ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 й. 374-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2023 й.

N 374




"НУРЛИ МАСКАН" ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРИДА МАХСУС ЎҚУВ-ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 18 апрелдаги ПҚ-209-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб бориш мақсадида Андижон вилоятининг 16-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг меҳнат қилиши учун тажриба-синов тариқасида махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси (кейинги ўринларда - ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти натижаларидан келиб чиқиб, мазкур тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларидаги "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ҳам жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилансинки, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча 16 та "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.

Бунда ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишнинг мақсадли параметрлари (кейинги ўринларда - параметр) асосида 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич ташкил этилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳудудидан ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун зарур ер майдонларини ажратсин;

"Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида мавжуд инфратузилма ҳамда ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб, параметрларда кўрсатилган муддатларда ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этсин;

ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини зарур ускуналар, махсус жиҳозлар, иш қуроллари ва анжомлар билан таъминласин ҳамда ишлаб чиқариладиган товар ва хизматлар реализация қилинишида амалий ёрдам кўрсатсин.


5. "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг намунавий рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилансинки, ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, хомашё билан таъминлаш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари прогнозининг орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

Ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Ўқув-ишлаб чиқариш корхонасининг йўналишларидан келиб чиқиб, ўқувчиларни касбга ўқитиш учун махсус ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқсин.


8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 августдаги

374-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Нурли маскан" ихтисослаштирилган

мактаб-интернатларида ўқув-ишлаб чиқариш

корхоналарини ташкил этишнинг мақсадли

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудуд номи


"Нурли маскан" ихтисослаштирилган

мактаб-интернат номи


Муддат


Масъул ижрочилар


БИРИНЧИ БОСҚИЧ

1.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 24-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


2023 йил

сентябрь


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


2.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳридаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Жиззах вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


3.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 18-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


4.

Наманган вилояти

Косонсой туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 45-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Наманган вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


5.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳридаги сонли кўзи ожиз болалар учун 59-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


6.

Самарқанд шаҳридаги заиф кўрувчи болалар учун 60-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


7.

Сирдарё вилояти

Гулистон туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


8.

Сурхондарё вилояти

Ангор туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


9.

Фарғона вилояти

Фарғона вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 2-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


10.

Фарғона вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 3-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


ИККИНЧИ БОСҚИЧ

11.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳридаги 10-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


2024 йил

январь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


12.

Навоий вилояти

Навоий вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Навоий вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


13.

Сурхондарё вилояти

Шўрчи туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 125-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


14.

Фарғона вилояти

Фарғона вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 1-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


15.

Хоразм вилояти

Хоразм вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 121-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Хоразм вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


16.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 77-сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернати


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 августдаги

374-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари

ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини жиҳозлаш учун талаб

этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг

НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ

Т/р

Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар номи


Ўлчов

бирлиги


Сони


I. ПОЙАБЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

1.

Пойабзал бичиш (пойабзалнинг устки деталларини чопиш пресслари) ишларини бажариш ускунаси


дона

1

2.

Пойабзалнинг устки деталларига ишлов бериш ускунаси


дона

1

3.

Икки игнали тикув машинаси


дона

1

4.

Пойабзал қолипи


дона

5

5.

Болға


дона

10

6.

Тортма омбир


дона

5

7.

Бичувчи пичоқ


дона

5

8.

Қуритиш шкафи


дона

1

9.

Пойабзални таъмирлаш учун асбоб-ускуналар тўплами


тўплам

2

10.

Металл тиргакли дупая


дона

5

11.

Пойабзални йўрмаб тикиш ускунаси


дона

1

12.

Хомашё (чарм маҳсулоти, таг қисми, елим, мих ва бошқа)


тўплам

1

13.

Бошқа жиҳозлар (хона учун мебель, техника хавфсизлиги жиҳозлари ва зарур тарғибот плакатлари)


тўплам

1

II. ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

14.

Ёғоч юзасини рандалаш ускунаси


дона

2-3

15.

Куракча искана


дона

6-7

16.

Гурзи


дона

5

17.

Арра


дона

2-3

18.

Майда тишли арра


дона

2-3

19.

Арра (чок)


дона

2-3

20.

Пилта қалам


дона

6-7

21.

Пух қалам


дона

6-7

22.

Қалам шкуфта


дона

6-7

23.

Эгов (ёғочга ишлов бериш учун)


дона

2-3

24.

Эгов (сопли)


дона

2-3

25.

Ранда


дона

2-3

26.

Чизмачилик учун циркуль


дона

6-7

27.

Электродрель


дона

1-2

28.

Пармаловчи дастгоҳ


дона

2-3

29.

Метр


дона

2

30.

Штангенциркуль


дона

5

31.

Ёғоч ўймакорлиги учун асбоблар жамланмаси (20 номдаги ҳар хил ўйиш ускуналари ва пардоз асбоблари)


тўплам

6-7

32.

Хомашё (ёғоч, лок-буёқ ва бошқа)


тўплам

1

33.

Бошқа жиҳозлар (хона учун мебель, техника хавсизлиги жиҳозлари, кўргазмали қуроллар, усталар томонидан яратилган асарлар ва зарур тарғибот плакатлари)


тўплам

1

III. ГИЛАМ ТЎҚИШ УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

33.

Гилам тўқиш дастгоҳи


дона

2

34.

Игналар тўплами


тўплам

2-3

35.

Ип кесиш учун пичоқ


дона

15

36.

Гилам тўқиш тароғи


дона

15

37.

Қайчи


тўплам

2-3

38.

Тиндирмали ювиш мосламаси


дона

1

39.

Хомашё (ипак ва жун иплар, бўёқлар ва бошқа)


тўплам

1

40.

Бошқа жиҳозлар (хона учун мебель, техника хавфсизлиги жиҳозлари ва зарур тарғибот плакатлари)


тўплам

1

              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август















































Время: 0.2200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск