ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2023 й. 361-сон "Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.08.2023 й.
N 361
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ РЎЙ БЕРИШ ХАВФИ
ЁКИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ РЎЙ БЕРГАНЛИГИ
ҲАҚИДА БЕРИШНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН
ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА УНДАН
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги қонунлари ижросини таъминлаш, аҳолига фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимининг (кейинги ўринларда - хабар бериш тизими) асосий мақсад ва вазифалари;
хабар бериш тизимининг таркиби;
хабар бериш тизимини яратиш, ишга тушириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби;
хабар бериш тизимининг тайёрлигини текшириш ва баҳолаш тартиби.
2. 2023-2028 йилларда республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини ривожлантириш учун терминал комплексларини харид қилиш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар хабар бериш тизимини яратиш буюртмачиси этиб белгилансин:
республика ва маҳаллий даражаларда - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
локал даражада - бўйсунувида фавқулодда вазият таъсири объект ҳудудидан ташқарига чиқадиган потенциал хавфли объект мавжуд бўлган ташкилотлар;
объект даражасида - таъсири объект ҳудудидан ташқарига чиқмайдиган фавқулодда вазият рўй бериши мумкин бўлган потенциал хавфли объектлар ҳамда бир вақтнинг ўзида ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг сони эллик ва ундан ортиқ нафарни ташкил этадиган ташкилотлар.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бериш тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш соҳасидаги тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ва мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади;
локал ва объект даражаларида хабар бериш тизимини яратиш ҳамда ривожлантириш бўйича барча техник, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилиши шарт.
5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
2023-2028 йилларда республика ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини ривожлантириш учун терминал комплексларини харид қилиш дастурида тегишли йил учун белгиланган кўрсаткичлар ўз муддатида бажарилишини таъминласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда барча даражалардаги хабар бериш тизимларини яратиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни ҳамда ушбу тизимларнинг тайёргарлик ҳолатини бир йилда бир марта ўрганишни ташкил этсин ва натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги муассислигидаги "UMCON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" масъулияти чекланган жамияти фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, лойиҳа ҳужжатлари, шу жумладан, техник топшириқ ва техник иқтисодий ҳисобларни ҳамда аппарат-дастурий тизим ва техник воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш бўйича ягона интегратор этиб белгилансин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
фавқулодда вазият рўй бериш хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида аҳолига ўз вақтида хабар беришни ва ахборот узатишни таъминласин;
аҳолини хабардор қилиш ва аҳолига ахборот узатишнинг махсус техник воситаларини ўрнатиш учун жойлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эфир вақти ажратилишида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўмаклашсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва ривожлантириш тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги 601-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2023 йил 11 августдаги
361-сон қарорига
2-ИЛОВА
2023-2028 йилларда республика
даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар
бериш тизимини ривожлантириш учун терминал
комплексларини харид қилиш
ДАСТУРИ
*) Терминал комплекслари маълумотларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ҳамда аудио ва визуал хабарларни акс эттириш, шунингдек, одамлар оммавий йиғиладиган жойлардаги ҳолат ҳақидаги маълумотларни ахборот марказига ахборотлаштириш воситалари орқали қабул қилиш ва тарқатиш воситаларидан иборат.
**) Терминал комплексларининг жуний қиймати техник топшириқ асосида ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизаси ва белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) натижаларига кўра белгиланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 14 август