ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 й. 385-сон "Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2023 й.

N 385



ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИДАГИ

МАЖБУРИЙ ТАЛАБЛАР ЯГОНА ЭЛЕКТРОН

РЕЕСТРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш ҳамда мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармонига асосан:

Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига (кейинги ўринларда - Ягона реестр) тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш воситалари бўйича белгиланган барча талаблар, уларнинг муддатлари, улар билан боғлиқ молиявий харажатлар, талабларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар, назорат қилувчи органлар, текширув шакллари ҳамда жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар киритилиши;

Ягона реестрга маълумотлар тегишли соҳани тартибга солувчи ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилиши;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ягона реестрнинг оператори ҳисобланиши, унинг юритилишини услубий таъминлаши, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ягона реестрни шакллантириш ва юритиш мақсади ҳамда принциплари;

Ягона реестрда ҳар бир мажбурий талаб бўйича киритиладиган маълумотларнинг турлари;

Ягона реестрни шакллантириш ва юритиш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда ташкилотларининг функциялари;

тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган амалдаги мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш тартиби;

янги жорий этиладиган мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш тартиби;

Ягона реестрда жойлаштирилган маълумотларни янгилаб бориш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

2023 йил 1 декабрга қадар Ягона реестр электрон тизимининг ишлаб чиқилишини ва синов тариқасида ишга туширилишини;

Ягона реестрнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва заруратга кўра бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ягона реестрни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотлар ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан шакллантирилади, бунда маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юкланади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда шакллантирилиши ва тақдим этилишини назорат қилади ҳамда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича таъсир чораларини кўради.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август











































































Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск