ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 19.07.2023 й. 2310-сон "Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.08.2023 й. 2310-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.08.2023 й.

N 2310-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.07.2023 й.

N 2310


БУЙРУҒИ



Ишлаб чиқариладиган табиий газга

акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79, 2011-37-сон қарори (рўйхат рақами 2310, 2012 йил 9 январь Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 20-модда; 2013 й., 6-сон, 82-модда; 2016 й., 33-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                              Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Ишлаб чиқариладиган табиий газга

акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга қиритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 283 ва 289-3-моддаларига мувофиқ республикада ишлаб чиқариладиган табиий газ реализациясига акциз солиғи солинади.";

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "Ўзтрансгаз" АК" деган сўзлар "Ўзтрансгаз" АЖ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 5-бандда:


1) "а" кичик банддан "ҳамда экспортга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) "б" кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидан "ва экспортга" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 8-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 август




















































Время: 0.2089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск