ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув муҳофазаси ва сув объектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2023 й. 365-сон "Хоразм вилояти ҳудудидан оқиб ўтган Амударё дарёсининг қирғоқ ҳимоя дамбалари ва иншоотларини сел-тошқин сувларидан ҳимоя қилиш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2023 й.

N 365




ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДАН ОҚИБ

ЎТГАН АМУДАРЁ ДАРЁСИНИНГ ҚИРҒОҚ

ҲИМОЯ ДАМБАЛАРИ ВА ИНШООТЛАРИНИ

СЕЛ-ТОШҚИН СУВЛАРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Хоразм вилоятида сел-тошқин сувларини сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолини, ижтимоий ва иқтисодиёт тармоқлари объектларини хавфли сел ва тошқин ҳодисаларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг Хоразм вилояти ҳудудидан оқиб ўтадиган Aмударё дарёсининг қирғоқ ҳимоя дамбалари ва иншоотларини сел-тошқин сувларидан ҳимоя қилиш учун Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Aмударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармасига "Хоразм" миллий табиат боғининг рекреация зонаси ҳудудидаги "Тангрикўл" карьерининг 14-участкасида жойлашган 19 гектар ер майдонидаги ҳарсанг тошлардан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Хоразм" миллий табиат боғининг рекреация зонаси ҳудудидаги "Тангрикўл" карьерининг 14-участкасидаги 19 гектар ер майдони белгиланган тартибда захирага олинишини ва Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Aмударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда "Хоразм" миллий табиат боғи ер майдонларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонидаги карьердан (кейинги ўринларда - карьер) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома асосида фойдаланишни;

карьердан фойдаланишнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини;

карьердан фақат фавқулодда ҳолатларда Амударё дарёсининг қирғоқбўйи зонасини мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланишни;

карьердан фойдаланиш натижасида бузилган ерларни рекультивация қилиш ишлари амалга оширилишини;

норуда фойдали қазилмалар қайта ишланган ва сотилган ҳолларда, ер қаъридан фойдаланганлик учун белгиланган тартибда солиқлар тўланилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, Амударё дарёсининг қирғоқбўйи зонасини мустаҳкамлаш ишларини молиялаштириш норуда фойдали қазилмаларни сотишдан олинган даромадлар миқдорига мос равишда камайтирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги:

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Aмударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармасига тўғридан-тўғри музокаралар асосида берилишини таъминласин;

карьердан фойдаланиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори талаблари асосида амалга оширилишини назорат қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Aмударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалари бошқармасига ажратиладиган ер майдонидан фойдаланиш даврида атроф-муҳит муҳофазасига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши ва бузилган ерлар рекультивация қилиниши устидан назорат ўрнатсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Амударё дарёсининг қирғоқ дамбалари ва иншоотларини сел-тошқин сувларидан ҳимоя қилиш ишлари сифатли амалга оширилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ва Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 август



















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск