ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2023 й. 352-сон "Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартибини белгилаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.08.2023 й.
N 352
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ СОТИШ УЧУН
ХАЛҚАРО ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ МАСЛАҲАТЧИНИ
ЁКИ ТАШКИЛОТЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭНГ
ЯХШИ ТАКЛИФЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ
ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Илова. Давлат активларини сотиш учун халқаро
ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни
жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш жараёнини очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига мувофиқ давлат активларини сотиш учун халқаро ва маҳаллий маслаҳатчини ҳамда ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш хусусиятларини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори ва топшириқларига асосан давлат активларини сотиш учун халқаро ҳамда маҳаллий маслаҳатчини ёки ташкилотларни жалб этиш;
харид комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолият юритиш тартиби ҳамда ваколатларини белгилаш;
танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва эълонларни жойлаштириш тартиби;
Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайти орқали харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини қабул қилиш;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш мезонларини белгилаш;
танлов натижаларини расмийлаштириш тартиби.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 11 август