ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2023 й. ПФ-116-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.07.2023 й.

N ПФ-116



МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА

ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил этиш дастури 1а-иловага мувофиқ;

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

2023-2025 йилларда минерал хомашё базасини ривожлантириш дастури ва унинг мақсадли кўрсаткичлари 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг хусусий секторга ўтказиладиган функциялари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси таркиби 6-иловага мувофиқ;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг:

"Ўзбек геология қидирув" ва "Ўзбекгеофизика" акциядорлик жамиятларидаги давлат акциялари пакетларини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш функцияларини Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, минерал хомашё базасини ривожлантириш йиллик давлат дастурлари доирасида давлат буюртмасини шакллантиришда фойдали қазилмалар хомашё базасини кенгайтириш ихтисослашувидан келиб чиқиб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар, шунингдек, "Янги кон" масъулияти чекланган жамияти билан ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) оид ўзаро шартномалар, қийматидан қатъи назар, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри тузилади.

Бунда, ушбу дастурлар доирасида:

"Ўзбек геология қидирув" АЖ - фойдали қазилмаларнинг комплекс геология-қидирув ишлари (хизматлари);

"Ўзбекгеофизика" АЖ - углеводород хомашёсининг комплекс геология-қидирув ва сейсмоқидирув ишлари (хизматлари);

"Регионалгеология" ДМ - фойдали қазилмаларнинг комплекс геологик-тасвирлаш ишлари ва регионал геологик ишлар (хизматлар);

"Геология маркшейдерлик хизмати" МЧЖ - фойдали қазилмаларнинг махсус маркшейдерлик ишлари (хизматлари);

"Китоб геология табиат миллий боғи" ДМ - комплекс геологик тадқиқотлар ва стратиграфия ишлари (хизматлари);

"Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ - геологик маълумотлар фонди, фойдали қазилмалар баланси, кон ва истиқболли майдонлар кадастри тематик ишлари (хизматлари), геологик лойиҳалар экспертизаси ишлари (хизматлари) бўйича ягона бажарувчи ҳисобланади ҳамда ушбу тизим ташкилотлари томонидан геология-қидирув ишларининг (хизматларининг) айрим турлари бўйича аутсорсинг асосида пудрат ташкилотлари жалб қилинади.


4. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги марказий аппаратининг барча ходимларига узлуксиз иш стажи учун устамаларни уларнинг умумий меҳнат фаолиятини қамраб олган ҳолда белгилаш;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигини сақлаш харажатларини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, соҳа корхоналари ажратмалари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


5. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишдан белгиланган тартибда ва миқдорларда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига тушадиган маблағлар;

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари ва фуқаролардан ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда ундириладиган жарималар суммаси;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари маблағлари, донор ташкилотлар грантлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари:

а) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг:

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини таъминлаш;

фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштириш;

б) "Геология музейи" давлат муассасасини сақлаш ва ривожлантириш харажатларини молиялаштиришга йўналтирилади.


7. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ - Тошкент шаҳри, Олимлар кўчаси, 64-уй манзилида, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси - Тошкент шаҳри, М-14 Себзор кўчаси, 27-уй манзилида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев

        

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

     












      

Тоғ-кон саноати

ва геология вазирлиги

     































































































"Регионалгеология" ДМ



"Ер қаъридан фойдаланиш

маркази" ДМ


      

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат

қилиш инспекцияси

     



"Навоийуран" ДК









































"Ўзбекгидрогеология" ДМ



"Геология фанлари "

ДМ университети


"Навоий давлат кончилик

ва технологиялар

университети" ДМ



     

"Геология, кон-металлургия

ва мисни қайта ишлаш

саноатини ривожлантириш

лойиҳа офиси" ДМ

     

















































"Минерал ресурслар институти" ДМ

"Геология ва геофизика институти" ДМ

"Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти" ДМ

"Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти" ДМ

"Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти" ДМ

"Геология музейи" ДМ

"Китоб геология миллий табиат боғи" ДМ


       

Федерал давлат автоном

олий таълим муассасаси

"Миллий технологик

тадқиқотлар университети

"МИСиС"нинг Олмалиқ

шаҳридаги филиали*

    



"Навоий КМК" АЖ*




"Геология-маркшейдерлик

хизмати" МЧЖ

































"Олмалиқ КМК" АЖ*


























































"Ўзметкомбинат" АЖ*






















"Ўзбек геология қидирув" АЖ




"Ўзбеккўмир" АЖ*
















"Тошкент металлургия заводи"

МЧЖ ҚК*






















"Ўзбекгеофизика" АЖ




"Шарғункўмир" АЖ*

















*) Ушбу ташкилотлар фаолияти Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштирилиб борилади.

      

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

1а-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги

муассасаларни қайта ташкил этиш

ДАСТУРИ

     

Т/р

Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ

(расмий) номи

      

Қайта ташкил қилинаётган

(номи ўзгартирилаётган) ташкилотнинг

тўлиқ (расмий) номи

      

Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг

фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар

          

1.

"Давлат геология ахборот маркази" давлат муассасаси.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" давлат муассасаси.

"Ер қаъридан фойдаланиш маркази" давлат муассасасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

"ягона дарча" тамойили асосида шаффофликни таъминлаган ҳолда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш;

мазкур соҳада лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб таомилларини амалга ошириш, лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши ва ер қаъри участкаларидан оқилона фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш;

рақамли геологик ахборот фондини яратиш, фойдали қазилма захираларининг давлат балансини юритиш, фойдали қазилмалар кон ва майдонларининг кадастрини шакллантириш ва юритиш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ер қаъридан фойдаланувчиларнинг фаолияти устидан назорат қилишнинг муайян мезонларини аниқлаган ҳолда, берилган лицензиялар ва рухсатномаларни ҳисобга олиб, "хавфни таҳлил қилиш" тизимини жорий этиш.


2.

"Геология маркшейдерлик хизмати" давлат муассасаси.

Давлат активларини бошқариш агентлиги таъсисчилигидаги "Геология маркшейдерлик хизмати" масъулияти чекланган жамияти.

"Геология маркшейдерлик хизмати" масъулияти чекланган жамиятига қуйидаги вазифалар юклатилади:

фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажми ва йўқотишлари, унинг тўлиқлиги ва конларни қайта ишлаш ҳолати тўғрисида белгиланган ҳисоботларни юритиш;

ер остида фойдали қазилмаларини қазиб олиш учун лойиҳаланган горизонтал, вертикал шахта йўлларини қуришда маркшейдерлик ишларини бажариш ва техник ҳисоботларни тайёрлаш;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида табиий ресурслар ва норуда фойдали қазилмалардан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича топо-маркшейдерлик мониторинг ишларини олиб бориш.


3.

Геология фанлари университетининг "Геология соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти" давлат муассасаси.


Геология фанлари университети ҳузуридаги "Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти" давлат муассасаси.


Геология фанлари университети ҳузуридаги "Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти" давлат муассасаси томонидан кон-геология соҳасидаги барча ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш амалга оширилади.


          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини

назорат қилиш инспекциясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

        











        

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини

назорат қилиш инспекцияси

        



































































































Ҳудудий бошқармалар



Ангрен кон-техника инспекцияси


Олмалиқ кон-техника

инспекцияси*


Қизилқум кон-техника инспекцияси*


    

Ҳарбийлаштирилган

кон-қутқарув қисми

     




















































































"Саноат хавфсизлиги" ДМ


"Контехназоратўқув" ДМ


         

"Саноат назорати лабораторияси" ДМ

      

























        

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 186 нафар.


*) Бошқарув ходимларининг сони Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан тегишлича "Навоий КМК" АЖ ва "Олмалиқ КМК" АЖ билан келишилган ҳолда белгиланади, шунингдек, молиялаштириш тегишлича "Навоий КМК" АЖ ва "Олмалиқ КМК" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2023-2025 йилларда минерал хомашё

базасини ривожлантириш

ДАСТУРИ

  

   

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириладиган ишлар ҳажми

Кутиладиган

натижа

        

Ижро муддати

Масъул ижрочи

I. УМУМИЙ БОШЛАНҒИЧ МИНТАҚАВИЙ

ГЕОЛОГИЯ ИШЛАРИ

       

1.

Республиканинг истиқболли ҳудудларида минтақавий масштабдаги геология-қидирув ишлари (ерни масофадан зондлаш, геокимёвий тадқиқотлар ва хариталаш ишлари)ни жадаллаштириш.


1. Республика ҳудудининг 160 минг кв км майдонида тўлиқ рақамли геологик хариталарни тузиш (Нурота, Жанубий Ўзбекистон, Чотқол-Қурама тоғ ва тоғ олди ҳудудлари).


1:200 000 масштабда


2023-2025

йилларда


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Кадирходжаев), "Минерал ресурслар институти" ДМ (Турамуратов)


2. Космогеологик комплекс хариталаш - 10,5 минг кв км (Ҳисор, Зирабулоқ ва Аристантов тоғлари).


Космотузилмали схема-

дистанцион асос ва ҳудуднинг ландшафт харитаси


2023-2025

йилларда



3. Геологик тасвирлаш ишлари - 6,6 минг кв км (Ауминзатов, Кулжуктов шарқий қисми, Томдитов тоғлари).


Замонавий рақамли геологик харита, янги майдонлар


2023-2025

йилларда


"Регионалгеология" ДМ

(Хаитов)


4. Геокимёвий тадқиқотлар - 12 минг кв км (Малгузар, Ҳисор тоғлари).


Янги геокимёвий харита, маъдан намоёнлари


2023-2025

йилларда


       

II. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ЗАХИРА

ВА РЕСУРСЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ

        

2.

2023-2025 йилларда олтин ва кумуш минерал хомашё базасини кенгайтириш.


2023-2025 йилларда захира/ресурс

Жами 1,79 млн м бурғилаш, 838,7 минг куб м ер усти ва 6,5 минг м ер ости тоғ-кон ишлари, (Букантов, Томдитов, Ауминзатов, Чотқол-Қурама, Малгузар, Нурота, Ҳисор, Кулжуктов, Султон Увайс тоғлари ва бошқалар, 100 тадан ортиқ объект) жумладан:


Олтин - 437/630 т

Кумуш - 545/680 т



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Кадирходжаев), "Ўзбек геология қидирув" АЖ (Алимов), "Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

2023 йилда захира/ресурс

549,6 минг м бурғилаш, 252,9 минг куб м ер усти ва 2 минг м ер ости тоғ-кон ишлари;


Олтин - 136/205 т

Кумуш - 175/210 т


2023 йил

декабрь


2024 йилда захира/ресурс

602,6 минг м бурғилаш, 288,0 минг куб м ер усти ва 2,2 минг м ер ости тоғ-кон ишлари;


Олтин - 144/210 т

Кумуш - 180/220 т


2024 йил

декабрь


2025 йилда захира/ресурс

640,8 минг м бурғилаш, 297,8 минг куб м ер усти ва 2,3 минг м ер ости тоғ-кон ишлари.


Олтин - 157/215 т

Кумуш - 190/250 т


2025 йил

декабрь


      

III. РАНГЛИ МЕТАЛЛАР ЗАХИРА ВА РЕСУРСЛАРИНИ

КЎПАЙТИРИШ (МИС, ҚЎРҒОШИН, РУХ ВА АЛЮМИНИЙ)

      

3.

2023-2025 йилларда мис минерал хомашё базасини кенгайтириш.


2023-2025 йилларда захира/ресурс

Жами 175 минг м бурғилаш, 10 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари ва 6,2 минг м ер ости тоғ-кон ишлари, (Чотқол-Қурама, Букантов, Кулжуктов ва Султон Увайс тоғларида, 10 тадан ортиқ объект) жумладан:


Мис - 775/900 минг т



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Кадирходжаев), "Ўзбек геология қидирув" АЖ (Алимов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

2023 йилда захира/ресурс

53 минг м бурғилаш, 3,1 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари;


Мис - 255/200 минг т


2023 йил

декабрь


2024 йилда захира/ресурс

58 минг м бурғилаш, 3,4 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари ва 3,1 минг м ер ости тоғ-кон ишлари;


Мис - 250/300 минг т


2024 йил

декабрь


2025 йилда захира/ресурс

64 минг м бурғилаш, 3,5 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари ва 3,1 минг м ер ости тоғ-кон ишлари.


Мис - 270/400 минг т


2025 йил

декабрь


4.

2023-2025 йилларда қўрғошин ва рух минерал хомашё базасини кенгайтириш.

2023-2025 йилларда захира/ресурс

Жами 95,5 минг м бурғилаш, 25,7 минг куб м ер усти ва 5,64 минг м ер ости тоғ-кон ишлари, (Чотқол-Қурама, Шимолий Нурота ва Ҳисор тоғларида, 10 тадан ортиқ объект) жумладан:


Қўрғошин-126/168 минг т

Рух - 144 / 170 минг т



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Кадирходжаев), "Ўзбек геология қидирув" АЖ (Алимов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)

2023 йилда захира/ресурс

28,5 минг м бурғилаш, 7,5 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари ва 1,44 минг м ер ости тоғ-кон ишлари;


Қўрғошин - 42/56 минг т

Рух - 48 / 55 минг т


2023 йил

декабрь


2024 йилда захира/ресурс

32 минг м бурғилаш, 8,2 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари ва 2 минг м ер ости тоғ-кон ишлари;


Қўрғошин - 42/56 минг т

Рух - 48/55 минг т


2024 йил

декабрь


2025 йилда захира/ресурс

35 минг м бурғилаш, 10 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари ва 2,2 минг м ер ости тоғ-кон ишлари.


Қўрғошин - 42/56 минг т

Рух - 48/60 минг т


2025 йил

декабрь


         

IV. ВОЛЬФРАМ ВА НОЁБ МЕТАЛЛАР ЗАХИРА

ВА РЕСУРСЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ

         

5.

2023-2025 йилларда вольфрам минерал хомашё базасини кенгайтириш.


2023-2025 йилларда захира/ресурс

Жами 17,8 минг м бурғилаш ишлари ва 7,6 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари, (Ҳисор, Букантов, Ауминзатов тоғларида, 10 тага яқин объект) жумладан:


Вольфрам - 25/ 25 минг т



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Кадирходжаев), "Ўзбек геология қидирув" АЖ (Алимов)


2023 йилда захира/ресурс

5,2 минг м бурғилаш ишлари ва 2,2 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари;


Вольфрам - 8/8 минг т


2023 йил

декабрь


2024 йилда захира/ресурс

6 минг м бурғилаш ишлари ва 2,4 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари;


Вольфрам - 8,5/8,5 минг т


2024 йил

декабрь


2025 йилда захира/ресурс

6,6 минг м бурғилаш ишлари ва 3 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари.


Вольфрам - 8,5/8,5 минг т


2025 йил

декабрь


6.

2023-2025 йилларда ноёб металлар, литий, тантал, ниобий, бериллий минерал хомашё базасини кенгайтириш.


2023-2025 йилларда захира/ресурс

Жами 26,8 минг м бурғилаш, 36,5 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари, (Чотқол-Қурама, Шимолий Нурота ва Ҳисор тоғларида, 10 тадан ортиқ объект) жумладан:


Ноёб металлар -

15 минг т/12 минг т



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Кадирходжаев), "Минерал ресурслар институти" ДМ (Турамуратов), "Регионалгеология" ДМ (Хаитов), "Ўзбек геология қидирув" АЖ (Алимов)


2023 йилда захира/ресурс

7,8 минг м бурғилаш, 10,5 минг м ер усти тоғ-кон ишлари;


Ноёб металлар -

5 минг т / 3 минг т


2023 йил

декабрь


2024 йилда захира/ресурс

9 минг м бурғилаш, 12 минг м ер усти тоғ-кон ишлари;


Ноёб металлар -

5 минг т /4 минг т


2024 йил

декабрь


2025 йилда захира/ресурс

10 минг м бурғилаш, 14 минг м ер усти тоғ-кон ишлари.


Ноёб металлар -

5 минг т / 5 минг т


2025 йил

декабрь


       

V. УРАН ЗАХИРА ВА РЕСУРСЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ

          

7.

Уран минерал хомашё базасини кенгайтириш.


2023-2025 йилларда захира/ресурс

Жами 4,3 млн м бурғилаш ишлари, (Букантоғ-Томдитоғ, Нурота, Зиёвуддин-Зирабулоқ ва Ауминза-Белтоғ уран маъданли майдонлари, 50 тадан ортиқ объект) жумладан:


Уран - 17 300/37 500 т



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Исламов), "Навоийуран" ДК (Хасанов)

2023 йилда захира/ресурс

1 017 минг м бурғилаш ишлари;


Уран - 5 500/12 500 т


2023 йил

декабрь


2024 йилда захира/ресурс

1 590 минг м бурғилаш ишлари;


Уран - 5 700/12 500 т


2024 йил

декабрь


2025 йилда захира/ресурс

1 725 минг м бурғилаш ишлари.


Уран - 6 100/12 500 т


2025 йил

декабрь



         

VI. КЎМИР ЗАХИРА ВА РЕСУРСЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ

        

8.

2023-2025 йилларда кўмир минерал хомашё базасини кенгайтириш.


2023-2025 йилларда захира

Жами 4,9 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари, 900 м бурғилаш ишлари ва 1,8 минг м ер ости тоғ-кон ишлари, (Бойсун тоғларида 3 тага яқин объект) жумладан:


Кўмир - 16,5 млн т



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Исламов), "Ўзбек геология қидирув" АЖ (Алимов)


2023 йилда захира

780 м ер ости тоғ-кон ишлари;


5 млн т


2023 йил

декабрь


2024 йилда захира

400 м бурғилаш ишлари ва 820 м ер ости тоғ-кон ишлари;


5,5 млн т


2024 йил

декабрь


2025 йилда захира

4,9 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари, 500 м бурғилаш ишлари ва 200 м ер ости тоғ-кон ишлари.


6 млн т


2025 йил

декабрь


      

VII. ЕР ОСТИ СУВЛАРИ ЗАХИРАЛАРИНИ

ИСТИҚБОЛДА КЎПАЙТИРИШ

         

9.

Ер ости сувлари захираларини кўпайтириш.


2023-2025 йилларда 1,8 миллиондан ортиқ аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, 94 минг га ерни суғориш, 172 минг м бурғилаш (Арасай, Олтиариқ-Бешолиш, Оҳангарон, Дўстлик конлари ва бошқалар - 42 тадан ортиқ объект).


Захира - 477 минг м3/сут



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Кадирходжаев), "Ўзбекгидрогеология" ДМ (Ташпулатов)


2023 йилда:

550 минг аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, 28 минг га ерни суғориш, 52 минг м бурғилаш.


Захира - 144 минг м3/сут


2023 йил

декабрь


2024 йилда:

600 минг аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, 30 минг га ерни суғориш, 57 минг м бурғилаш.


Захира - 158 минг м3/сут


2024 йил

декабрь


2025 йилда:

670 минг аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, 36 минг га ерни суғориш, 63 минг м бурғилаш.


Захира - 175 минг м3/сут


2025 йил

декабрь


          

VIII. УГЛЕВОДОРОД ЗАХИРА

ВА РЕСУРСЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ

       

10.

Углеводородларга янги истиқболли тузилма аниқлаш ва ресурсларини ўстиришга қаратилган сейсморазведка ишларини бажариш.


2023-2025 йилларда захира/ресурс

Жами сейсморазведка 2Д - 20,7 минг км, сейсморазведка 3Д - 11,5 минг кв км, (Устюрт, Бухоро-Хива, Хоразм, Сурхондарё) жумладан:


54 та тузилма,

ресурси - 181 млн т ш ё



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Исламов), "Ўзбекгеофизика" АЖ (Юсупжанов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ (Сидиков)

2023 йилда

Сейсморазведка 2Д - 9 100 км

Сейсморазведка 3Д - 2 150 кв км;


17 та тузилма,

ресурси - 58 млн т ш ё


2023 йил

декабрь


"Ўзбекнефтгаз" АЖ

Сейсморазведка 3Д - 1500 кв км;




2024 йилда

Сейсморазведка 2Д - 9 100 км

Сейсморазведка 3Д - 2 200 кв км;


18 та тузилма,

ресурси - 61 млн т ш ё


2024 йил

декабрь


"Ўзбекнефтгаз" АЖ

Сейсморазведка 3Д - 2300 кв км;




2025 йилда

Сейсморазведка 2Д - 2 500 км

Сейсморазведка 3Д - 1 450 кв км;


19 та тузилма,

ресурси - 62 млн т ш ё


2025 йил

декабрь


"Ўзбекнефтгаз" АЖ

Сейсморазведка 3Д - 1900 кв км.




         

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамаси томонидан зарур ҳолларда мазкур дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Мазкур дастурнинг асосий кўрсаткичларига (захира, ресурс, геология қидирув ишлари ҳажмлари ва молиялаштириш) олиб борилган геология-қидирув ишлари натижаларига кўра ҳар йилги давлат дастурларини шакллантиришда аниқликлар киритиб борилиши мумкин.

        

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

3а-ИЛОВА



2023-2025 йилларда минерал хомашё базасини

ривожлантириш дастурининг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

   

Т/р

Номланиши

Ўлчов

бирлиги

      

2023-2025

йиллар

   

Шу жумладан:

       

2023 йил


2024 йил

   

2025 йил


1.

Олтин

захира


тонна

437

136

144

157

ресурс


тонна

630

205

210

215

1.1.

Геология-қидирув ташкилотлари

захира


тонна

52

15

17

20

ресурс


тонна

381

125

126

130

1.2.

"Навоий КМК" АЖ

захира


тонна

357

112

118

127

ресурс


тонна

205

70

68

67

1.3.

"Олмалиқ КМК" АЖ

захира


тонна

28

9

9

10

ресурс


тонна

44

10

16

18

2.

Кумуш

захира


тонна

545

175

180

190

ресурс


тонна

680

210

220

250

2.1.

Геология-қидирув ташкилотлари

захира


тонна

390

120

130

140

ресурс


тонна

680

210

220

250

2.2.

"Олмалиқ КМК" АЖ

захира


тонна

155

55

50

50

3.

Уран

захира


тонна

17 300

5 500

5 700

6 100

ресурс


тонна

37 500

12 500

12 500

12 500

3.1.

"Навоийуран" ДК

захира


тонна

17 300

5 500

5 700

6 100

ресурс


тонна

37 500

12 500

12 500

12 500

4.

Мис

захира


минг тонна

775

255

250

270

ресурс


минг тонна

900

200

300

400

4.1.

Геология-қидирув ташкилотлари

захира


минг тонна

625

210

200

215

ресурс


минг тонна

900

200

300

400

4.2.

"Олмалиқ КМК" АЖ

захира


минг тонна

150

45

50

55

5.

Қўрғошин

захира


минг тонна

126

42

42

42

ресурс


минг тонна

168

56

56

56

5.1.

Геология-қидирув ташкилотлари

захира


минг тонна

51

17

17

17

ресурс


минг тонна

168

56

56

56

5.2.

"Олмалиқ КМК" АЖ

захира


минг тонна

75

25

25

25

6.

Рух

захира


минг тонна

144

48

48

48

ресурс


минг тонна

170

55

55

60

6.1.

Геология-қидирув ташкилотлари

захира


минг тонна

69

23

23

23

ресурс


минг тонна

170

55

55

60

6.2.

"Олмалиқ КМК" АЖ

захира


минг тонна

75

25

25

25

7.

Вольфрам

захира


минг тонна

25

8

8,5

8,5

ресурс


минг тонна

25

8

8,5

8,5

7.1.

Геология-қидирув ташкилотлари

захира


минг тонна

25

8

8,5

8,5

ресурс


минг тонна

25

8

8,5

8,5

8.

Литий

захира


минг тонна

20

10

5

5

ресурс


минг тонна

30

10

10

10

8.1.

Геология-қидирув ташкилотлари

захира


минг тонна

15

5

5

5

ресурс


минг тонна

12

3

4

5

9.

Кўмир

захира


млн тонна

16,5

5

5,5

6

9.1.

Геология-қидирув ташкилотлари

захира


млн тонна

16,5

5

5,5

6

10.

Ер ости сувлари

захира


минг куб м

477

144

158

175

10.1.

"Ўзбекгидрогеология" ДМ

захира


минг куб м

477

144

158

175

11.

Углеводород

ресурс


млн т ш ё

181

58

61

62

11.1.

"Ўзбекгеофизика" АЖ

ресурс


млн т ш ё

181

58

61

62

         

Изоҳ. Фойдали қазилмаларнинг захира ва ресурс кўрсаткичларига йиллик дастурларни шакллантиришда аниқлик киритилади.

           

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг хусусий

секторга ўтказиладиган функциялари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Функциялар

Ваколатли орган

Функцияни хусусий секторга

ўтказиш муддати

   

1.

Фойдали қазилмаларни саноат усулида қазиб олишни лойиҳалаштириш


Тоғ-кон

саноати ва геология

вазирлиги


2023 йил

IV чорак

2.

Геология-қидирув тадбирларининг ягона таъминоти


Тоғ-кон

саноати ва геология

вазирлиги


2024 йил

I чорак


2.1.

бурғилаш ва қазиб олиш ускуналарини етказиб бериш


2.2.

махсус машина ва техникаларни етказиб бериш


3.

Норуда фойдали қазилмаларнинг кимёвий таркиби ва физик хусусиятини таҳлил қилиш лабораторияси


Тоғ-кон

саноати ва геология

вазирлиги


2024 йил

III чорак


4.

Маркшейдерлик ўлчовлари хизмати


Тоғ-кон

саноати ва геология

вазирлиги

   

2024 йил

IV чорак


        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида

ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда тизим

фаолиятини трансформация қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

  

  

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга

ошириш

муддати

     

Масъул

бўлган раҳбар


Бажарилган ишларнинг

пировард натижаси

      

   

I. ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ, ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРЛАРИ, СТРАТЕГИЯЛАР

ВА КОНЦЕПЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

      

1.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тоғ-кон саноати ва геология соҳаларидаги фаолият йўналишлари, вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. Бунда:

вазирлик зиммасига юклатилган тоғ-кон саноати ва геология соҳаларидаги устувор вазифаларни (10 дан ортиқ) белгилаш;

вазирликка юклатилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, марказий аппарат, таркибий тузилмалар, ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг функцияларини (100 га яқин) белгилаш;

вазирлик ҳамда унинг тизим ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг мазкур нормаларни ўзида акс эттирган низомларини тасдиқлаш бўйича тегишли норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

ноябрь

О. Насритдинходжаев,

А. Қобилов,

А. Кадирходжаев

Вазирлик қайта ташкил этилиши муносабати билан вазирлик ва тизим ташкилотларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари аниқ белгиланади.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳаларида ваколатли орган ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти тўғри йўлга қўйилади.

2.

Республиканинг минерал хомашё базасини ривожлантириш ва тоғ-кон саноатидаги йирик металлургия ва кўмир корхоналарининг 2030 йилга қадар асосий кўрсаткичларини белгилаган ҳолда узоқ истиқболли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь

О. Насритдинходжаев,

А. Қобилов,

А. Кадирходжаев

Геология-қидирув ишларидан бошлаб юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча бўғинларда ягона рақамлаштирилган тизим жорий этилади.

Минерал хомашё базасини барқарор ривожлантириш, уни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш, соҳани трансформация қилиш ҳамда унга инвестицияларни ва замонавий технологияларни жалб этиш таъминланади.


3.

Қимматбаҳо, рангли, ноёб (нодир) ва қора металлар ҳамда кўмир ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш моддий балансларини шакллантириш ва назорат қилиш мақсадида 50 дан ортиқ фойдали қазилмалар захиралари балансини ҳамда 7 та турдаги асосий металлар ва хомашё моддий балансларини юритишни йўлга қўйиш.


2023 йил

декабрь

А. Қобилов

Қимматбаҳо, рангли, ноёб (нодир) ва қора металлардан қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади.


4.

Нуфузли халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда сўнгги беш йилдаги геология соҳаси фаолияти ва геология-қидирув ишлари самарадорлигини таҳлил қилган ҳолда истиқболда соҳани ривожлантириш юзасидан ахборот тайёрлаш.


2023 йил

декабрь

А. Кадирходжаев

Минерал хомашё базасини ривожлантириш давлат дастури доирасида сўнгги беш йилдаги геология соҳаси фаолияти ҳамда геология-қидирув ишлари самарадорлиги халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда таҳлил қилинади ҳамда истиқболда соҳани ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқилади ва ахборот тайёрланади.


5.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини халқаро стандарт ва тажрибага мувофиқлаштириш мақсадида вазирнинг хорижий маслаҳатчилари гуруҳини ташкил этиш чораларини кўриш.


Доимий

равишда

Б. Исламов

Тажрибага эга хорижий маслаҳатчилар гуруҳи иштирокида тоғ-кон саноати ва геология йўналишида энг мақбул амалиёт ва стандартларни жорий қилиш ҳамда минерал хомашё базани ривожланиш тенденциялари таҳлили йўлга қўйилади.


      

II. ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ

       

6.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офиси" давлат муассасасини (давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 18 нафар штат бирлигини сақлаган ҳолда) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимига ўтказиш.


2023 йил

сентябрь

О. Насритдинходжаев,

А. Қобилов,

А. Кадирходжаев

Республикада мавжуд рангли, ноёб ва бошқа технологик металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш, геологик хизматлар бозорини кўпайтириш ҳамда қўшилган қийматли маҳсулотлар занжирини ривожлантиришни мувофиқлаштиришда яхлитлик ва самарали бошқариш таъминланади.


7.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг "Олтин кон" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидаги давлат улушини ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг "WorleyParsons Uzbekistan Engineering" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидаги давлат улушини "Янги кон" масъулияти чекланган жамияти устав капиталида давлат улушини мос равишда ошириш ҳисобига унга бериш бўйича жамиятларнинг тегишли бошқарув органлари қарорларини қабул қилиш.


2023 йил

ноябрь

О. Насритдинходжаев,

А. Кадирходжаев

"Олтин кон" МЧЖ ҚКдаги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг улуши, "WorleyParsons Uzbekistan Engineering" МЧЖдаги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг улуши "Янги кон" МЧЖга бошқарув органларининг тегишли қарорлари асосида ўтказилади.


8.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги "Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш Лойиҳа офиси" давлат муассасасининг:

хорижий консультантлар билан биргаликда мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология қидирув ишларини кенгайтириш, геологик хизматлар бозорини ривожлантириш ва мисни қайта ишлаш соҳасида кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган стратегик йўналишларни белгилаш ва устувор лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

инвестиция шартномаларини тайёрлаш, инвесторлар билан музокаралар ўтказиш, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш функцияларини "Янги кон" масъулияти чекланган жамиятига ўтказиш.


2023 йил

декабрь

О. Насритдинходжаев,

А. Қобилов,

А. Кадирходжаев


"Янги кон" МЧЖнинг вазифалари кенгайиши ҳисобига лойиҳаларни стратегик ривожлантириш ҳамда салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш учун имкониятлар оширилади.


9.

Халқаро муносабатлар ва конвенцияларни ҳисобга олган ҳолда радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарли қурол-яроғни тақиқлаш ҳамда тоғ-кон саноати ва геология соҳасига хос бўлмаган функцияларни чиқариб ташлаш орқали Тоғ-кон, геология ва саноати хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2023 йил

ноябрь

Б. Исламов,

Б. Гулямов

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасига хос бўлмаган функциялар таҳлил қилиниб, уларни тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиш бўйича таклифлар тайёрланади.


10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4740-сонли қароридаги топшириққа мувофиқ Геология фанлари университетини замонавий лаборатория ускуналари билан тўлиқ жиҳозлаш мақсадида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги "Геолтехтаъминот" ДКга, истисно тариқасида, қийматидан қатъи назар вазирлик билан тўғридан-тўғри шартнома ёки юридик мажбуриятлар расмийлаштиришга рухсат бериш ва 2023 йилда барча тегишли харидларни якунига етказиш.


2023 йил

декабрь


Б. Исламов,

А. Кадирходжаев

Геология фанлари университети учун замонавий лаборатория ускуналарини харид қилиш бўйича "Геолтехтаъминот" ДК ва етказиб берувчилар ўртасида ўрнатилган тартибда тузилган шартномаларни вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидан молиялаштириш, бунда "Геолтехтаъминот" ДК билан вазирлик ўртасида, истисно тариқасида, қийматидан қатъи назар тўғридан-тўғри шартнома ёки юридик мажбуриятлар расмийлаштирилади ҳамда топшириққа мувофиқ Геология фанлари университетини замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ишлари тўлиқ якунланади.

Жиҳозлаш ишлари якунланганидан сўнг, "Геолтехтаъминот" ДК фаолияти 2024 йилда тугатилади ва давлат реестридан чиқарилади.


Барча харидлар якунига етказилганидан сўнг ўрнатилган тартибда "Геолтехтаъминот" ДК фаолиятини тугатиш чораларини кўриш.


2024 йил

июнь


       

III. ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАШ, УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ВА СОҲАГА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ

МАНБАЛАРИНИ КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ

       

11.

"Навоий КМК" АЖ бўйича Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманида 200 МВт (600 Га) қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишларини бошлаш.


2023 йил

декабрь

А. Қобилов,

Қ. Санақулов

200 МВт (600 га) қуёш фотоэлектр станцияси "Бессопан" ва "5-ГМЗ" подстанцияларини боғловчи 220 кВ кучланишли ҳаво линияларига уланади ҳамда "Навоий КМК" АЖнинг "Мурунтов" комплекси, 2 ва 5-гидрометаллургия заводлари электр энергияси билан таъминланади.


12.

"Олмалиқ КМК" АЖ бўйича 60 МВтгача қувватли қуёш фотоэлектр станциясини инвесторларнинг маблағлари ҳисобига қуриш ишларини бошлаш ҳамда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ўзаро келишилган тариф бўйича харид қилишни белгилаш.


2023 йил

декабрь

А. Қобилов,

А. Хурсанов

60 МВт (280 га) қуёш фотоэлектр станцияси 3-сон мис бойитиш фабрикаси яқинида қурилади, 2 ва 3-сон мис бойитиш фабрикалари электр энергияси билан таъминланади.


13.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги таркибига кирувчи ташкилотлар ҳамда йирик саноат объектларида умумий қуввати 6 минг кВт бўлган қуёш панелларини ҳамда умумий ҳажми 500 минг литрдан ортиқ бўлган гелиоколлекторларни ўрнатиш.


2023 йил

декабрь

О. Насритдинходжаев,

А. Қобилов

Намунавий тарзда ҳар бир тизим ташкилотларидаги биноларга қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатилади.

Келгуси йиллардан бошлаб, қўшимча бино ва иншоотларга ҳам қуёш панелларини ўрнатиш амалиёти кенгайтириб борилади.


        

IV. ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ГЕОЛОГИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН

НАЗОРАТ ФУНКЦИЯЛАРИНИ "ХАВФНИ ТАҲЛИЛ ЭТИШ" ТИЗИМИ

НАТИЖАЛАРИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК, КОРРУПЦИЯНИ

КЕЛТИРИБ ЧИҚУВЧИ ОМИЛЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

         

14.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, уларнинг натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарларни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь

А. Кадирходжаев,

А. Қобилов

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги фаолиятида коррупцияни келтириб чиқувчи омилларни бартараф этиш ҳамда коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган йўналишларда коррупция ҳолатининг олдини олишга эришилади.


15.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимида Ички аудит хизмати томонидан аудит тадбирларини ўтказиш бўйича йиллик иш режа ишлаб чиқиш.

Бунда:

бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадлари ва харажатлари амалга оширилишини таҳлил қилиш ва уларнинг тўғри шаклланишини таъминлаш;

молиявий хавф-хатарларни баҳолаш;

баҳолаш натижаларига кўра хавф-хатарларни камайтириш чораларини кўриш.


Доимий равишда

А. Кадирходжаев,

А. Қобилов

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги фаолиятидаги молиявий камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда келгусида молиявий камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олишга эришилади.


       

V. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ВА АҲОЛИГА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ МОДЕЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ТАДБИРКОРЛАРГА ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ

     

16.

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида фойдали қазилма конлари ва истиқболли майдонлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун "Интерактив харита"ни яратиш ва жорий қилиш.


2023 йил

декабрь

А. Кадирходжаев,

Ш. Мирхадиев


Тадбиркорлик субъектларининг бирон бир ҳудуд бўйича мавжуд фойдали қазилмалар конлари ёки истиқболли майдонлари тўғрисидаги маълумотларни "Интерактив харита" орқали кўриш ва танлаш имкони яратилади.


17.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш бўйича "Front office" ҳамда қабул қилинган аризаларни қайта ишлаш бўйича "Back office" механизмини жорий этиш.


2023 йил

декабрь

А. Кадирходжаев,

Ш. Мирхадиев


Тадбиркорлик субъектларининг аризаларини қабул қилиш бўйича "Front office" ҳамда қабул қилинган аризаларни қайта ишлаш бўйича "Back office" механизмини жорий этиш орқали тадбиркорларга бир жойнинг ўзида ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаларни олиш имкони яратилади.

Бунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки "Лицензия" ахборот тизимидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлмаган шахсларга амалий кўмак кўрсатилади.


               

VI. СОҲАГА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ, ШУ ЖУМЛАДАН ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ТИЗИМ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ИШ ЖАРАЁНИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

        

18.

Тоғ-кон саноати, геология ва металлургия соҳаси ташкилотларининг киберхавфсизлигини таъминлаш ҳамда мазкур йўналишда амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда киберхавфсизлик маркази фаолиятини йўлга қўйиш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш.



2023 йил

ноябрь


А. Кадирходжаев,

А. Қобилов,

Ш. Мирхадиев


Тоғ-кон саноати, геология ва металлургия соҳаси ташкилотларининг киберхавфсизлигини таъминлаш ҳамда мазкур йўналишда амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш фаолияти йўлга қўйилади.


19.

Салоҳиятли инвесторлар фойдаланиши учун фойдали қазилмаларнинг истиқболли майдонлари ва конлари тўғрисидаги маълумотлари жойлаштириладиган электрон онлайн платформани яратиш.


2023 йил

декабрь

Б. Исламов,

А. Кадирходжаев

Фойдали қазилмаларнинг истиқболли майдонлари ва конлари тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади.

Электрон онлайн платформани яратиш орқали ташаббускорларга фойдали қазилмаларнинг истиқболли майдонлари ва конлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади.


20.

Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги лицензия ва рухсатномалар беришни "ягона дарча" тамойили асосида тўлиқ электрон тизимга ўтказишни якунлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларига ўз вақтида ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш.


2023 йил

декабрь

Б. Исламов,

Ш. Мирхадиев


Рақамли технологияларни қўллаш орқали ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги лицензия ва рухсатномаларни электрон кўринишда расмийлаштириш таъминланади.

Давлат хизматлари ўз муддатларида сифатли кўрсатилишига эришилади.


21.

Ер ости сувлари мониторингини юритиш имконини берувчи рақамли маълумотлар базасини шакллантириш ва ер ости сувларининг интерактив харитасини тайёрлаш ҳамда замонавий ускуналар ва дастурий таъминотлар билан жиҳозланган ситуацион марказ фаолиятини йўлга қўйиш.

2023 йил

декабрь

Б. Исламов,

А. Кадирходжаев

Ер ости сувлари мониторингини таъминлаш имконини берувчи ситуацион марказ ташкил этилади.

Ер ости сувлари мониторингини юритиш бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади.


22.

Рақамли геологик ахборотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, унинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаган ҳолда давлат геология фондидаги архив материаллари бўйича рақамли ахборотлар банкини ташкил этиш.


2024 йил

июнь

Б. Исламов,

Ш. Мирхадиев

Давлат геология фондидаги геологик ҳисоботларни электрон кўринишга ўтказиш орқали маълумотлар банки шакллантирилади.

Давлат геология фондидаги архив материалларидан фойдаланиш бўйича тизим жорий этилади.


23.

Соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, иш жараёни самарадорлигини ошириш учун тоғ-кон саноати корхоналарида автоматлаштирилган ахборот тизимларини йўлга қўйиш чораларини кўриш.


Доимий

равишда

А. Қобилов,

А. Кадирходжаев

Тоғ-кон саноати корхоналарида ахборот тизимларини жорий этиш орқали иш жараёни самарадорлиги оширилиши таъминланади.


       

VII. СОҲАДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН ХОДИМЛАРНИНГ КАСБИЙ

МАҲОРАТИ ВА МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ, ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА

ТАШАББУСКОР, ФИДОЙИ, САДОҚАТЛИ, ЎЗ УСТИДА ДОИМИЙ

ИШЛАЙДИГАН КАДРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ

САЛОҲИЯТИНИ ДОИМИЙ РАВИШДА ОШИРИБ БОРИШ

        

24.

Ходимларнинг касбий компетенциясини ва масъулиятини ошириш, уларнинг ўз ваколатларини лозим даражада амалга ошириши, зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида мунтазам ва тизимли равишда ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш, шу жумладан хорижда ташкил этиладиган ўқув семинарларида ходимлар иштирокини таъминлаш.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилаётган турли малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ходимлар иштирокини таъминлаш ва бу орқали уларнинг салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш.

Очиқ мустақил танлов асосида вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотларини малакали, чуқур назарий ва амалий билимга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдириш.


Доимий

равишда

Б. Исламов,

О. Насритдинходжаев,

А. Кадирходжаев,

А. Қобилов


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизими кадрлар таркиби ташаббускор, фидойи, садоқатли, ўз устида доимий ишлайдиган кадрлар билан тўлдирилади.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, унинг тизим ташкилотларида замонавий фикрлайдиган, профессионал сифатлар ва тажрибаларга эга, вазирлик олдига қўйилган вазифалар бажарилишини таъминлаш малакасига эга раҳбар кадрлар таркиби шакллантирилади.


25.

Тизимдаги олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашда соҳага оид мутахассисликлар бўйича ўқув режа ва дастурларининг 70 фоизи амалий машғулотларга ажратилишини таъминлаш.


Доимий

равишда

Б. Исламов,

А. Кадирходжаев

Ўқув режа ва дастурларининг 70 фоизини амалиётга ажратишга оид тартиб тасдиқланади.

Иқтисодиёт тармоқлари ва меҳнат бозори талабларига мувофиқ ҳолда ўқув юкламалари ҳажмини оптималлаштириш, компетенциявий ёндашув таъминланишини назарда тутувчи янги ўқув режаси ва фан дастурлари яратилади.


26.

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимига ўтказиш.


2023 йил

декабрь

Б. Исламов,

А. Қобилов,

А. Кадирходжаев


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимига ўтказилади.


27.

Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали билан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда университет филиали Васийлик кенгаши таркибига Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакилларини киритиш.


2023 йил

декабрь

Б. Исламов,

А. Қобилов,

А. Кадирходжаев


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ўртасида ҳамкорлик битими тузилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига университет филиали Васийлик кенгаши таркибига Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакилларини киритиш бўйича таклиф киритилади.


28.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳаси ходимларининг эҳтиёжига қаратилган "узлуксиз касбий таълим" тизимини жорий этиш.


2023 йил

ноябрь

Б. Исламов,

А. Кадирходжаев

Тоғ-кон саноати ва геология соҳаси ходимларининг эҳтиёжига қаратилган "узлуксиз касбий таълим" тизими жорий этилади. Мазкур тизимнинг йўлга қўйилиши қуйидагиларни назарда тутади:

ходимларнинг электрон портфолиосини шакллантириш;

малака ошириш курсларининг ягона реестрини яратиш;

касбий ривожлантириш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш;

ўқитишнинг масофавий ва бошқа турларини жорий этиш;

тоғ-кон саноати ва геология соҳаси ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш.


       

VIII. ҚОНУНЧИЛИКНИ ТЎЛИҚ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ,

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР ТАЙЁРЛАШ

       

29.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чораларини кўриш.

Бунда, қуйидагиларга асосий эътиборни қаратиш:

қонунчиликни тўлиқ хатловдан ўтказиш;

қонунчиликда такрорланиш, коллизия, ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш ва бартараф этиш;

тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни ишлаб чиқиш ҳисобига қонуности ҳужжатларнинг улушини камайтириш;

тартибга солиш юкини ва ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтириш ҳисобига ҳуқуқни қўллаш амалиётини соддалаштириш;

қонунчиликнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш.


2024 йил

декабрь

Б. Исламов,

О. Насритдинходжаев,

А. Кадирходжаев,

А. Қобилов


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идоралар билан биргаликда тоғ-кон, металлургия ва геология соҳаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси тизимлаштирилади ҳамда бир-бирини такрорловчи ҳужжатлар сони қисқартирилади.


          

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари

бўйича давлат комиссияси

ТАРКИБИ

       

1. Б.Ф. Исламов

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири, Комиссия раиси


2. А.А. Кадирходжаев

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


3. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


4. О.Б. Рустамов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари


5. А.Р. Жуманазаров

-

энергетика вазири ўринбосари


6. Б.В. Гулямов

-

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


7. А.Э. Ибрагимов

-

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Фойдали қазилмалар захиралари бўйича бўлим бошлиғи, Комиссия котиби

        

Изоҳлар:

зарурат бўлган ҳолларда Комиссия фаолиятига республика ижро ҳокимияти органлари вакиллари тегишлилиги бўйича жалб қилиниши мумкин;

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

         

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

фаолиятининг устувор йўналишлари

     

1. Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда мазкур йўналишларда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.


2. Геология-қидирув ишларини амалга ошириш орқали республиканинг минерал хомашё базасини барқарор ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва фойдали қазилмаларнинг янги конларини аниқлаш, саноат тармоқларининг минерал хомашё базасини диверсификация қилиш ишларини ташкил этиш.


3. Республикада фойдали қазилмалар истиқболли майдонларини аниқлаш учун илмий-тадқиқот, минтақавий геологик тасвирлаш, геофизик ва бурғилаш ишларини олиб бориш ҳамда фойдали қазилмалар захираларини кўпайтиришда геология-қидирув ишларининг самарадорлигини ошириш.


4. Республикада ер ости сувларидан фойдаланиш ва қудуқ бурғилаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли орасида ер ости сувларидан фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг миқдор жиҳатдан камайиб кетиши ва ифлосланишининг олдини олиш ишларини тизимли йўлга қўйиш.


5. Тоғ-кон ва металлургия саноатини ривожлантириш, инвестиция ҳажмларини кўпайтириш асосида янги ишлаб чиқариш объектларини барпо этиш, фойдали қазилмаларни қазиб олишни ва қайта ишлашни кўпайтириш, уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг моддий балансларини шакллантириш, шунингдек, илғор технологияларни жорий этиш ҳисобига юқори сифатли экспортбоп қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш ишларини мувофиқлаштириш.


6. Ер қаъридан фойдаланиш ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида шаффоф тизим асосида ўз вақтида ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ер қаърининг давлат фондини юритиш, маълумотлар очиқлигини таъминлаш.


7. Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилишда қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ишларини ташкиллаштириш.


8. Қимматбаҳо металлар ва тошлар, рангли, қора ва ноёб металлар, уран ва кўмирни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш соҳасини лойиҳа ва инжиниринг хизматлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаган ҳолда кластер усулида ривожлантириш.


9. Соҳада таълим, илм-фан ва амалиёт интеграцияси асосида замонавий фикрлайдиган ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини доимий ошириб бориш тизимини яратиш ҳамда халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳисобига технологик тажриба ва билим алмашувини йўлга қўйиш.


10. Йирик ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш, улардаги жараёнларни кенг рақамлаштириш ва илғор дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда зарур энергия ресурслари ва муҳандислик тармоқлари билан уйғунликда ҳудудий инфратузилма дастурлари билан узвий боғлаш.


11. Тармоқлараро кооперация алоқаларини ривожлантириш орқали соҳада импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш.


12. Соҳага хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун тадбиркорлик субъектларига қулай шароитларини яратиш ва уларни рағбатлантириш механизмларини янада яхшилаш бўйича қонунчилик нормаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


13. Вазирлик тизимидаги ҳамда тоғ-кон саноати, геология ва металлургия соҳаси ташкилотлари фаолиятида киберхавфсизликка таҳдидларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши таъсирчан чоралар кўриш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

        

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-илованинг 9-бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги





Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги


121


121



шу жумладан вазир ўринбосарлари сони


3


3



1.

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси


186

186




шу жумладан бошлиқ ўринбосарлари сони


1

1


".

         

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Стратегик муҳим турдаги қаттиқ фойдали қазилма конларини геологик ўрганиш ва ўзлаштиришга хорижий инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3000-сон қарорининг рус тилидаги матнида 3-банднинг бешинчи хатбошисидан "общим весом не более 5 кг" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 августдаги "Маҳаллий минерал хомашё ресурслари асосида юқори технологик металлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-343-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, Компаниянинг устав капитали келгусида амалга ошириладиган, Мақсадли дастурда кўзда тутилмаган кўмир ва углеводород хомашё базасини саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич 80 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорига етказилсин";


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки:

Компания Мақсадли дастурда кўзда тутилган, шунингдек, кўмир ва углеводород хомашё базасини саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари доирасида геология-қидирув ишларини ташкил этиш, фойдали қазилмаларни баҳолаш, хорижий ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда лойиҳаларни тайёрлаш бўйича илғор тажрибаларни жорий қилиш мақсадида халқаро ихтисослашган компанияларни улар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали жалб қилади;

ишлаб чиқилган лойиҳа таклифлари Компания томонидан маҳаллий ва хорижий инвесторларга тақдим этилади ҳамда шаффоф ва рақобатдош халқаро тендер савдолари натижаларига кўра инвесторлар аниқланади;

Мақсадли дастурда кўзда тутилган чора-тадбирлар, шунингдек, кўмир ва углеводород хомашё базасини саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш лойиҳаларини амалга оширишга доир тадбирлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги "Ўзбекгеофизика"АЖ, Геология фанлари университетининг илмий-тадқиқот институтлари ва Геоинновацион технологиялар маркази базасида хорижий компаниялар - консультантлар билан биргаликда Компания томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилади;

Мақсадли дастурда кўзда тутилган чора-тадбирларни, шунингдек, кўмир ва углеводород хомашё базасини саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш лойиҳаларини амалга оширишга доир тадбирларни амалга ошириш мақсадида Компания фаолиятига тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали жалб қилинадиган халқаро экспертлар ва консалтинг компанияларининг хизмат ҳақлари билан боғлиқ харажатлар Компания маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан Компания мурожаатига асосан ўрнатилган тартибда Мақсадли дастурда кўзда тутилган, шунингдек, кўмир ва углеводород хомашё базасини саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари доирасида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан тўғридан-тўғри берилади";


в) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" сўзлари "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Мақсадли дастурда кўзда тутилган чора-тадбирларни, шунингдек, кўмир ва углеводород хомашё базасини саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш лойиҳаларини амалга оширишга доир тадбирларни, шу жумладан геологик тадқиқотларни ўз вақтида амалга ошириш учун Компания мурожаатларига мувофиқ мавжуд геологик материаллар, лаборатория-технологик ишланмалар натижалари ва тегишли йўналишлардаги таҳлилий маълумотлар тезкор тақдим этилишини таъминлаб борсин";


г) қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Компания мурожаатига асосан бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган "Келажак", "Аспантай" майдонлари ва уларнинг ён-атрофлари ҳамда консультантлар томонидан аниқланадиган бошқа истиқболли майдонларда ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатномаларни белгиланган тартибда "биринчи келган биринчи олади" тамойилига асосан берилишини таъминласин";


д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Компания Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 11а-уй манзилида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сон қарорининг 24-бандида:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги "Ёшлик I" конини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини жадаллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-5691-сон фармойишининг 3-бандида:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши "жалб қилинган кредит" сўзларидан кейин "ва қарз" сўзлари билан тўлдирилсин.

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПФ-116-сон Фармонига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

             

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 12 февралдаги "Ўзбекистон ССР давлат геология ва минерал ресурслар комитетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-142-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 46-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5190-сон Фармонига илованинг 4-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5447-сон Фармонига 1-илованинг 32-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5497-сон Фармонига 1-илованинг 35-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги "Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6075-сон Фармонига 2-илованинг 62-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6218-сон Фармонига 2-илованинг 62 ва 70-бандлари, 3-илованинг "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" бўлими ҳамда 5-илованинг 57-позицияси.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 январдаги "Геология-қидирув ишларини ташкил қилишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-568-сон қарори.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги "2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2954-сон қарори.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3004-сон қарори.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги "Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни янада такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4401-сон қарорига 8-илованинг 1-банди.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги "Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4522-сон қарорининг 15 ва 16-бандлари ҳамда 6-илова.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5083-сон қарорига 2-илова.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги "Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-439-сон қарорига 4-илованинг 1-банди ва 2-бандининг "а" кичик банди.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 август



































































Время: 0.0291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск