ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2023 й. 363-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорига божхона маъмурчилигини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2023 й.

N 363



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА

ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИДА ИККИ

ЙЎЛАКЛИ ТИЗИМНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2017 ЙИЛ 11 ОКТЯБРДАГИ

814-СОН ҚАРОРИГА БОЖХОНА МАЪМУРЧИЛИГИНИ

СОДДАЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг туризм жозибадорлигини ошириш ва фуқароларнинг назорат тартиб-таомилларидан соддалаштирилган тартибда ўтишлари учун Ўзбекистон Республикасининг барча чегара ўтказиш пунктларида босқичма-босқич икки йўлакли тизим жорий этилиб, мазкур тизимда танлаб текшириш тамойилини қўллаш натижасида божхона назоратига кетадиган вақтни уч бараварга қисқартиришга эришилди.

Бундан ташқари, чегара ўтказиш пунктларида фуқароларнинг ҳаракат оқими ошиб бораётганлигидан келиб чиқиб ва божхона назорати тартиботларини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида айрим халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида визуал кузатув орқали назоратдан ўтишни таъминлайдиган Масофавий божхона назорати тизими жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, божхона тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонида халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида масофавий божхона назорати (махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали) тизимини жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорига иловага мувофиқ халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли тизимни тугатган ҳолда масофавий божхона назорати тизимини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 августдаги

363-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси

орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида" 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли ва масофавий божхона назорати тизимларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида".


2. 1-банддаги "тизимни қўллаш тартиби" сўзлари "ва масофавий божхона назорати тизимларини қўллаш тартиби" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки:

а) икки йўлакли тизим:

Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларининг учиб келиш йўналишида;

халқаро темир йўл қатновлари бошланиш ёки сўнгги нуқтасида божхона назорати амалга ошириладиган темир йўл вокзалларида;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракатининг интенсивлиги юқори бўлган (бир йил давомида ўртача бир суткада икки минг нафар ёки ундан ортиқ фуқаролар ҳаракатланганда) ва инфратузилмаси икки йўлакли тизим жорий этиш талабларига жавоб берадиган автомобиль ўтказиш пунктларида жорий этилади;

б) масофавий божхона назорати тизими Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида татбиқ этилади";


4. 1-иловада:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли ва масофавий божхона назорати тизимларини қўллаш тартиби тўғрисида низом";


б) 1-банддаги "икки йўлак тизимини" сўзлари "икки йўлакли ва масофавий божхона назорати тизимларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"масофавий божхона назорати - халқаро аэропортлар орқали учиб кетаётган йўловчиларни махсус ажратилган жойларда хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда танлаб олиш тамойили асосида ҳамда масофавий визуал кузатувни амалга ошириш орқали божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишни таъминлайдиган тизим";

иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. "Яшил" ва "қизил" йўлаклар:

а) автомобиль йўллари (пиёдалар) ва темир йўл вокзалларида жойлашган ўтказиш пунктларида:

божхона ҳудудига кириб келиш жойларида - чегара назоратидан ўтгандан сўнг;

божхона ҳудудидан чиқиш жойларида - чегара назоратидан ўтишдан олдин;

б) халқаро ҳаво йўллари (парвозлар) учун очиқ аэропортларда кириб келишда жисмоний шахс йўлакни танлашда кузатиб бориладиган багажга эга бўлиши учун багаж бериладиган жойдан сўнг жойлаштирилиши зарур";


д) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Халқаро ҳаво йўллари (парвозлар) учун очиқ аэропортларнинг божхона ҳудудидан чиқиб кетишда махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали божхона назорати ва расмийлаштирувини ўтказиш имконини берувчи масофавий божхона назорати тизимидан фойдаланишга рухсат этилади";


е) қуйидаги мазмундаги 5-8-боблар билан тўлдирилсин:


"5-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚАРО АЭРОПОРТЛАРИНИНГ УЧИБ КЕТИШ

ЖОЙИДАГИ МАСОФАВИЙ БОЖХОНА НАЗОРАТИ

ТИЗИМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


22. Халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида жисмоний шахсларнинг божхона декларациясини расмийлаштириш ва уларга божхона қонунчилиги бўйича тушунтиришлар бериш учун йўловчилар ҳаракатига таъсир қилмайдиган алоҳида божхона расмийлаштируви жойи ташкил этилади.

Божхона расмийлаштируви жойи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида "Божхона", "Таможня" ва "Customs" ёзувлари бўлган махсус график белги билан белгиланади.

23. Божхона расмийлаштируви жойи халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва багажни топшириш ҳамда чегара назоратидан ўтиш жойлари оралиғидаги ҳудудида жойлаштирилади.

24. Божхона назорати зонасига кириш ва ундан чиқиш жойлари эни 50 сантиметр бўлган линиялар билан белгиланади.

25. Божхона назорати зонасига кириш жойларига давлат тилида, рус ва инглиз тилларида "Божхона назорати зонаси", "Зона таможенного контроля" ва "Customs cоntrol zone" ёзувлари бўлган махсус белгилар ўрнатилади.

26. Божхона назорати зонасига кириб келиш жойларида божхона қонунчилиги тўғрисида бевосита жисмоний шахслар учун божхона чегараси орқали ҳаракатланганда декларацияланиши лозим бўлган товарлар тўғрисида замонавий ахборот ҳудудлари ташкил этилади.

27. Ахборот ҳудудида масофавий божхона назорати тизимига оид божхона қонунчилиги ва бажарилишини назорат қилиш божхона органларига юкланган бошқа қонунчиликнинг асосий қоидалари, шунингдек, божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш жойлаштирилиши керак.

28. Ахборот ҳудуди давлат тили, рус ва инглиз тилларидаги, шунингдек, фаолият кўрсатадиган ҳудудида божхона ҳудудидан чиқиб кетиш жойи жойлашган божхона органлари қўлланилишини мақсадга мувофиқ деб биладиган бошқа ҳар қандай тилдаги ахборот материалларини ўз ичига олган стендлар, шчитлар, табло ва бошқа қурилмалар билан жиҳозланиши даркор.

Ахборот ҳудудида йўловчи божхона декларациялари бланкларини тўлдириш жойлари, тоза бланкалар ва давлат тили, рус ҳамда инглиз тилларида тўлдириш намуналари бўлиши лозим.



6-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МАСОФАВИЙ

БОЖХОНА НАЗОРАТИДАН ЎТИШИ ТАРТИБИ


29. Жисмоний шахслар ва уларнинг қўл юклари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг авиация хавфсизлиги бўлинмалари (кейинги ўринларда - авиация хавфсизлиги бўлинмалари) ходимлари томонидан текшириш орқали назорат қилинади.

Текшириш давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқилиши тақиқланган, чекланган ёки олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ошиб кетадиган товарлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий ва хорижий валюта бойликлари аниқланганда, товарлар қонунчилик талаблари асосида олиб ўтилаётганлигига аниқлик киритиш мақсадида авиация хавфсизлиги бўлинмалари томонидан текшириш жараёнига божхона органлари ходимлари таклиф этилади.

Аниқлик киритиш мақсадида ўтказилган божхона назоратида ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетилаётган товарларга нисбатан божхона органлари томонидан дастлабки процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилади.

30. Жисмоний шахсларнинг багажларини назорат қилиш технологик схемаларга мувофиқ божхона органлари ва авиация хавфсизлиги бўлинмалари томонидан алоҳида ёки ҳамкорликда амалга оширилади.

31. Масофавий божхона назорати тизими жорий этилган халқаро аэропортларда жисмоний шахслар ва уларнинг қўл юклари божхона органлари томонидан божхона назоратидан ўтказилмайди.

Жисмоний шахслар, уларнинг қўл юклари ва багажлари қуйидаги ҳолларда божхона назоратидан ўтказилади:

божхона назоратини ўтказиш "Хавфни бошқариш" автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан буюрилганда;

божхона органларида давлат органлари, шунингдек, хорижий давлатлар божхона, бошқа давлат органлари ва халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар мавжуд бўлганида;

божхона органларига фуқароларнинг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишига оид тезкор хабарлари келиб тушганда;

божхона назоратининг тегишли шаклларини қўллаш натижасида жисмоний шахснинг ўзини тутиш ҳаракатларида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг етарлича аломатлари аниқланганда.

32. Масофавий божхона назоратидан ўтишда қуйидаги ҳолатларда товарлар оғзаки декларацияланади:

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқилиши тақиқланмаган ва (ёки) чекловлар белгиланмаган товарлар олиб ўтилганда;

қиймати ва (ёки) миқдори республикадан жисмоний шахс томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона декларациясини тақдим этмасдан олиб чиқиш нормалари доирасидаги товарлар олиб ўтилганда;

ёзма декларацияланмасдан олиб чиқишга рухсат этилган нақд валюта маблағлари чекланган нормалардан ошмаганда.

33. Жисмоний шахсларнинг белгиланган божхона назорати зонаси орқали ёзма декларациясиз ўтиши, божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларацияланадиган товарлари йўқлиги ҳақида маълум қилиш сифатида кўриб чиқилади.

Бунда жисмоний шахслар божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этилмайди.

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш тартиби божхона органлари томонидан белгиланади.

34. Жисмоний шахслар ёнида, қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларида ёзма декларацияланиши лозим бўлган товарлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу товарлар ҳақида ёзма декларациялаш орқали божхона органи ходимига божхона декларациясини тақдим этиши шарт.



7-БОБ. ИККИ ЙЎЛАКЛИ ТИЗИМ ЖОРИЙ

ЭТИЛМАГАН ЧЕГАРА БОЖХОНА ПОСТЛАРИДА

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ БОЖХОНА НАЗОРАТИ

ВА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТИШИ ТАРТИБИ


35. Икки йўлакли тизим жорий этилмаган чегара божхона постларида жисмоний шахслар ўтиши учун божхона назорати ва расмийлаштируви жойлари ташкил этилади.

Мазкур жойлар кириш ва чиқиш қисмлари эни 50 сантиметр бўлган линиялар билан белгиланади.

Шунингдек, божхона назорати зонасига ушбу жойларга киришда давлат тилида, рус ва инглиз тилларида "Божхона", "Таможня" ва "Сustoms" ёзувлари бўлган махсус белгилар ўрнатилади.

36. Жисмоний шахслар ёнида, қўл юки ва кузатиб борилаётган багажларида ёзма декларацияланиши лозим бўлган товарлар мавжуд бўлган тақдирда, божхона декларацияси божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан декларациялаши шарт.

37. Жисмоний шахслар белгиланган божхона назорати ва расмийлаштируви жойи орқали ёзма декларациясиз ўтиши, божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларацияланадиган товарлари йўқлиги ҳақида маълум қилиш сифатида кўриб чиқилади.

Бунда жисмоний шахслар божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этилмайди.

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш тартиби божхона органлари томонидан белгиланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


38. Ушбу Низомда белгиланган талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август


















































































Время: 0.0261
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск