ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2023 й. 386-сон "Географик объектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2023 й.

N 386



ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРГА НОМ БЕРИШ

ТАРТИБИ    ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ  БИЛАН  ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ   ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш, Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, географик объектларга ном беришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш тартиби, Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини беришга доир масалалар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаганлиги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда географик объектларга шахс номини бериш ваколати халқ депутатлари туман Кенгашларига берилганлиги ушбу йўналишдаги фаолиятни самарали мувофиқлаштириш ҳамда қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, ушбу жараёнда фуқаролар иштирокининг ҳуқуқий асосларини яратиш ва белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг намунавий таркибини тасдиқлаш;

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш тартибини белгилаш;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика ҳамда ҳудудий комиссияларнинг ишчи органини белгилаш;

географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий-этник ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ҳамда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш тартибини жорий этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 августдаги

386-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорида:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "мувофиқ тасдиқлансин." сўзлари "мувофиқ;" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 2-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектларга айнан бир хил ном берилишига йўл қўймаслик";


в) 6-банддаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-иловада:


2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика комиссиясининг таркиби манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда ходимларидан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, шунингдек, фан ва маданият арбобларидан, экспертлардан, ҳудуд тарихини биладиган тажрибали мутахассислардан (ўлкашунослардан) ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслардан шакллантирилади";


4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, табиий объектлар, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганишни ташкил этади ҳамда тегишли хулосалар беради, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жўнатади;

вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, табиий объектлар, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифлар давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди";


5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"илмий ёндашув ва холисликни таъминлаш мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек, тажрибали тарихчи, этнограф, географ, тилшунос-топонимист, ўлкашуносларни фаол жалб этиш";


9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика комиссияси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда, тегишли қарорлар қабул қилиш ва ижросини таъминлашда иштирок этадилар";


10-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "контингентини" сўзи "таркибини" сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика комиссиясининг баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларни Республика комиссиясининг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади";


қуйидаги мазмундаги 10-1-10-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"10-1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Республика комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда - Ишчи орган) ҳисобланади.

10-2. Ишчи орган:

Республика комиссиясининг мажлислари учун таҳлилий материаллар тайёрлайди ва кун тартибидаги масалалар бўйича бошқа зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этади;

географик объектларни, жумладан, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, табиий объектлар, транспорт ҳамда муҳандислик-техник инфратузилма объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни ҳар томонлама ўрганади, қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда давлат экспертиза хулосаларини Республика комиссиясига киритади;

географик объектларни асоссиз қайта номлаш, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар бериш, қонунга зид номлаш ва қайта номлаш ҳолатларини таҳлил қилади ва натижалари бўйича Республика комиссиясига маълумот киритади;

ҳудудий комиссиялар томонидан географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилишини ўрганади ва натижаси бўйича Республика комиссиясига ахборот беради;

Ўзбекистон халқининг тарихи, маданияти, қадриятлари ва мероси билан боғлиқ бўлган географик объектларнинг номлари йўқ бўлиб кетиши, асоссиз қайта номланиши ҳолатлари юзасидан Республика комиссиясига таклифлар киритади.

Ишчи орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Республика комиссияси ўз фаолиятини тасдиқланган режа асосида амалга оширади ва мажлисларни заруратга қараб ўтказади. Республика комиссиясининг раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин";


14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15, 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Республика комиссиясининг раиси тегишли масала юзасидан тезкор қарор қабул қилиш зарурати туғилганда, комиссия аъзолари фикрини сўров ўтказиш йўли билан аниқлаши мумкин.

16. Республика комиссиясининг қарорлари мажлис баёни шаклида расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

17. Республика комиссияси баёнининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар Вазирлар Маҳкамасида сақланади";


д) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Географик объектларни номлаш

ва қайта номлаш масалалари бўйича

республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

         

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


2. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


3. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси - Спичрайтери (келишув бўйича), комиссия раисининг ўринбосари


4. Б.А. Абдуҳалимов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти


5. И.И. Норкулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


6. К.Х. Каримов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари


7. О.Н. Қудратов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари


8. О.З. Насритдинходжаев

-

тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари


9. Ш.С. Хидоятов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


10. лавозимига кўра

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари


11. лавозимига кўра

-

транспорт вазирининг ўринбосари


12. Д.А. Ходжиахмедов

-

сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


13. лавозимига кўра

-

ички ишлар вазирининг ўринбосари


14. Б.М. Ахмедов

-

маданият вазирининг ўринбосари


15. З.М. Зияев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат статистика агентлиги директорининг ўринбосари


16. Ж.Ф. Пулатов

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


17. Ш.Ш. Миноваров

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори


18. М.М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


19. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


20. Ш.С. Сирожиддинов

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори


21. А. Зиё

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори


22. Н.М. Маҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори


23. Х.О. Буриева

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети манбашунослик ва архившунослик кафедраси доценти


24. М.Т. Миракмалов

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети табиий география кафедраси профессори


25. Н.Ж. Холбўтаев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари, комиссия котиби

         

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади";


е) 3-иловада:


2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳудудий комиссияларнинг таркиби манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда ходимларидан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, шунингдек, фан ва маданият арбобларидан, экспертлардан, ҳудуд тарихини биладиган тажрибали мутахассислардан (ўлкашунослардан) ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслардан шакллантирилади";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ҳудудий комиссиялар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:

географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганишни ташкил этадилар ҳамда тегишли хулосалар берадилар, уларни ушбу таклифларни киритган туманлар, шаҳарлар ҳокимларига жўнатадилар;

қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борадилар;

географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнида топонимик тадқиқотлар натижаларидан, картографик ва архив материалларидан фойдаланган ҳолда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар;

географик объектларни асоссиз қайта номланишининг, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишининг олдини олиш, ушбу соҳада маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнининг холисона ҳамда ошкора бўлишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар;

ўз ваколатлари доирасида географик объектларнинг номларидан фойдаланиш ва уларни асраш юзасидан назоратни амалга оширадилар;

"Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини самарали бажаришга қаратилган бошқа функцияларни амалга оширадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари ўз ваколатлари доирасида туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайдилар.

Тошкент шаҳар комиссияси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди";


5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"илмий ёндашув ва холисликни таъминлаш мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек, тажрибали тарихчи, этнограф, географ, тилшунос-топонимист, ўлкашуносларни фаол жалб этиш";


9-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳудудий комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда, тегишли қарорлар қабул қилишда ва ижросини таъминлашда иштирок этадилар";


10-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "контингентини" сўзи "таркибини" сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳудудий комиссиянинг баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларни ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади";


қуйидаги мазмундаги 10-1-10-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"10-1. Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) филиаллари ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи (кейинги ўринларда - Ишчи орган) ҳисобланади.

10-2. Ишчи орган:

ҳудудий комиссияларнинг мажлислари учун мавжуд географик объектлар ҳақида ҳамда кун тартибидаги масалалар бўйича зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этади;

географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнида тегишли картография материалларини ҳудудий комиссияларга киритади;

географик объектларнинг номларини хатловдан ўтказишда иштирок этади;

ҳудудий комиссияга географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлар киритади.

Ишчи орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ҳудудий комиссия ўз фаолиятини тасдиқланган режа асосида амалга оширади ва мажлисларни заруратга қараб ўтказади. Ҳудудий комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин";


15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ҳудудий комиссиянинг раиси тегишли масала юзасидан тезкор қарор қабул қилиш зарурати туғилганда, комиссия аъзолари фикрини сўров ўтказиш йўли билан билиши мумкин.

16. Ҳудудий комиссия қарорлари мажлис баёни шаклида расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади";


ж) қуйидаги мазмундаги 4 ва 5-иловалар билан тўлдирилсин:



"Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 16 октябрдаги

295-сон қарорига

4-ИЛОВА



Географик объектларни номлаш

ва қайта номлаш масалалари бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар,

туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

1. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, комиссия раиси


2. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, комиссия раиси ўринбосари


3. лавозимига кўра

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар таркибий бўлинмалари бошлиқлари


4. лавозимига кўра

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари


5. лавозимига кўра

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари


6. лавозимига кўра

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари


7. лавозимига кўра

-

Маданият вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари


8. лавозимига кўра

-

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари


9. лавозимига кўра

-

Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари


10. келишувга кўра

-

ҳудуддаги тажрибали тилшунос-топонимист, тарихчи, географ, этнограф ва ўлкашунослар


11. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари муассислигидаги даврий босма нашрлар бош муҳаррирлари


12. лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари, комиссия котиби

          

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 16 октябрдаги

295-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида

чуқур из қолдирган шахсларнинг

тоифаларини аниқлаш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб кўчалар, шоҳ кўчалар, маҳаллалар, майдонлар, боғлар ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар номини беришда уларнинг ушбу тоифага мансублигини аниқлайди.

2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар (кейинги ўринларда - тарихда чуқур из қолдирган шахслар) - Ўзбекистон давлатчилигини ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва унинг халқаро нуфузини юксалтиришга хизмат қилган, мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш йўлида жасорат кўрсатган, ноёб истеъдоди билан илм-фан, адабиёт ва санъат соҳаларига, жаҳон тарихи ва маданиятига улкан ҳисса қўшган ҳамда миллий ва халқаро миқёсда тан олинган шахслар;

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номлари - шахснинг исми, исми ва отасининг исми, исми ва фамилияси, фамилияси, тахаллуси.

3. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига тарихда чуқур из қолдирган шахсларнинг номи "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасида белгиланган тартибга асосан ҳамда мазкур Тартибга иловадаги схемага мувофиқ берилади.

4. Тарихда чуқур из қолдирган шахслар қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:

тарихий аҳамиятга эгалик - шахснинг Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширгани, цивилизацияга салмоқли ҳисса қўшгани, миллий давлатчилик асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилгани, Ватан озодлиги ҳамда юрт тинчлиги йўлида жасорат кўрсатгани, илм-фан, адабиёт ва санъат соҳалари тараққиётига улкан ҳисса қўшгани;

ҳаққонийлик - шахснинг ҳаёти, фаолияти ҳамда ютуқлари тарихий манбалар, жумладан, қадимий қўлёзма ва тошбосмалар, архив материаллари, музей экспонатлари, обида ва ёдгорликлар, шунингдек, расмий ҳужжатларда ўз тасдиғини топгани;

умумэътироф этилганлик - шахснинг илмий-ижодий мероси халқимиз ёхуд жаҳон ҳамжамияти томонидан тарихий-маданий қадрият сифатида тан олингани, унинг фаолияти миллий ёки халқаро миқёсда эътироф этилиб, олий даражадаги мукофотлар билан тақдирлангани;

дахлдорлик - муайян ҳудудга номи бериладиган шахс ҳаёти ва фаолиятининг тарихий, маънавий, илмий, ижодий алоқадорлиги, шунингдек, тегишли ҳудуд аҳолисининг маданий мероси ва қадриятлари билан боғлиқлиги.

5. Тарихда чуқур из қолдирган шахслар қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

миллий давлатчилик асосларини яратиш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўлида етакчилик қилганлиги;

халқаро майдонда тинчликни ва давлатлараро дўстликни мустаҳкамлашга ҳамда мамлакат нуфузини юксалтиришга алоҳида ҳисса қўшганлиги;

Ватан озодлиги, юрт тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатганлиги;

жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлиги;

илмий-ижодий мероси миллий ёки халқаро миқёсда тарихий-маданий қадрият сифатида тан олинганлиги;

миллий ва халқаро миқёсдаги олий даражадаги давлат мукофотларига сазовор бўлганлиги.

6. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) шахсларнинг номи уларнинг вафотидан кейин берилади.

7. Мазкур Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

       

          




Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида

чуқур из қолдирган шахсларнинг

тоифаларини аниқлаш тартибига

ИЛОВА



Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида

чуқур из қолдирган шахслар номини

географик объектларга бериш

СХЕМАСИ

           

    

Босқичлар

  


    

Субъектлар

  


    

Тадбирлар

   


     

Ижро муддати

     








1-босқич


Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари,

ташкилотлар


      

1. Географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни фуқаролар йиғинида (ташкилотда) муҳокама қилади, белгиланган тартибда баённома расмийлаштиради ва тегишли ҳужжатлар тайёрлайди.


2. Туман (шаҳар) ҳокимига шахслар номини тегишли географик объектларга бериш тўғрисида илтимоснома ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

       


Заруратга кўра








2-босқич


Туман (шаҳар) ҳокими,

комиссия


     

1. Туман (шаҳар) ҳокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни муҳокама қилиш учун уларни ўз расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлайди.


2. Туман (шаҳар) ҳокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.


3. Комиссия географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқади ва тегишли таклифларни туман (шаҳар) хокимига тақдим этади.


4. Туман (шаҳар) хокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясига юборади.

       


   

Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан 5 иш

кунида




Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан 15 иш

кунида

















3-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар,

Тошкент шаҳар комиссияси


        

1. Тегишли географик объектларга номи берилиши таклиф этилаётган шахслар ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама ўрганади ҳамда комиссияда кўриб чиқиб, тегишли хулоса қабул қилади.


2. Географик объектларга номи берилиши таклиф этилаётган шахслар юзасидан тегишли ташкилотлар билан келишади.


3. Қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади.

     


Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан 15 иш

кунида








4-босқич


Кадастр агентлиги


         

1. Шахслар номининг тегишли географик объектларга берилиши ҳақидаги таклифларни Экспертиза гуруҳида кўриб чиқади.


2. Келишиш натижасига кўра, географик объектларга шахслар номини бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулосани Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар комиссиясига тақдим этади.

    


Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан 10 иш

кунида








5-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар,

Тошкент шаҳар комиссияси


    

1. Амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради.


2. Тегишли хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юборади.

       


Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан 10 иш

кунида








6-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар

Кенгаши Раиси*, вилоятлар,

Тошкент шаҳар ҳокимлари


      

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини бериш тўғрисидаги илтимосномани, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

      


Таклифлар

киритилган кундан

эътиборан

10 иш кунида








7-босқич


Вазирлар Маҳкамаси


         

Илтимосномаларни кўриб чиқади ҳамда зарур ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун Республика комиссиясига юборади.

   


белгиланган

муддатда








8-босқич


Республика комиссияси


    

Тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса қабул қилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

    


белгиланган

муддатда








9-босқич


Вазирлар Маҳкамаси


    

Республика комиссиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.

    


белгиланган

муддатда

         

*) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини бериш тўғрисидаги таклифни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан келишади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорида:


а) номи ва 1-банддаги "посёлкалар" сўзи "шаҳарчалар" сўзи билан алмаштирилсин;


б) иловада:


номи, 1 ва 2-бандлардаги "посёлкалар" сўзи "шаҳарчалар" сўзи билан алмаштирилсин;


5-банддаги "посёлка" сўзи "шаҳарча" сўзи билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи хатбошиси ва 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "посёлкалар" сўзи "шаҳарчалар" сўзи билан алмаштирилсин;


9, 10 ва 12-бандлардаги "посёлка" сўзи "шаҳарча" сўзи билан алмаштирилсин;


13-банддаги "посёлкалар" сўзи "шаҳарчалар" сўзи билан алмаштирилсин;


14-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 15 ва 17-бандлардаги "посёлка" сўзи "шаҳарча" сўзи билан алмаштирилсин;


18-банддаги "посёлкалар" сўзи "шаҳарчалар" сўзи билан алмаштирилсин;


19-банддаги "Посёлка" сўзи "Шаҳарча" сўзи билан алмаштирилсин;


21 ва 22-бандлардаги "посёлкалар" сўзи "шаҳарчалар" сўзи билан алмаштирилсин;


23-банддаги "посёлка" сўзи "шаҳарча" сўзи билан алмаштирилсин;


26-банддаги "посёлкалар" сўзи "шаҳарчалар" сўзи билан алмаштирилсин;


28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Маҳаллалар чегараларининг чизмалари ва тавсифи туман, шаҳар ҳокимлигининг топшириғи бўйича, шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг илтимосномалари асосида Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари томонидан ўн беш кун мобайнида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тайёрланади";


31-банддаги "посёлкалар" сўзи "шаҳарчалар" сўзи билан алмаштирилсин;


33-бандда:

биринчи хатбоши "Ўзбекистон" сўзидан кейин "ёки жаҳон тарихида" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Маҳаллаларга Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номи "Географик объектларнинг номлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-1-моддасида белгиланган тартибда берилади";


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектга айнан бир хил ном берилишига йўл қўйилмайди";


35-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги маҳаллаларнинг номлари бир хил бўлганда";


36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг илтимосномаси ва туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг таклифи бўйича халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари томонидан, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда эса туманлар ҳокимлари киритган таклифларга кўра халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади, "Географик объектларнинг номлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-1-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";


37-банддаги "посёлка" сўзи "шаҳарча" сўзи билан алмаштирилсин;


38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига киритиш учун таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни туман, шаҳар ҳокимига юборади";


40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Туман, шаҳар ҳокими туман, шаҳар комиссияси томонидан тайёрланган маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси деб аталади) киритади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, шундан сўнг уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради";


42-банддаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга илова белгисидаги "посёлкалар" сўзи "шаҳарчалар" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



"Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва

овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш,

бўлиш ва тугатишда, уларга ном бериш ва уларнинг

номини ўзгартириш, шунингдек, уларнинг

чегараларини белгилаш ва ўзгартиришда

амалга ошириладиган тадбирлар

СХЕМАСИ

         

1-босқич




Шаҳарча, қишлоқ,

овул ва шаҳар

маҳалласи

фуқаролар йиғини

кенгаши




  

Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш, чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тегишли материалларни илова қилган ҳолда таклифни тайёрлайди ва киритади.

      


Заруратга кўра




















































V

























2-босқич




Шаҳарча, қишлоқ,

овул ва шаҳар

маҳалласи

фуқаролар йиғини




  

1. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифни кўриб чиқади., ўз қарори билан уларни маъқуллайди (ёки асосли равишда рад этади).



Фуқаролар йиғини

чақирилишига қараб














2. Маҳалла чегараларини (маҳалла ҳудудини) белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифни туман, шаҳар ҳокими билан олдиндан келишади.


3. Тегишли туман, шаҳар ҳокимига тегишли материалларни илова қилган ҳолда илтимосномани юборади.

    


3 кун











































3-босқич






V




























Туман, шаҳар

ҳокими




      

1. Шаҳарча, қишлоқ, овул ёки шаҳар маҳалласи фуқаролар йиғини томонидан киритилган маҳаллани тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш, шунингдек, унинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқади.


2. Қуйидагиларни:

фуқаролар йиғинининг таклифи билан биргаликда маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда, маҳалланинг ҳудуди чизмаларини тайёрлаш тўғрисида Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бўлинмасига топшириқни;

таклифлар тайёрлаш учун географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли туман, шаҳар комиссиясига (туман, шаҳар комиссияси) зарур ҳужжатлар билан биргаликда фуқаролар йиғинининг илтимосномасини юборади.


3. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисида туман, шаҳар комиссияси томонидан тайёрланган таклифни ном бериш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар комиссиясига киритади.

     


5 кун










>

<


















































Давлат кадастрлари

палатаси ҳудудий

бошқармаларининг

тегишли туман

(шаҳар)

филиаллари




     

1. Маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда маҳалла ҳудуди чизмасини тайёрлайди ва уларни қўшни маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари билан келишади.


2. Маҳалла ҳудудининг тайёрланган чизмасини маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда туман, шаҳар ҳокимига юборади.

      


15 кун




<



















































Туман комиссияси*

<



   

Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва ўз таклифини туман, шаҳар ҳокимига юборади.

       


10 кун









































Қорақалпоғистон

Республикаси,

вилоят ёки Тошкент

шаҳар комиссияси*

<



    

Комиссия тайёрланган материалларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳар томонлама ўрганиб чиқишни ташкил этади ва тегишли хулоса беради.

   


10 кун










































4-босқич




Туман, шаҳар

ҳокими




       

Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига қуйидаги таркибдаги ҳужжатларни киритади:

тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш бўйича таклифлар;

маҳалла чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда маҳалла ҳудудининг чизмаси;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига мувофиқ тайёрланган маҳаллаларнинг номлари (қайта номлаш) бўйича таклифлар.

         


10 кун


































































V

























5-босқич




Халқ депутатлари

туман, шаҳар

Кенгаши




     

Навбатдаги сессияда туман, шаҳар ҳокими томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб:

маҳаллани тузиш (тугатиш), маҳаллаларни бирлаштириш, маҳаллани бўлиш ёхуд ушбу таклифни рад этиш тўғрисида;

маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда маҳалла ҳудуди чизмасини тасдиқлаш (унинг чегараларини ўзгартириш) тўғрисида;

маҳаллага ном бериш (қайта номлаш) тўғрисида қарор қабул қилади.

        


Халқ депутатлари

Кенгашининг

навбатдаги сессияси

чақирилишига қараб


























































V




























Туман, шаҳар

ҳокими




       

Кадастр агентлигига Географик объектларнинг номларини давлат реестрига киритиш учун маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни юборади.

         


Қарор қабул

қилингандан кейин

10 кун мобайнида








       

*) Географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия.


Изоҳ. Янги маҳаллалар ташкил этилганда ушбу схемада назарда тутилган барча тадбирлар амалга оширилади. Маҳаллаларни бирлаштириш, бўлиш, қайта номлашда, уларнинг чегараларини белгилашда (ўзгартиришда) фақат тегишли босқичлар тадбирлари ўтказилади ва аниқ ҳолларда зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланади (тақдим этилади).".

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 август
















































































Время: 0.0374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск