ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2023 й. 385-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 августдаги

385-сон қарорига

ИЛОВА



Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар

ягона электрон реестрини шакллантириш

ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини (кейинги ўринларда - Ягона реестр) шакллантириш, юритиш ва маълумотларни янгилаб бориш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваколатли органлар - мажбурий талабларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга ваколатли бўлган, ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат органлари ва ташкилотлари;


ишчи гуруҳ - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармони билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича ишчи гуруҳ;


кичик ишчи гуруҳлар - мажбурий талабларни таҳлил қилиш ва уларни қисқартириш мақсадида масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, йирик давлат корхоналарининг малакали мутахассислари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ томонидан тузиладиган гуруҳлар;


мажбурий талаблар - норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган тадбиркорлик фаолияти субъектлари бажариши шарт бўлган талаблар.


3. Ягона реестрда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан очиқ ва умумий фойдаланиш учун жойлаштирилади.


4. Мажбурий талабларни қисқартириш ва уларнинг Ягона реестрини шакллантириш ишларини ташкил этиш ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларнинг Ягона реестрни шакллантириш билан боғлиқ фолиятини услубий таъминлайди, шунингдек уларнинг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.



2-БОБ. ЯГОНА РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ЮРИТИШ


6. Ягона реестрни шакллантириш амалдаги мажбурий талаблар рўйхатини тузиш, уларни қайта кўриб чиқиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш, такрорланувчи ва долзарблигини йўқотган талабларни бекор қилиш ҳамда уларни тизимли шакллантириш, юритиш, янгилаб бориш ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига мажбурий талаблар ҳақида ахборот бериш жараёнларини ўз ичига олади.


7. Ягона реестрни шакллантириш ҳамда унда жойлаштирилган маълумотларни янгилаб бориш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


8. Ваколатли органлар ҳар йили 1 мартга қадар ўз соҳасидаги мажбурий талаблар ўрнатилган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказади ҳамда уларнинг рўйхатини шакллантиради.


9. Рўйхатга киритилган ҳужжатлардаги ҳар бир мажбурий талабнинг зарурати, асослилиги ва долзарблиги ваколатли орган томонидан таҳлил қилинади, таҳлил натижалари бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи маълумотнома тайёрланади ва ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган шаклда Ишчи гуруҳга киритилади:

мажбурий талабнинг мазмуни;

мажбурий талаб белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат) номи, реквизитлари, таркибий бирлиги ва унинг матнига ҳавола;

мажбурий талабнинг зарурати, асослилиги ва долзарблиги;

мажбурий талабнинг амал қилиш муддати;

мажбурий талабга риоя қилиши лозим бўлган тадбиркорлик соҳасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи бўйича иқтисодий фаолияти тури;

мажбурий талабга риоя этилишини назорат қилиш (текшируви)нинг шакли, назорат қилинадиган (лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш) фаолият турининг номи (агар мавжуд бўлса);

мажбурий талабларга риоя этилиши устидан давлат назоратини (текширувини) амалга оширувчи ваколатли органлар;

мажбурий талабга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадиган ваколатли орган (агар мавжуд бўлса);

мажбурий талабга риоя қилмаганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари, уни қўлловчи органлар, шунингдек, жавобгарликни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, реквизитлари, таркибий бирлиги ва унинг матнига ҳавола;

мажбурий талабга риоя қилиш бўйича қўлланмалар, улар бўйича ваколатли органларнинг расмий тушунтиришлари, назорат қилинадиган шахсларни хабардор қилиш доирасида ишлаб чиқилган норматив тусга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар (реквизитлар, қабул қилган ваколатли органнинг номи, ҳужжатларга ҳаволалар) (агар мавжуд бўлса);

мажбурий талабнинг қайта кўриб чиқилиши муддати;

мажбурий талаб натижасида тадбиркорлик субъекти учун юзага келадиган молиявий харажатлар.


10. Ишчи гуруҳ ваколатли органлар томонидан киритилган мажбурий талабларни зарурати, асослилиги ва долзарблигини танқидий таҳлил қилган ҳолда, уларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва қисқартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш учун ҳар йили 15 мартга қадар тегишли кичик ишчи гуруҳларга юборади.


11. Кичик ишчи гуруҳлар ваколатли органлар томонидан киритилган мажбурий талабларнининг кўриб чиққан ҳолда мажбурий талабларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолайди ва ҳисоботини ҳамда ушбу талабларни қисқартириш тўғрисидаги таклифларни ва бошқа таҳлилий материалларни ҳар йили 1 июлга қадар ишчи гуруҳга киритади.


12. Ишчи гуруҳ мажбурий талабларни қисқартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва ҳар йили 15 июлга қадар кичик ишчи гуруҳларга уларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар беради.


13. Кичик ишчи гуруҳлар тегишли соҳага оид мажбурий талабларни қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва бир ой муддатда белгиланган тартибда ишчи гуруҳга киритади.


14. Ишчи гуруҳ Ягона реестрни шакллантириш доирасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати ҳақида ахборот ҳамда мажбурий талабларни қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини бир ой муддатда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.


15. Ваколатли органлар қайта кўриб чиқилган ҳамда қисқартирилган мажбурий талаблар асосида соҳалар бўйича мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва қайта кўриб чиқилгандан кейин дархол Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритади.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатли органлар томонидан мажбурий талаблар тўғрисидаги шакллантирилган маълумотларни уч иш куни ичида Ягона реестрга жойлаштиради.


17. Ягона реестрни шакллантириш ва юритиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари қуйидагиларни амалга оширади:

а) ваколатли органлар:

Ягона реестрга жойлаштириш учун мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низом талабларига мувофиқ шакллантиради;

мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган тартибида ва муддатларда киритади;

мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришга масъул бўлган ходимларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

мажбурий талабларнинг зарурати, асослилиги ва долзарблигини доимий таҳлил қилиб боради;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ягона реестрнинг оператори ҳисобланади ҳамда унинг юритилишини услубий таъминлайди, шунингдек, ваколатли органларнинг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ягона реестрнинг ишга туширилишини, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлашни ташкил қилади;

Ягона реестрдан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг узлуксиз фойдаланиши учун имконият яратади;

Ягона реестрда жойлаштирилган маълумотнинг хавфсизлигини таъминлайди;

мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва уларни янгилаб боришда ваколатли органларга услубий ёрдам кўрсатади ҳамда тавсиялар ишлаб чиқади;

ваколатли органлар томонидан шакллантирилган мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларнинг Ягона реестрда жойлаштирилишини таъминлайди;

мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва белгиланган тартибда тақдим этмаган, шунингдек, Ягона реестрни шакллантириш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган ваколатли органларга нисбатан таъсир чораларини қўллайди.


18. Янги жорий этилган мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотлар ваколатли органлар томонидан улар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида мазкур Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқ шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотлар келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида уларни Ягона реестрга киритади.



3-БОБ. ЯГОНА РЕЕСТРГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЯНГИЛАБ БОРИШ


20. Мажбурий талаблар белгиланган норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, улар ўз кучини йўқотган деб топилганда ваколатли орган уч иш куни давомида мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни янгилайди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч иш куни давомида Ягона реестрда жойлаштирилган мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлайди.


21. Ягона реестрга жойлаштирилган мажбурий талаблар уларнинг долзарблиги ва зарурати ҳамда жорий этилишидан кўзланган мақсадларга эришилганлиги юзасидан ҳар беш йилда бир марта ваколатли органлар томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолаган ҳолда қайта кўриб чиқилади.


22. Ваколатли орган томонидан мажбурий талабни қайта кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича уларни қабул қилувчи органга, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига белгиланган тартибда киритилади.


23. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи орган ёки Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мажбурий талабни қайта кўриб чиқиш натижалари бўйича уни ўз кучида қолдириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида бир ой ичида қарор қабул қилади.


24. Мажбурий талабни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёхуд техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳасини қарорда назарда тутилган муддатларда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш чораларини кўради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Ягона реестрга киритилмаган мажбурий талабларни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмайди, шунингдек, ваколатли органлар томонидан Ягона реестрга киритилмаган мажбурий талабларнинг бажарилишини текшириш тақиқланади.


26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

         




Низомга

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар

Ягона реестрини шакллантириш, унда жойлаштирилган

маълумотларни янгилаб бориш

СХЕМАСИ

             


Босқичлар



Масъуллар



Тадбирлар



   

Бажариш

муддатлари

   








1-босқич


Ваколатли органлар


       

1. Ўз соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган барча мажбурий талабларни хатловдан ўтказади ҳамда уларнинг рўйхатини шакллантиради.


2. Рўйхатга киритилган мажбурий талабларни таҳлил қилади, таҳлил натижалари бўйича маълумотнома тайёрлайди ва белгиланган шаклда Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича ишчи гуруҳга киритади.

         


Ҳар йили

1 мартга қадар











2-босқич


Ишчи гуруҳ




Кичик ишчи гуруҳлар


       

1. Ишчи гуруҳ ваколатли органлар томонидан тайёрланган маълумотномаларни кичик ишчи гуруҳларга тегишли тадбиркорлик фаолияти соҳалари бўйича тақсимлайди.


2. Кичик ишчи гуруҳлар мажбурий талабларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолайди ва ушбу талабларни қисқартириш тўғрисидаги таклифларни ишчи гуруҳга киритади.

       


   

Ҳар йили

15 мартга қадар



Ҳар йили

1 июлга қадар











3-босқич


Ишчи гуруҳ


       

Мажбурий талабларни қисқартириш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқади ва кичик ишчи гуруҳларга уларни амалга ошириш бўйича топшириқ беради.

          


Ҳар йили

15 июлга қадар











4-босқич


Кичик ишчи гуруҳлар


        

Тегишли соҳага оид мажбурий талабларни қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва ишчи гуруҳга киритади.

         


Бир ой мобайнида











5-босқич


Ишчи гуруҳ


       

Ягона реестрни шакллантириш ҳолати ҳақида ахборот ҳамда мажбурий талабларни қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

          


Бир ой мобайнида











6-босқич


Ваколатли органлар


        

Қайта кўриб чиқилган ва қисқартирилган мажбурий талаблар асосида соҳалар бўйича мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва Адлия вазирлигига киритади.

        


Қайта кўриб чиқилгандан кейин дархол











7-босқич


Адлия вазирлиги


        

Ваколатли органлар томонидан мажбурий талаблар тўғрисида шакллантирилган маълумотларни Ягона реестрга жойлаштиради.

         


Уч иш куни

мобайнида








8-босқич


Ваколатли органлар


      

Мажбурий талаблар белгиланган ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, улар ўз кучини йўқотган деб топилганда, мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни янгилайди ҳамда Адлия вазирлигига тақдим этади.

          


Уч иш куни

мобайнида








9-босқич


Адлия вазирлиги


       

Ягона реестрда жойлаштирилган мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлайди.

          


Уч иш куни

мобайнида








10-босқич


Ваколатли органлар


       

1. Ягона реестрга жойлаштирилган мажбурий талабларни уларнинг долзарблиги ва зарурати ҳамда жорий этилишидан кўзланган мақсадларга эришилганлиги юзасидан қайта кўриб чиқади.


2. Қайта кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича уларни қабул қилувчи органга, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бўйича эса Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига белгиланган тартибда киритилади.

        


Ҳар беш йилда

бир марта








11-босқич


      

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи орган ёки Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга

солиш агентлиги

        


Мажбурий талабларни қайта кўриб чиқиш натижалари бўйича уни ўз кучида қолдириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.


Бир ой мобайнида








12-босқич


Ваколатли органлар


          

Мажбурий талабларни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, белгиланган тартибда тегишли норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш чораларини кўради.

          


Қарорда назарда

тутилган муддатда

         

        




Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий

талаблар ягона электрон реестрига мажбурий

талаблар бўйича киритиладиган маълумотлар

РЎЙХАТИ

           

Т/р

Мажбурий талабнинг мазмуни

Мажбурий

талаб

белги-

ланган

норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

(техник

жиҳатдан

тартибга

солиш

соҳаси-

даги

норматив

ҳужжат)

номи,

реквизит-

лари,

таркибий

бирлиги

ва унга

ҳавола

        

Мажбурий

талабнинг

зарурати,

асослилиги,

долзарб-

лиги


Мажбурий

талабнинг

амал

қилиш

муддати


Мажбурий талабга

риоя

қилиши

лозим

бўлган

субъект-

ларнинг

ИФУТ

бўйича

фаолият

тури

Назорат

(текширув)

нинг тури,

назорат

қилина-

диган

(лицензия-

лаш,

рухсат бериш ва

хабардор

қилиш)

фаолият

турининг

номи

(агар

мавжуд

бўлса)

  

Назорат

(текширув)-

ни амалга

оширувчи

ваколатли

орган

Мажбурий

талабга

мувофи-

қлик

тўғриси-

даги

маълу-

мотлар

ва

ҳужжат-

ларни

тақдим

этадиган

ваколатли

орган

(агар

мавжуд

бўлса)

Мажбурий

талабга

риоя

қилма-

ганлик

учун

белги-

ланган

жавоб-

гарлик

чоралари,

уни

қўлловчи

орган,

жавоб-

гарлик

белги-

ланган

норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат-

нинг

рекви-

зитлари,

унга

ҳавола


Мажбурий

талабга

риоя

қилиш

бўйича

қўлланма

(тушун-

тириш),

назорат

қилина-

диган

шахс-

ларни

хабардор

қилиш

бўйича

ишлаб

чиқилган

бошқа

ҳужжат-

лар тўғри-

сидаги

маълу-

мотлар

(рекви-

зитлари

ва унга

ҳавола)

        

Мажбурий

талабнинг

қайта

кўриб

чиқилиши муддати

     

Мажбурий

талаб

натижа-

сида тад-

биркорлик

субъекти

учун юзага

келадиган

молиявий

харажатлар

1.

  













2.

  













3.

   













...

  













           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август


































































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск