ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 й. 381-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш" лойиҳасини техник-иқтисодий асослашини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 4 декабрдаги 968-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2023 й.

N 381




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МЕТРОПОЛИТЕН

ЕР УСТИ ЛИНИЯСИ УЧУН ҲАРАКАТЛАНУВЧИ

ТАРКИБ ВАГОНЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАШИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 4 ДЕКАБРДАГИ 968-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Аҳолига кўрсатиладиган транспорт хизмати сифатини ошириш, транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва халқаро иқтисодий меъёрларни уйғунлаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, халқаро молия бозорида лойиҳаларни молиялаштиришда турли валюталар учун ЛИБОР ставкаларини белгилаш амалиёти бекор қилиниши оқибатида бошқа ставкаларга ўтиш зарурати юзага келмоқда.

"Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш" лойиҳасининг амалга оширилишини самарали ташкил этиш, вагонларни харид қилиш бўйича Давлат бюджети маблағларини мақбуллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш" лойиҳасини техник-иқтисодий асослашини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 4 декабрдаги 968-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш киритилсин:

халқаро молия бозорида лойиҳаларни молиялаштиришда турли валюталар учун ЛИБОР ставкаларини белгилаш амалиёти бекор қилиниши муносабати билан ушбу ставка ўрнига 1 фоизлик ставкани қўллаш;

"Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш" лойиҳаси доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити бўйича асосий қарз, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўловларини 1 фоизлик ставка доирасида қайта белгилаш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 августдаги

381-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги

метрополитен ер усти линияси учун ҳаракатланувчи

таркиб   вагонларини   харид   қилиш"   лойиҳасини

техник-иқтисодий асослашини тасдиқлаш тўғрисида"

2019 йил 4 декабрдаги 968-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш


2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси

учун ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилиш"

лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш

ва тараққиёт жамғармасининг кредити бўйича асосий қарзни

қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

          

Кредит суммаси

5 511 840,65 евро*

Кредит муддати

10 йил

Жумладан, имтиёзли давр

3 йил

Фоиз ставкаси

йилига 1%

Ташкил этиш воситаси ҳақи

0,3%

Мажбурият учун воситачилик ҳақи


Даврийлик

6 ой

Тўлов миқдори

15 маротаба

евро

Тўлов даври


Асосий қарз


Жами тўлов


Жами тўлов


Асосий қарз


фоизлар


2021 йил


2-ярим


5 511 840,65


28 087,74

28 087,74

2022 йил

1-ярим


5 144 384,61

367 456,04

27 030,67

394 486,71

2-ярим


4 776 928,57

367 456,04

25 933,34

393 389,38

2023 йил

1-ярим


4 409 472,53

367 456,04

23 688,33

391 144,37

2-ярим


4 042 016,49

367 456,04

22 228,57

389 684,61

2024 йил

1-ярим


3 674 560,45

367 456,04

20 154,71

387 610,75

2-ярим


3 307 104,41

367 456,04

18 523,81

385 979,85

2025 йил

1-ярим


2 939 648,37

367 456,04

16 399,61

383 855,65

2-ярим


2 572 192,33

367 456,04

14 819,05

382 275,09

2026 йил

1-ярим


2 204 736,29

367 456,04

12 755,26

380 211,30

2-ярим


1 837 280,25

367 456,04

11 114,29

378 570,33

2027 йил

1-ярим


1 469 824,21

367 456,04

9 110,90

376 566,94

2-ярим


1 102 368,17

367 456,04

7 409,52

374 865,56

2028 йил

1-ярим


734 912,13

367 456,04

5 496,74

372 952,78

2-ярим


367 456,09

367 456,04

3 704,76

371 160,80

2029 йил

1-ярим


0,00

367 456,09

1 822,18

369 278,27

Жами



5 511 840,65

248 279,48

5 760 120,13

                 

*) Лойиҳа доирасида 5 535 000,0 евро ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳақиқатда ўзлаштирилган кредит суммаси 5 511 840,65 еврони ташкил этади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август












































Время: 0.0150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск