ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Қўшилган қиймат солиғи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 й. 379-сон "Пахта хомашёсини етиштирувчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда ҳисобга олиш муддатларини мувофиқлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2023 й.

N 379




ПАХТА ХОМАШЁСИНИ ЕТИШТИРУВЧИЛАР

УЧУН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ

ҲАМДА ҲИСОБГА ОЛИШ МУДДАТЛАРИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 январдаги ПҚ-23-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, пахта хомашёсини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 январдаги ПҚ-23-сон қарорининг 10-бандида қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда ҳисобга олиш муддатини пахта хомашёси бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоб муддатига мувофиқлаштириш белгиланганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олмасдан ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери пахта хомашёси етиштирувчилар томонидан етиштирилган пахта хомашёсини шартномада белгиланган нархларда сотиб олиш ва якуний ҳисоб-китобларни ҳосил йиғиб олинган йилнинг 31 декабрига қадар амалга ошириш мажбуриятига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2023 йил ҳосилидан бошлаб, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хомашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади;

б) қўшилган қиймат солиғини пахта хомашёси бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатига қадар тўлаш ва ҳисобга олишга рухсат этилади;

в) 2026 йил 1 апрелга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар ўз муддатида амалга оширилмаган тақдирда, юзага келган солиқ қарздорлигини қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари)га уч ой муддатга тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;

г) пахта-тўқимачилик кластерлари ишлаб чиқариш қувватлари жойлашган ҳудуддан қатъи назар бошқа хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан уларга алоқадор корхоналарга пахта хомашёсини шартномаларда белгиланган муддатларда тўловларни амалга ошириш шарти билан етказиб берилади.

3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси икки ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда, қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган дастурини ишга туширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

"Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси билан биргалиқда 2023 йил 5 сентябрга қадар ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими ишга туширилиши ҳамда 2023 йил 15 сентябрдан бошлаб "Агроплатформа" ахборот тизимига интеграция қилинишини;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда "Агроплатформа" ахборот тизими орқали пахта хомашёсини етиштирувчилар тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларининг ахборот тизими билан интеграция қилинишини ҳамда солиқ органларига доимий тақдим этиб борилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Войтов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август




































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск