ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 й. 382-сон "Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизими соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2023 й.

N 382



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ТИЗИМИ

СОДДАЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН   ЎЗБЕКИСТОН   РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий таъсирини ошириш ҳамда мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятларни янада кенгайтириш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизими босқичма-босқич соддалаштириб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг аниқ мақсад ва чегараларини белгилаш, тадбиркорлик субъектлари томонидан янги маҳсулот ва хизмат турларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали улар учун тартибга солиш юкини камайтириш йўналишида кўрилаётган чоралар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

янги импорт автомобиллар фақат юридик шахслар - ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан сотилишини бекор қилиш;

электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий микдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш амалиётини тугатиш;

тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда эълон бериш талабини бекор қилиш;

солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Кучкаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 августдаги

382-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 119-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори 3-бандида:

тўртинчи хатбоши "қарзи бўлган" сўзларидан кейин "юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилсин" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-бандида:

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) қуйидаги мазмундаги 121-1 ва 121-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"121-1. Солиқ органининг сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.

121-2. Юқори турувчи солиқ органига тушган шикоятлар Солиқ кодексининг 30-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади";


б) қуйидаги мазмундаги 241-1 ва 241-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"241-1. Солиқ органининг солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарори устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.

241-2. Юқори турувчи солиқ органига тушган шикоятлар Солиқ кодексининг 30-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август














































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск