ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маъмурий жавобгарлик /

Ички ишлар вазирининг 12.07.2023 й. 361-сон "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.08.2023 й. 2240-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.08.2023 й.

N 2240-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

12.07.2023 й.

N 361


БУЙРУҒИ



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-830-сон "Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-1-моддасига ўзгартириш киритиш хақида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                        П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 11-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдоринингетмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши;".


2. 70-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;".


3. 1-2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Йўл ҳаракати қоидаларининг

бузилишига доир маъмурий

ишларни кўриб чиқиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

1-2-ИЛОВА



"GA00000000000 - рақамли Жарима солиш тўғрисидаги қарор

(қарор чиқарилган сана)


(қарор чиқарилган жой)

Мен,



(қарорни чиқарган орган номи, мансабдор шахснинг лавозими, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тафсилотларини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИМ:

20__ йил _____ куни соат ____да "____________" кўчалари (чорраҳаси)да, ___________________да рўйхатда турувчи фуқаро _________________/ юридик шахс ________________________га тегишли бўлган __________ русумли _________________ давлат рақам белгили транспорт воситасида ҳайдовчи _______________________ (ҳуқуқбузарликнинг тафсилоти), бу билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ___-моддаси _____ қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.


GA 00000000000


Транспорт воситасининг мулқдори

Ф.И.О.

Яшаш манзили


Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 171, 248, 304, 307 ва 309-1-моддаларига асосланган ҳолда

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

________________ русумли ___________________ давлат рақам белгили транспорт воситаси мулкдори _______________________________________га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ___-моддаси ___ қисмига асосан ____________ (__________________ сўзларда ёзилади) миқдорида жарима белгилансин.

Давлат рақам белгиси туширилган транспорт воситаси фотосурати

Қоидабузарлик содир этилган вақтдаги транспорт воситаси фотосурати

Мазкур қарор устидан эътирозингиз бўлса


телефон рақамига соат 09:00 дан 22:00 гача мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.


          

(қарор қабул қилган масъул шахснинг электрон рақамли имзоси)

Ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз:


Тайинланган жаримани қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш (60) кундан кечиктирмай, ушбу қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз (30) кундан кечиктирмай тўлашингиз лозим.

Мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан отмиш (60) кун ўтгач жарима тўланмаган тақдирда транспорт воситангиз қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади.

Мазкур қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига унинг нусхасини олган кунингиздан бошлаб (10) ўн кун ичида шикоят беришингиз мумкин. Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 332-1-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август



































Время: 0.0182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск