ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 й. 370-сон "Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни кучайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2023 й.

N 370



САНИТАРИЯ ЖИҲАТИДАН

ТОЗАЛАШ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲАМДА МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ

ИШЛАРНИ  АМАЛГА  ОШИРИШ  ҚОИДАЛАРИГА

МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда туризм хизматларини жадал ривожлантириш, айниқса, инфратузилмани яхшилаш, зиёрат туризми ва ички туризм имкониятларини кенгроқ ишга солиш, шунингдек, маданий мерос объектлари муҳофазасини кучайтириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ёндош инфратузилмани ташкил этишда мазкур объектларга зарар етказилиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг туристик жозибадорлиги сақлаб қолинишини таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўриш зарурати пайдо бўлмоқда.

Моддий маданий мерос объектларини асраш, уларнинг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва тарихий муҳитини сақлаб қолиш ҳамда уларга ташқи омиллар таъсирини камайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

чиқинди тўплаш ҳамда иккиламчи хомашёни қабул қилиш шохобчаларини моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида жойлаштириш;

моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойларини бинолар фасадининг транспорт ва пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида ташкил этиш, бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чораларини кўриш;

моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларига шикаст етказилишининг олдини олиш мақсадида улар жойлашган ҳудудларга беш тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли транспорт воситаларининг киритилишига йўл қўймаслик.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 августдаги

370-сон қарорига

ИЛОВА



Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси

объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш

ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни

амалга ошириш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 13-банднинг биринчи хатбошиси "масофада" сўзидан кейин "шунингдек, моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. 25-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ва пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида (имкон қадар) ташкил этилади ва бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади";


б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 44-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларига шикаст етказилишининг олдини олиш мақсадида улар жойлашган ҳудудларга беш тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситалари киритилишига йўл қўйилмайди";


б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 47-3-банд "ташкил этиши" сўзларидан кейин "ҳамда моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган тегралари чегараларидан ташқарида жойлашиши" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 август



















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск