ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 5г-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

5г-ИЛОВА



Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим

этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги маълумот (кейинги ўринларда - маълумотнома) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси) томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги ҳамда "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги қонунлари талабларига риоя қилинган ҳолда тақдим этилади.


3. Маълумотномада кўчмас мулкка бўлган амалдаги ҳамда аввалги ҳуқуқлар, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар тури, ким томонидан берилганлиги, санаси ва рақами тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.


4. Маълумотнома ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи маълумотномани олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади, давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг davreestr.uz веб-сайтида (кейинги ўринларда - davreestr.uz веб-сайти) рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда эса - ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда мустақил тўлдиради.


7. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


8. Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим ундирилганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.


9. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

82 фоизи - Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

в) davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этилганда:

0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига ўтказилади.


10. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг сўровнома реал вақт режимида Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига электрон шаклда юборилади.

ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этилганда эса - сўровнома автоматик тарзда Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига юборилади.


11. Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига келиб тушган сўровнома масъул ходим томонидан қабул қилиб олинади ва унинг тўғри тўлдирилганлиги текширилади. Агар сўровномада хато ва камчиликлар бўлса, уларни беш иш куни ичида бартараф этиш учун қайтаради.


12. Белгиланган муддатда хатолар бартараф этилмаган, етишмаётган маълумотлар тақдим этилмаган ва нотўғри маълумотлар тақдим этилган ёки давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланмаган тақдирда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.

Давлат хизматини кўрсатишни ушбу бандда кўрсатилгандан ташқари бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


13. Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.


14. Давлат хизматлари маркази маълумотнома тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


17. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги

маълумотномани тақдим этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


1. Маълумотнома олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки davreestr.uz веб-сайти орқали мурожаат этади.


2. Хизмат кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


3. davreestr.uz веб-сайти


Сўровномани Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига юборади.


Сўровнома тўлдирилиши билан









3-босқич

Палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва давлат хизматлари марказига, ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП ёки davreestr.uz веб-сайти орқали юборади.


3 иш куни ичида



4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


3. davreestr.uz веб-сайти


Маълумотномани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат этганда, маълумотномани ариза берувчига беради.


Реал вақт режимида



       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулк тарихи тўғрисидаги

маълумотномани тақдим этиш бўйича

СЎРОВНОМА


Ариза берувчи (юридик ёки жисмоний шахс) тўлдириши лозим бўлган маълумотлар:

1. Жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми, юридик шахснинг номи (ишончнома эгасининг Ф.И.О.)



2. Юридик шахсларда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахсларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)



3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами



4. Жисмоний шахснинг яшаш манзили ёки юридик шахснинг жойлашган жойи (юридик манзили)



5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



      





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири)


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси


Кўчмас мулк тарихи тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА


N_____


20__ "____" _______


20__ "____" ____________да келиб тушган аризага асосан шуни маълум қиламизки,

Кўчмас мулк объектининг номи



Кадастр рақами:



Жойлашган жойи:



Амалдаги ҳуқуқ тури


умумий майдони (кв.м)



қурилиш ости майдони (кв.м)



қурилган йили



Ер участкасининг ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларининг шакли, ким томонидан берилганлиги, санаси, рақами:



Бино ва иншоотларнинг ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларининг шакли, ким томонидан берилганлиги, санаси, рақами:



Аввалги ҳуқуқ тури:


умумий майдони (кв.м)



қурилиш ости майдони (кв.м)



қурилган йили



Ер участкасининг ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларининг шакли, ким томонидан берилганлиги, санаси, рақами:



Бино ва иншоотларнинг ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларининг шакли, ким томонидан берилганлиги, санаси, рақами:




...




Чекланиш мавжудлиги



               

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 5г-иловага мувофиқ юқоридаги маълумотлар тақдим қилинади.

QR-код



             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август










































Время: 0.2229
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск