ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 17.07.2023 й. 26-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш олдидан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.08.2023 й. 1862-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.08.2023 й.

N 1862-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

17.07.2023 й.

N 26


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига

чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш олдидан

тиббий   кўрикдан   ўтказиш   ҳақидаги   низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 25 августдаги 376-сон буйруғи (рўйхат рақами 1862, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 403-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш олдидан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        А.С. Иноятов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига

чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш олдидан

тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банд "паспорт" деган сўздан кейин "ёки идентификация ID-картаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "умумий амалиёт шифокори" деган сўзлар "оилавий шифокор" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Чет эл фуқаролари ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш жараёнида оилавий шифокор ва бошқа шифокор мутахассислар: отоларинголог, офталмолог, невропатолог, хирург, уролог, гинеколог, психиатр кўриги ва флюорография текширувидан, тегишли клиник таҳлиллари ўтказилади.".

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 август












































































Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск