ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ички аудит /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 й. 377-сон "Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.2023 й.

N 377




ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАРНИНГ ИЧКИ АУДИТ

ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарори 14-бандида вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш орқали уларга ажратилган бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби, шу жумладан, баҳолашни режалаштириш ва амалга ошириш;

баҳолашни амалга оширишда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

баҳолаш натижалари ҳисоботларини расмийлаштириш ҳамда ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш;

баҳолаш натижалари мониторингини юритиш ҳамда уларни жамоатчиликка эълон қилиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

хавф таҳлили асосида танлаб олинган вазирлик ва идораларда ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўрсин;

ҳар ярим йил якунлари бўйича вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижалари ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилиб борилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

       

      

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов

      

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август






































































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск