ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2023 й. 356-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2023 й.

N 356




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ СПОРТ КУРАШЛАРИ

БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ОЛИМПИЯ

ЗАХИРАЛАРИ МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда спорт курашини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни эркин ва юнон-рум кураши билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш ва шу асосда миллий терма жамоалар учун спортчилар захирасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчи-спортчиларини зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун зарур спорт ўқув-машқ ва тиббиёт анжомлари, шунингдек, техника ва транспорт воситалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби (кейинги ўринларда - спорт мактаби) ходимларининг чекланган умумий сони 115 нафардан (шу жумладан 60 нафар спортчи штати) иборат бўлиб, унинг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади;

спорт мактаби ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори асосида ташкил этади;

спорт мактабида ўқувчи-спортчилар контингенти уларнинг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 нафардан иборат этиб белгиланади ҳамда таълим олиш муддати ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси терма жамоасининг асосий (ёки захира) таркибида бўлган давр мобайнида давом этади;

спортчи лавозимига спорт мактаби ўқувчи-спортчилари контингенти орасидан қабул қилинади;

спорт мактабига ўқувчи-спортчилар умумий контингентдан келиб чиққан ҳолда йил давомида қабул қилинади;

спорт мактабида ўқув-машқ жараёнининг давомийлиги ва даврийлиги спорт мусобақалари тақвими ва ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади;

спорт мактабининг ўқувчи-спортчилари тўрт маҳал овқат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Динамо" жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгаши ҳузуридаги турғун овқатланиш шохобчасини белгиланган тартибда ижара олган ижарага олувчи томонидан таъминланади;

спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини тўрт маҳал овқат билан таъминлаш харажатларининг ҳар кунлик нормаси амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизларда, лекин Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Динамо" жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгаши ҳузуридаги турғун овқатланиш шохобчасининг қўшимча харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда 30 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда:

спорт мактаби белгиланган контингентининг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда номзодларни танлаб олиш ва уларнинг ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилинишини;

спорт мактабининг турли даражадаги мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинлари спорт тадбирлари тақвим режаси белгиланган муддатларда тасдиқланишини;

спорт мактабининг ўқув-машқ жараёнида спорт курашлари бўйича юқори малакали кадрлардан ҳамда уларнинг илмий-методик салоҳиятидан унумли фойдаланилишини;

тренерлар таркиби ва ўқувчи-спортчиларнинг спорт курашлари бўйича етакчи хорижий марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтиши тизимли асосда ташкил этилишини;

эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш курашчиларни тайёрлашда илғор халқаро тажрибаларнинг ҳисобга олинишини;

ўқув-машқ жараёнини юқори даражада ташкил этиш мақсадида спорт мактабини малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш чоралари кўрилишини;

спорт мактаби ўқувчи-спортчилари тайёргарлигининг сифати мунтазам равишда мониторинг қилиб борилишини ва зарур ҳолларда тайёргарлик жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


4. Спорт мактабига белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт мактаби спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчи-спортчилар ва тренерларни халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинларига юбориш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда спорт мактабининг янгиланган устави ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқласин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 августдаги

356-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг Спорт курашлари бўйича

ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби

ўқувчи-спортчилари учун зарур анжомлар, спорт

экипировкаси ва формали кийим-бош

билан таъминлаш

НОРМАТИВЛАРИ

         

Т/р

Анжомлар номи


Ўлчов бирлиги

1 ўқувчи-

спортчи учун

норматив

           

Фойдаланиш

муддати*

       

         

I. ЯШАШ УЧУН АНЖОМЛАР

    

1.

Тўшак


дона

1

5 йил

2.

Пахта одеяло


дона

1

3 йил

3.

Жун одеяло


дона

1

3 йил

4.

Ёстиқ


дона

1

3 йил

5.

Ёпинғич


дона

1

5 йил

6.

Сочиқ


дона

2

1 йил

7.

Ёстиқ жилд


дона

2

1 йил

8.

Чойшаб


дона

2

1 йил

9.

Кўрпа жилд


дона

2

1 йил

10.

Кийим шкафи


дона

1

5 йил

11.

Жавонча


дона

1

5 йил

12.

Каравот


дона

1

5 йил

13.

Стол


дона

1

5 йил

14.

Стул


дона

1

5 йил

15.

Каравотолди гиламчаси


дона

1

3 йил

16.

Графин ва стакан


тўплам

1

3 йил

        

II. СПОРТ ЭКИПИРОВКАСИ

ВА ФОРМАЛИ КИЙИМ-БОШ

        

17.

Кураш трикоси


дона

2

1 йил

18.

Кураш пойабзали


жуфт

1

1 йил

19.

Спорт майкаси


дона

2

1 йил

20.

Спорт шортлари


дона

2

1 йил

21.

Машқ қилиш учун спорт костюми


тўплам

1

2 йил

22.

Вазнни камайтириш костюми


тўплам

1

2 йил

23.

Спорт пойабзали


жуфт

1

1 йил

24.

Шиппак


жуфт

1

1 йил

25.

Спорт сумкаси


дона

1

3 йил

26.

Тиззабанд


жуфт

1

1 йил

         

*) Яшаш учун анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош уларнинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги ҳисобга олинган ҳолда алмаштирилиши мумкин.

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 августдаги

356-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган

олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш

учун зарур спорт ўқув-машқ ва тиббиёт

анжомлари, шунингдек, техника

ва транспорт воситалари

РЎЙХАТИ*

           

Т/р


Буюмлар номи

         

Ўлчов бирлиги


Сони


        

I. СПОРТ ЎҚУВ-МАШҚ АНЖОМЛАРИ

        

1.

Кураш гилами


тўплам

8

2.

Электрон тарози


дона

8

3.

Йўғон арқон


дона

10

4.

Кураш манекени


дона

18

5.

Машқ штангаси


дона

4

6.

Гимнастика турниги


тўплам

2

7.

Гимнастика бруслари


тўплам

2

8.

Гимнастика скамейкаси


дона

12

9.

Гимнастика стенкаси


дона

9

10.

Футбол тўпи


дона

10

11.

Баскетбол тўпи


дона

10

12.

Тиббиёт тўпи (медбол)


дона

10

13.

Ҳакам ҳуштаги


дона

10

14.

Очколар ҳисоблагич (қўл ҳисоблагичи)


дона

12

15.

Оғирлаштирувчи жилет


дона

20

16.

Турли оғирликдаги тошлар


дона

9

17.

Электрон қўл секундомери


дона

15

18.

Сакраш арғамчиси


дона

15

19.

Резина эспандер


дона

30

20.

Кабинет тўплами


тўплам

3

21.

Юмшоқ мебель тўплами


тўплам

4

22.

Икки жавончали стол


дона

10

23.

Бир жавончали стол


дона

29

24.

Ярим юмшоқ ёғоч стуллар


дона

44

25.

Ярим юмшоқ металл каркасли стуллар


дона

72

26.

Сув ичиш анжомлари учун стол


дона

21

27.

Синф доскаси


дона

2

28.

Китоб жавони


дона

16

29.

Раҳбар креслоси


дона

3

30.

Икки секцияли металл жавон


дона

35

31.

Универсал стеллаж


дона

7

32.

Компьютер столи


дона

15

33.

Икки секцияли пўлат сандиқ


дона

1

        

II. ТИББИЁТ АНЖОМЛАРИ

        

34.

Шифтга қўйиладиган бактерицид нурлатгич


дона

1

35.

Шифокор столи


дона

2

36.

Тиббиёт шкафи


дона

2

37.

Анжомлар столчаси


дона

2

38.

Темир сейф


дона

6

39.

Тиббий кушетка


дона

2

40.

Уқалаш кушеткаси


дона

3

41.

Айланма-кўтарма стул


дона

2

42.

Ёрдамчи стол


дона

1

43.

Узоқ муддат дори қуйиш штативи


дона

1

44.

Яра боғлаш столи


дона

1

45.

Электрокардиограф


дона

1

46.

Тиббиёт жавончаси


дона

1

47.

Бўй ўлчагич


дона

1

48.

Тиббиёт тарозилари


дона

4

49.

Таглик-зинача


дона

1

          

III. ЭЛЕКТР МАИШИЙ ТЕХНИКАЛАР

         

50.

Маиший совитгич


дона

6

51.

Шарбат эзгич


дона

1

52.

Микротўлқинли печ


дона

2

53.

Электр чойнак


дона

2

         

IV. ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ

          

54.

16 жуфт абонент учун мини-АТС


тўплам

1

55.

"Моторолла" радиостанцияси


тўплам

2

56.

Овозга жўр бўладиган аппаратлар


тўплам

1

57.

LCD 32 телевизори


дона

8

58.

LCD 40 телевизори


дона

4

59.

DVD плеер


дона

5

60.

Видеокамера


дона

3

61.

Фотоаппарат


дона

2

62.

Видеопроектор


дона

2

63.

Ноутбук


дона

3

64.

Компьютер


дона

12

65.

Принтер


дона

12

66.

Ксерокс


дона

3

67.

Сканер


дона

2

68.

Факс


дона

3

69.

Кондиционер


дона

10

70.

SWITCН НUB тармоқ ускунаси


дона

10

71.

Мусиқа эшиттириш маркази


дона

4

72.

Кабель


метр

300

73.

Ўт ўчиргич (ОП-5)


дона

64

74.

51 мм диаметрли ўт ўчириш енги (1,0 МПа)


дона

64

       

V. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

         

75.

Енгил автомобиль


дона

2

76.

Автобус


дона

1

         

*) Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига сотиб олинади.

         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 августдаги

356-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори

билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

молиялаштириладиган спорт мактаблари

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча

       

8-банд:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби";

бешинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

         

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 августдаги

356-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги 38-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 22-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-илованинг 20-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 556-банди.

         

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 август















































































Время: 0.2076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск