ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 14.08.2023 й. 376-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 августдаги

376-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини

талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

  

  

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  

1. Мазкур Регламент давлат олий таълим муассасалари талабаларини талабалар турар жойларига жойлаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентнинг қоидалари хорижий, нодавлат ва ҳарбий олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойлари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилган талабалар турар жойларининг хусусий шерик учун тижорий мақсадларда ажратиладиган ўринларига талабаларни қабул қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


махсус ахборот тизими - талабаларни талабалар турар жойига жойлаштириш жараёнини рақамлаштирувчи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) ягона ахборот тизими;


имтиёзли рўйхат - Регламентнинг 5-бандига мувофиқ аниқланадиган ҳамда талабалар турар жойига биринчи навбатда жойлашиш ҳуқуқига эга талабалар рўйхати;


умумий рўйхат - талабалар турар жойига жойлашиш истагини билдирган имтиёзли рўйхатда мавжуд бўлмаган талабалар рўйхати.


4. Махсус ахборот тизимига қуйидаги маълумотлар олий таълим муассасаси томонидан мунтазам киритиб борилади:

а) ҳар йили 1 августга қадар:

тизимидаги ҳар бир талабалар турар жойининг манзили ва қуввати (ўқув йили давомида қўшимча ўринлар яратилган тақдирда, бир иш куни давомида);

талабалар турар жойида курслар ва факультетларга ажратилган ўринлар сони (ўқув йили давомида олий таълим муассасаси ректори (директори) буйруғи билан қайта тақсимланган тақдирда, шу куннинг ўзида);

б) мунтазам равишда - талабалар турар жойида мавжуд бўш ўринлар сони (бўш ўрин пайдо бўлган тақдирда шу куннинг ўзида тегишли маълумот махсус ахборот тизимига киритилади).


5. Имтиёзли рўйхатга қуйидаги мезонларнинг бирига мос келувчи талабалар киритилади:

а) тегишли тасдиқловчи маълумотлар асосида:

"Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (аёл) фарзандлари;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;

хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар;

бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;

б) олий таълим муассасаси ректори (директори) буйруғи асосида:

халқаро ва Вазирлик томонидан ўтказиладиган республика миқёсидаги фан олимпиадаларида ғолиб бўлган талабалар;

Вазирлик томонидан ўтказиладиган "Заковат" интеллектуал ўйинлари республика босқичи ғолиблари;

"Йил талабаси" кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари;

"Талабалар театр студиялари" танловининг республика босқичи ғолиблари;

талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.


6. Имтиёзли рўйхатдаги мезонлар тўғрисидаги маълумотлар ариза бериш жараёнида:

"Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари, чин етимлар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизими орқали;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оилалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали;

"Темир дафтар"га киритилган оилалар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот тизими орқали;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизими орқали;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизими орқали;

1-курсга тавсия этилган талабалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ахборот тизими орқали;

2-курс ва ундан юқори курс талабалари тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг ахборот тизими орқали автоматик текширилади.


7. Давлат хизматлари марказлари, олий таълим муассасалари ва мутасадди вазирлик ва идоралар ўртасида ахборотлар алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Ушбу Регламентнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинади.

Тегишли маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасида аниқланмаган тақдирда, талабадан имтиёзли рўйхатдаги мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини сўрашга йўл қўйилади.


8. Умумий рўйхатдаги талабалар учун олий таълим муассасаси талабалар турар жойида ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

1-курс талабалари учун 55-65 фоизи;

2-курс талабалари учун 15-20 фоизи;

3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20-25 фоизгача ажратилади.

Бунда:

курсларга ажратилган, бироқ тўлмай қолган ўринлар аввало қуйи курс талабалари орасида, сўнг курсларнинг ортиб бориши тартибига қатъий амал қилган ҳолда юқори курс талабалари орасида қайта тақсимланади;

олий таълим муассасаси томонидан талабалар турар жойидаги ўринлар сони умумий рўйхат бўйича факультетлар кесимида тақсимланиши мумкин.


9. Умумий рўйхатга киритиладиган талабалар қуйидаги кетма-кетлик асосида талабалар турар жойига жойлаштирилади:

битта оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-контракт асосида ўқиётган оила фарзандлари;

кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар (кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар турар жойига эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ таъминланмасдан туриб, бошқа таълим шаклида ўқиётган талабаларни турар жойга жойлаштиришга йўл қўйилмайди);

талаба қизлар (талабалар контингентидан келиб чиқиб олий таълим муассасаси ректори (директори) ушбу устуворлик улушини белгилайди);

бакалавриат босқичида ўқиётган талабалар (бакалавриат босқичида ўқиётган турар жойга эҳтиёжи бор талабалар тўлиқ талабалар турар жойига жойлаштирилмасдан, таълимнинг магистратура ва докторантура босқичида ўқиётган талабаларни турар жойга жойлаштиришга йўл қўйилмайди);

олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуддан бошқа ҳудудда доимий яшовчи талабалар;

ариза берилган сана бўйича навбат асосида.


10. Имтиёзли ва умумий рўйхатлар бўйича барча навбатлар ҳар ўқув йили якунидан сўнг бекор қилинади ҳамда август ойидан бошлаб талабаларнинг мурожаатлари асосида қайтадан шакллантирилади.


11. Талабаларни олий таълим муассасаси талабалар турар жойларига қабул қилиш ЯИДХП ёки давлат хизматлари марказлари орқали берилган йўлланма асосида ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Талабаларни талабалар турар жойига йўлланмасиз қабул қилиш тақиқланади.


12. Талабаларни талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича йўлланмалар тақдим этилган ўқув йили учун амал қилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

      

13. Талаба йўлланма олиш учун давлат хизматлари марказларига бевосита келиб (ишончли вакил орқали) ёки мустақил равишда ЯИДХП орқали мурожаат қилиши мумкин.


14. Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш ҳар йили 1 августдан бошланади ва ўқув йили якунига қадар давом этади.


15. Талаба давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани тўлдиради.


16. Сўровнома асосида махсус ахборот тизимида қуйидаги ҳаракатлар автоматик равишда амалга оширилади:

талабани имтиёзли ёки умумий рўйхатга киритиш;

талабалар турар жойида бўш ўрин бўлганда, йўлланмани шакллантириш;

талабалар турар жойида бўш ўрин мавжуд бўлмаган тақдирда - тегишли рўйхат бўйича талабани навбатга қўйиш ва бу ҳақда хабарнома юбориш;

талабалар турар жойида ўринлар бўшаши билан бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотларни автоматик янгилаб бориш.


17. Талаба қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сўровнома юборилганидан сўнг ҳам ундаги маълумотларни таҳрирлаш;

талабалар турар жойида, жумладан, тегишли факультет бўйича мавжуд бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотни кўриш;

давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки махсус рақамга сўров юбориш орқали рўйхатдаги навбат ҳолати ҳақида СМС-хабар олиш. Бунда ҳар бир кирувчи СМС-хабар учун тўлов ариза берувчи ҳисобидан ундирилади;

ҳар қандай босқичда давлат хизмати кўрсатилишидан воз кечиш.

Ариза берувчи талаба онлайн тарзда навбатни кузатиши ва ЯИДХПда хабарномаларни олиши, шунингдек талабалар турар жойига қабул қилиш учун ариза бериш усулидан (ЯИДХП ёки давлат хизматлари марказлари орқали) қатъи назар, давлат хизматлари марказларида мурожаат ҳолати тўғрисида маълумотни бепул олиши мумкин.


18. Олий таълим муассасаси талабанинг сўровномасида камчиликларни аниқлаган тақдирда, ариза берувчига беш иш куни ичида уларни бартараф этиш учун имконият берилади.


19. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги ҳамда камчиликлар белгиланган муддат мобайнида бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади.

Талабани талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

Давлат хизматидан фойдаланиш рад этилган ёки талаба давлат хизмати кўрсатилишидан воз кечган тақдирда, талабанинг сўровномаси тизим томонидан автоматик равишда кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва навбатдан чиқарилади. Бунда навбатга туриш ҳақидаги хабарнома ёки йўлланма сўровнома билан биргаликда бекор қилинади.


20. Талабалар турар жойига жойлашиш учун йўлланма талабалар турар жойида ўринлар бўшаган куни махсус ахборот тизимида дастлаб имтиёзли рўйхат, сўнг умумий рўйхатдаги навбат бўйича автоматик равишда шакллантирилади.


21. Махсус ахборот тизими томонидан шакллантирилган электрон йўлланма ва талабаларнинг навбатга қўйилганлиги ҳақидаги электрон хабарнома уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади.

Бунда йўлланма ва хабарномалар автоматик равишда олий таълим муассасасига ҳамда ариза берувчига давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборилади.

Давлат хизматлари маркази йўлланма келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ҳамда ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда, йўлланма унинг сўровига кўра электрон ёки қоғоз шаклда берилади.


22. Талабани талабалар турар жойига жойлаштириш олий таълим муассасаси ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш орқали расмийлаштирилади.

Бунда:

шартнома олий таълим муассасасига йўлланма келиб тушган ёки тақдим этилган куннинг ўзида тузилади;

йўлланма билан биргаликда шартнома ва биринчи ой учун тўлов топшириқномаси автоматик равишда шакллантирилади;

талаба йўлланма шакллангандан сўнг 10 иш куни мобайнида олий таълим муассасаси билан шартнома тузмаса ёки талабалар турар жойи учун дастлабки ойлик тўловни тўламаган тақдирда, йўлланма бекор қилинади.


23. Талабалар турар жойи учун ойлик тўлов миқдори ва муддатлари олий таълим муассасаси томонидан белгиланади ҳамда шартномада акс эттирилади.


24. Талабаларни талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизмати бепул кўрсатилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

   

25. Давлат хизматлари марказлари, олий таълим муассасалари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.


26. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


27. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

       

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат олий таълим муассасалари талабаларини

талабалар турар жойларига жойлаштириш

СХЕМАСИ

       


Босқичлар



Масъуллар



  

Амалга ошириш механизми

       


Ижро муддати






1-босқич


Ариза берувчи

(талаба)


     

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали олий таълим муассасасига сўровнома юборади.

        


Эҳтиёжига кўра





2-босқич


Олий таълим

муассасаси


    

1. Аризани кўриб чиқиб, қуйидаги хабарномалардан бирини ариза берувчига юборади:

а) талабалар турар жойида бўш жой мавжуд бўлса, талабанинг аризаси имтиёзли рўйхатдаги мезонлар ва умумий рўйхат асосида қабул қилинганлиги ҳақида;

б) талабалар турар жойида бўш жой мавжуд бўлмаса, навбатга қўйилганлиги ҳақида.


2. Талабалар турар жойида мавжуд бўш ва банд жойлар тўғрисидаги маълумотларни махсус ахборот тизимига киритиб боради.

      


         

Ариза автоматик тарзда

юборилгач 10 дақиқада






Доимий равишда кунлик

асосда янгилайди











3-босқич


Ариза берувчи

(талаба)


       

Талабалар турар жойига қабул қилинганлиги ҳақидаги QR кодли йўлланмани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали олади.

          


Навбат асосида йўлланма

шакллангандан сўнг











4-босқич


Олий таълим

муассасаси


        

Йўлланма келиб тушган ёки тақдим этилган куннинг ўзида талаба билан шартнома тузади ва уни талабалар турар жойига жойлаштиради.

          


Йўлланма тақдим этилган

куннинг ўзида




        

       




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Давлат олий таълим муассасалари талабалар

турар жойларига жойлаштириш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

          

   

I. АРИЗА БЕРУВЧИ (ТАЛАБА) ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

        

1. Ф.И.О.



2. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси)



3. Доимий яшаш манзили



4. Телефон рақами



5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



6. Жинси



7. Фуқаролиги



8. Таълим олаётган олий таълим муассасаси номи



9. Факультети



10. Таълим йўналиши



11. Курси



12. Таълим шакли



       

II. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАР

ТУРАР ЖОЙИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ*

      

Талабалар турар жойи рақами (манзили, сиғими)



      

III. ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚ БОРЛИГИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

ВА УЛАРНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАР (МАВЖУД БЎЛСА)*

         

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оила фарзанди



"Темир дафтар"га киритилган оила фарзанди



"Аёллар дафтари"га киритилган шахс фарзанди



"Ёшлар дафтари"га киритилган талаба



"Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчиси



Чин етимлар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талаба



I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талаба



Хорижий давлат фуқароси бўлган талаба



Халқаро ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган республика миқёсидаги фан олимпиадаларида ғолиб бўлган талаба



"Заковат" интеллектуал ўйини республика босқичи ғолиби



"Йил талабаси" кўрик-танлови республика босқичи ғолиби



"Талабалар театр студиялари" танловининг республика босқичи ғолиби



Талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси ёки қават сардори бўлган талаба



       

IV. ХАБАР БЕРИШ ТАРТИБИ

        

1. Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП



2. СМС ёки телефон орқали



3. Электрон почта орқали



             

*) Ушбу бўлим манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари томонидан киритилган маълумотлар асосида автоматик равишда шакллантирилади.

Махсус ахборот тизимида III бўлим бўйича тегишли маълумот аниқланмаган тақдирда, ариза берувчи томонидан имтиёзли ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши мумкин.

          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август




































































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск