

N ПФ-132



ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН АЙРИМ НОМЛИ

ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1993 ЙИЛ 5 ФЕВРАЛДАГИ

"ЎЗБЕКИСТОННИНГ   ЎҚУВЧИ   ЁШЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПФ-555-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 ноябрдаги "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-414-сон ҳамда 2023 йил 25 январдаги "Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги ПФ-555-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев

        

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 августдаги

ПФ-132-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1993 йил 5 февралдаги  "Ўзбекистоннинг ўқувчи

ёшларини рағбатлантириш чоралари

тўғрисида"ги ПФ-555-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартириш


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари "аъло" (кўпи билан 25 фоизи "яхши") бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс (кейинги ўринларда - юқори курс) талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилсин: техника йўналишларида - Беруний, тиббиёт йўналишларида - Ибн Сино, гуманитар йўналишларда - Навоий, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида - Камолиддин Беҳзод, табиий йўналишларда - Улуғбек, кинематография йўналишида - Худойберган Девонов, тарих ва география йўналишларида - Бобур, жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида - Паҳлавон Маҳмуд, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида - Имом ал-Бухорий, Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида - Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов, шунингдек, барча йўналишларда - Ислом Каримов номли.

Белгилансинки:

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли давлат стипендиялари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар минг нафар талабасига биттадан;

Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг уч нафар юқори курс талабасига;

Худойберган Девонов номли давлат стипендияси кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

Ислом Каримов номли давлат стипендияси ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади".

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 август









































































Время: 0.0353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск