ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2023 й. 348-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2023 й.

N 348



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ИХТИЁРИЙ

ТУГАТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ

ТАРТИБИ ҲАМДА МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА   ОШИРМАЁТГАН   ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА" 2019 ЙИЛ 21 АВГУСТДАГИ 704-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Бугунги кунда аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча талаблар ва тартиб-таомилларни қисқартириш, соддалаштириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ортиқча талаблар ва тартиб-таомилларнинг мавжудлиги долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонига мувофиқ ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига сифатли ва тезкор давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиниши бекор қилинган ҳужжатларнинг сўралишига чек қўйиш;

тадбиркорлик субъектларинииг фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш жараёнида уларга берилган лицензия ва рухсатномалар рўйхатга олувчи орган томонидан талаб қилиб олиш бекор қилиниши натижасида "Лицензия" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали лицензия ва рухсатномаларни берган органларга хабарнома юбориш амалиётини йўлга қўйиш;

тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш амалиётини соддалаштириш мақсадида солиқ хизмати органларининг тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисидаги тақдимномасига асосан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига автоматик тарзда тегишли ёзув киритиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ амалга киритилаётган ўзгартиришлардан келиб чиқиб, ахборот тизимларини мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 августдаги

348-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини

ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби

ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик

субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги

низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 21 августдаги 704-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-иловада:


а) 17-банд "а" кичик бандининг иккинчи хатбошиси, 21-банднинг биринчи хатбошиси, 22-банднинг биринчи хатбошиси, 32-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 38-банднинг иккинчи хатбошиларидаги ҳамда 47-банддаги "давлат солиқ хизмати" сўзлари "солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Солиқ хизмати органи томонидан тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлардан қарзи йўқлиги тўғрисида тақдим этилган хулосаси, шунингдек, ижроси таъминланмаган тегишли ҳужжат иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида Бюронинг хабарномаси олингандан кейин тугатувчи тижорат ташкилотининг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида тижорат ташкилотига тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварағи ёпилганлиги ҳақида маълумотнома беради, шунингдек, тижорат ташкилотларининг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумотнома Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади";


в) 35-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи - учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 36-банднинг учинчи хатбошисидаги "муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса)" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин уч иш куни ичида:

тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисида солиқ хизмати ва статистика органларини Тизим орқали хабардор қилади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг тижорат ташкилоти жойлашган жойдаги филиалини тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади";


е) 38-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат солиқ хизмати" сўзлари "солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 41, 42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида унинг рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахснинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумотнома Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.

42. Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолиятни ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ хизмати органига Тизим орқали унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлигини тасдиқлаш учун сўровнома юборади.

Бунда солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юборади".

43. Рўйхатдан ўтказувчи орган Тизим орқали қуйидаги ҳужжатлар келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади:

ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахснинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси;

солиқ хизмати органининг ушбу Низом 42-бандида назарда тутилган хабарномаси";


з) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув давлат реестрига киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида:

солиқ хизмати органини тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида Тизим орқали хабардор қилади;

"Лицензия" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали лицензия ва рухсатномаларни берган органларга хабарнома юборилади";


и) 47-банддаги "давлат солиқ хизмати" сўзлари "солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) иловада:


6 ва 9-босқичларнинг "Субъектлар" устунидаги, 11, 15 ва 16-босқичларнинг "Тадбирлар" устунидаги "давлат солиқ хизмати" сўзлари "солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-босқич "Тадбирлар" устунидаги "муҳр ва штамплар" сўзлари чиқариб ташлансин;


2. 2-иловада:


а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда, тижорат банклари уч иш куни ичида улар ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумот тақдим этади.

Бунда солиқ хизмати органига маълумот тақдим этилгандан сўнг тижорат ташкилотининг банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушганда, тижорат банклари томонидан ушбу ўзгариш бўйича бир иш куни мобайнида қўшимча маълумот тақдим этилади";


б) 7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот келиб тушгач ва (ёки) ҳисобот топшириш муддати тугагач, уч иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича тижорат ташкилотлари фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартиради ва ушбу ташкилотлар тўғрисида Тизим орқали қуйидаги идора ва ташкилотларни:";

иккинчи хатбошидаги "давлат солиқ хизмати" сўзлари "солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банд ва 12-банднинг биринчи хатбошиларидаги, 13-1-банддаги ҳамда 19-банддаги "давлат солиқ хизмати" сўзлари "солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-банднинг "г" кичик банди чиқариб ташлансин;


д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Рўйхатдан ўтказувчи орган:

солиқ хизмати органларининг тақдимномаси келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритади;

уч иш кунида:

тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўз расмий веб-сайтида эълонни жойлаштиради;

тижорат ташкилотининг муассисларига (қатнашчиларига) Тизимда тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади";


е) 14-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тижорат ташкилоти фаолияти қайта тикланган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда тижорат банкларини, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигини Тизим орқали хабардор қилади";


ж) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Тижорат ташкилотлари ҳаракатсиз ҳолатда сақланишига уч йил тўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган:

ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотлари фаолияти тикланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч иш кунида давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда давлат реестрига тегишли ёзув киритади;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳамда товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани (агар мавжуд бўлса) бекор қилади. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, уч иш кунида бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш органи веб-сайтида эълон қилинади;

тижорат банклари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига тижорат ташкилоти давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабарнома юборади.

Давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзув киритилгандан сўнг тижорат ташкилотини тугатиш якунланган, тижорат ташкилоти эса мавжуд эмас деб ҳисобланади";


з) 1-иловада:


1-босқич "Тадбирлар" устунидаги "Тизим орқали" сўзлари "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;


2, 4 ва 5-босқичларнинг "Субъектлар" устунидаги "давлат солиқ хизмати" сўзлари "солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-босқич "Тадбирлар" устунидаги "Давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномасига асосан тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш, бу ҳақда давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзувларни киритиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-босқич "Тадбирлар" устунидаги "муҳри, штампларини (агар мавжуд бўлса)" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 август












































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск