ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.08.2023 й. 361-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 11 августдаги

361-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи

ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида

хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини

ривожлантириш ҳамда ундан самарали

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимининг асосий мақсади ва вазифалари, таркиби, уни яратиш (ишга тушириш), сақлаш, ундан фойдаланиш ҳамда тайёрлигини баҳолаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизими - фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни тарқатиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракат қилиш ва муҳофаза усуллари, юзага келган вазият тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказишда барча жараёнларни реал вақт кўламида мониторинг қилиш дастурий-техник воситалари мажмуи;


маълумотлар маркази - фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш, тўплаш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни тарқатиш хизмати;


терминал комплекси - маълумотларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ҳамда аудио ва визуал хабарларни акс эттириш, шунингдек, одамлар оммавий йиғиладиган жойлардаги ҳолат ҳақидаги маълумотларни ахборот марказига ахборотлаштириш воситалари орқали қабул қилиш ва тарқатиш воситалари;


охирги қурилмалар - рупорлар, электросиреналар, овоз чиқарувчи карнайлар ва бошқалар;


огоҳлантириш сигнали - Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими томонидан аҳолига табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда хабар бериш ҳамда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўтказиш даврида фуқаро муҳофазаси органлари ва кучларини хабардор этишда қўлланиладиган сигнал;


шошилинч хабар - фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида ҳамда ушбу вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш қоидалари ва муҳофаза қилиш усуллари тўғрисида хабар бериш тизимлари орқали аҳолига узатилиши мумкин бўлган маълумот (ахборот)лар;


фавқулодда вазиятларда хабар бериш ҳудуди - одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид соладиган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи мавжуд бўлган ҳудуд.


3. Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда - хабар бериш тизими) республика, маҳаллий, локал ва объект даражаларига эга.



2-БОБ. ХАБАР БЕРИШ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

  

4. Хабар бериш тизимининг асосий мақсади - аҳолини ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини (кейинги ўринларда - ФВДТ) фавқулодда вазият рўй бериши хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида ишончли ва тезкор маълумотлар билан таъминлашдан иборат.


5. Қуйидагилар хабар бериш тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида маълумотларни тўплаш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни етказиш технологик жараёнини автоматлаштириш;

дастурий таъминот ва техник қурилмалар орқали ФВДТ таркибига кирувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳамда аҳолига шошилинч хабар бериш, шунингдек, юзага келган вазият бўйича тезкор маълумотларни ва фуқаро муҳофазаси сигналларини автоматлаштирилган ҳолда етказиш;

одамлар кўп йиғиладиган жойларда хабар бериш тизимига уланган терминал комплексларининг дастурий таъминоти орқали видео ёки аудио тарзда рўй бериши мумкин бўлган ёки рўй берган фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилиш тартиби ва муҳофазаланиш усуллари бўйича маълумотларни етказиш.



3-БОБ. ХАБАР БЕРИШ ТИЗИМИНИНГ ТАРКИБИ

   

6. Хабар бериш тизими даражасига кўра қуйидагиларга шошилинч хабар беришни, шунингдек, фуқаро муҳофазаси сигналлари ҳамда тезкор маълумотлар етказилишини таъминлайди:

а) республика даражасидаги хабар бериш тизими:

ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарларига;

ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига;

ФВДТ ва давлат бошқаруви органларининг ягона навбатчи-диспетчерлик хизматларига;

республиканинг барча аҳолисига;

б) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими:

ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг бошқарув органлари ва хизматлари раҳбарлари ҳамда кучларига;

туман ва шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимларига;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолисига;

в) локал даражадаги хабар бериш тизими:

тегишли маҳаллий даражадаги ахборот марказларига;

фавқулодда вазият зонасида жойлашган аҳолига;

авария ёки фавқулодда вазият рўй берган объектнинг ихтисослаштирилган қутқарув бўлинмаларига;

г) объект даражасидаги хабар бериш тизими - ушбу объект ишчиларига.


7. Шунингдек, хабар бериш тизимлари республика, маҳаллий ва объект ахборот марказлари, терминал комплекслари ва тарқалган автоматлаштирилган қуйи бўғимларидан иборат бўлади.


Республика ахборот маркази - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш республика миллий марказида ташкил этилади. Ушбу марказ режалаштириш ва ахборот операцияларини амалга ошириш, қуйи ахборот марказлари фаолиятини назорат қилиш, маълумотларни таҳлил қилиш, республика даражасидаги хабар бериш тизимининг фаолиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.


Маҳаллий ахборот маркази - ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларида ташкил этилади. Ушбу марказ режалаштириш ва ахборот операцияларини амалга ошириш, жавобгарлик ҳудудидаги терминал комплексларининг трансляцияларини бошқариш, маълумотларни таҳлил қилиш, маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимининг фаолиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.


Объект ахборот маркази - таъсири объект ҳудудидан ташқарига чиқмайдиган фавқулодда вазият рўй бериши мумкин бўлган потенциал хавфли объектлар ҳамда бир вақтнинг ўзида ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг сони эллик ва ундан ортиқ нафарни ташкил этадиган ташкилотларда ташкил этилади. Ушбу марказ ахборот операцияларини амалга ошириш, жавобгарлик ҳудудидаги терминал комплексларнинг трансляцияларини бошқариш, объект даражасидаги хабар бериш тизимининг фаолиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.

Потенциал хавфли объектларнинг объект ахборот маркази техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ зарар етиши мумкин бўлган зоналардаги аҳолига хабар бериш ва маълумот етказишни таъминлаши керак.


8. Терминал комплексларининг таркибига улар ўрнатилган жойларга кўра қуйидагилар киради: ахборот таблоси, ўтувчи ёзувлар қурилмаси, товушни кучайтирувчи воситалар, видеокузатув камералари, радиацион ва кимёвий назорат воситалари ва бошқалар.


9. Тарқалган автоматлаштирилган қуйи тизимлар ахборот марказлари ва терминал комплекслари орасида уйғунликни таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, оммавий ахборот етказиш, кузатиш ва маълумот тўплаш, алоқа ва ахборот узатиш, ахборот хавфсизлиги, радиацион ва кимёвий назорат, товушли сигнал ва маълумотларни узатиш, хабар бериш тизимини бошқариш ва назорат қилиш ҳамда бошқа қуйи тизимларини ўз ичига олади.



4-БОБ. ХАБАР БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ,

ИШГА ТУШИРИШ, САҚЛАШ ВА УНДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

   

10. Хабар бериш тизими ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ташкилий-функционал тузилма асосида яратилади (ривожлантирилади).


11. Республика ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимлари - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда халқаро молия институтларининг грант маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда яратилади ва сақланади.


12. Локал даражадаги ва объект даражасидаги хабар бериш тизимлари - ташкилотларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда халқаро молия институтларининг грант маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан яратилади ва сақланади.


13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўровлари бўйича республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги хабар бериш тизими қурилмаларини монтаж қилиш учун хоналар, майдонлар, антенна-мачта қурилмалари ва бошқа объектларни тақдим этилишида, шунингдек, ўз ҳудудларида ўрнатилган хабар бериш тизими қурилмаларининг сақланишида амалий ёрдам кўрсатадилар.


14. Хабар бериш тизими фаолияти учун мўлжалланган боғловчи линиялар ва маълумотларни узатиш каналлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан устувор тартибда телекоммуникация хизмат тарифларини камайтириш бўйича ташкилотнинг имтиёзини ҳисобга олган ҳолда, шартнома асосида тақдим этилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг тасарруфида хабар бериш тизими мавжуд бўлган ташкилотлар билан шартнома тузган тегишли бўлинмаларига шартнома шартларига мувофиқ боғловчи линиялар ва маълумотларни узатиш каналларининг созлиги учун тўлиқ жавобгарлик юкланади.


15. Республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги хабар бериш тизимларини фойдаланишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.


16. Маҳаллий ва локал даражадаги ҳамда объект даражасидаги хабар бериш тизимларидан фойдаланиш тўғрисидаги низомлар ушбу Низом асосида ишлаб чиқилади ва тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқлари томонидан тасдиқланади.


17. Республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги ҳамда объект даражасидаги хабар бериш тизимлари фавқулодда вазият рўй бериши хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганда:

республика даражасида - Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи қарорига ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири буйруғига мувофиқ;

маҳаллий даражада - Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар) фуқаро муҳофазаси бошлиқлари қарорларига мувофиқ;

локал даражада - тасарруфида локал даражадаги хабар бериш тизими мавжуд бўлган ташкилот раҳбарияти қарорига мувофиқ;

объект даражасида - тасарруфида объект даражасидаги хабар бериш тизими мавжуд бўлган объект раҳбарияти қарорига мувофиқ ишга туширилади.

Локал даражадаги ва объект даражасидаги хабар бериш тизимлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари буйруқларига асосан ишга туширилиши мумкин.


18. ФВДТ кундалик бошқарув органларининг навбатчилари (навбатчи-диспетчерлари) тизимида хабар бериш сигналларини ёки шошилинч хабарларни олиши билан уларнинг олганлигини тасдиқлайди ва зудлик билан фавқулодда вазият рўй бериши мумкин бўлган ёки рўй берган ҳудудларнинг юқори турувчи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига, шунингдек, ФВДТнинг тегишли даражалардаги бошқарув органларига етказади.


19. Барча даражадаги хабар бериш тизимлари орқали фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш, маълумотлар ва сигналлар узатиш автоматик, автоматлаштирилган ёки қўлда ишлатиш режимларида амалга оширилиши мумкин.

Автоматик иш режимида хабар бериш тизимига боғланган мониторинг кузатиш қурилмалари орқали тўғридан-тўғри хавфли табиат ҳодисалари ёки гидротехника иншоотларида содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар тўғрисидаги сигналларга мувофиқ тизимга олдиндан киритилган сценарий дастурларига асосан фаоллашиб, тизимдан фойдаланиш (ишга тушириш) навбатчи-диспетчерлик хизматлари навбатчиларининг иштирокисиз амалга оширилади.

Автоматлаштирилган иш режимида хабар бериш тизимини ишга тушириш буйруқ ва кўрсатмалар асосида навбатчи-диспетчерлик хизматининг ушбу тизимни ишга тушириш ҳуқуқига эга бўлган навбатчилари томонидан амалга оширилади.

Қўлда ишга тушириш режимида потенциал хавфли объектларда ўрнатилган хабар бериш тизимининг охирги қурилмалари объект раҳбарининг буйруқ ва кўрсатмаларига асосан навбатчи-диспетчерлик хизмати навбатчилари томонидан бошқарилади.

Автоматик иш режими барча даражадаги хабар бериш тизимининг асосий режими ҳисобланади. Навбатчи-диспетчерлик хизмати мавжуд бўлган объектларда хабар бериш тизимларининг автоматлаштирилган режимда ишлашига рухсат берилади.


20. Хабар бериш сигналлари ва фавқулодда вазият тўғрисидаги ҳолат ҳақидаги ахборот аҳолига фуқаро муҳофазасининг "Диққат ҳаммага!" сигналини бериш орқали етказилади. Бунда электросиреналар ва рупорли овоз кучайтиргичлар орқали 3 дақиқагача огоҳлантирувчи сигналлар узатилади.


21. Огоҳлантириш сигналларидан сўнг телевидение ва радиоканаллар ҳамда интернет тармоқлари орқали юзага келган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумот (ахборот)лар 5 дақиқадан кўп бўлмаган видео ва аудио ёки матн кўринишида эфирга узатилади.


22. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ахборот марказлари томонидан хабар бериш сигналлари ва фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар тўғридан-тўғри ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбарияти ва кундалик бошқарувдаги навбатчи-диспетчерлик хизматларига овозли ёки СМС кўринишида хабар бериш тизими орқали узатилади.


23. Хабар бериш ва фуқаро муҳофазаси сигналлари ҳамда фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотларни узатишда уларнинг уч марта такрорланишига рухсат берилади (мобил алоқа операторлари тизимлари учун хабарни узатишни такрорлаш олдинги хабарни узатиш тугаллангандан сўнг амалга оширилади).


24. Ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган ҳақиқий ва прогноз қилинаётган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумот (ахборот)ларни аҳолига етказиш учун видео ва аудио, шунингдек, матн ва график кўринишидаги хабарлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати ҳамда Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда олдиндан ёки юзага келган вазиятдан келиб чиқиб тайёрланади.


25. Аҳолига хабар бериш ва фуқаро муҳофазаси сигналлари ҳамда фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида етказилишини таъминлашда қуйидаги хабар бериш воситаларидан ўрнатилган тартибда фойдаланишга ҳам рухсат берилади:

электросирена ва рупорли овоз кучайтиргичлар;

телевидение тармоқлари;

радиоэшиттириш тармоқлари;

мобил алоқа тармоқлари;

кенг форматли мониторлар;

Интернет жаҳон ахборот тизими ресурслари;

мобил ҳаракатланувчи техникаларда баланд овоз чиқарувчи акустик воситалар ва кўчма хабар бериш қурилмалари (хабар бериш тизими қамраб олмаган ҳудудларда қўлланилиши мумкин).


26. Телерадиокомпания ва телерадиоэшиттириш тармоқлари орқали трансляция қилиш учун навбатчи-диспетчерлик хизматларининг аҳолига хабар бериш ва фавқулодда ҳолат тўғрисидаги маълумотларни узатиш бўйича ҳаракатлари тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан белгиланади.


27. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган мобил алоқа операторлари орқали аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланади.


28. ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идора раҳбарларига фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисидаги хабарни етказиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади.


29. Тасарруфида хабар бериш тизими мавжуд бўлган барча ташкилотлар хабар бериш тизимига фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш учун зарур бутловчи ва таркибий қисмлар захирасини яратадилар.


30. Хабар бериш тизимига алоқа ва ахборотлаштириш воситаларидан фойдаланиш, уларни созлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар ўртасида ҳар йили тузиладиган шартномалар асосида хабар бериш тизими мавжуд ташкилотларга ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағлари доирасида техник хизмат кўрсатилади.


31. Тасарруфида хабар бериш тизими қурилмалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан мавжуд хабар бериш тизимини фойдаланишдан чиқаришда, уларни модернизация қилиш (реконструкция қилиш) ишлари якунланиб, янги хабар бериш тизими фойдаланишга топширилгандан кейингина демонтаж қилишга рухсат этилади.


32. Кундалик фаолият режимида терминал комплексларидан ижтимоий реклама, реклама-маркетинг ва бошқа ижтимоий муҳим маълумотлар трансляцияси учун фойдаланиш мумкин.

Бунда кундалик фаолият режимида реклама материаллари трансляцияси терминал комплекси экранларида эфир вақтининг етмиш беш фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда қилиниши мумкин. Қолган вақтда уларда аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида тайёрлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича ахборотлар трансляция қилинади.


33. Кучайтирилган фаолият режимида реклама материаллари трансляцияси терминал комплекси экранларида эфир вақтининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда трансляция қилиниши мумкин. Қолган вақтда улар орқали аҳолига юзага келаётган вазият тўғрисида ахборотлар, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар, аҳолининг ҳамда куч ва воситаларнинг тўғри ҳаракат қилиши бўйича маълумотлар трансляция қилинади.


34. Фавқулодда вазият режимида эфирнинг тўлиқ вақтидан фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида аҳолига хабар бериш ва юзага келган вазиятда тўғри ҳаракат қилиш бўйича маълумотларни трансляция қилиш учун фойдаланилади.


35. Локал даражадаги ва объект даражасидаги хабар бериш тизимларини ишлатиш, улардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.



5-БОБ. ХАБАР БЕРИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ

ТАЙЁРЛИГИНИ ТЕКШИРИШ ВА БАҲОЛАШ

   

36. Хабар бериш тизимлари тайёрлигини назорат қилиш мақсадида қуйидаги турдаги текширишлар ташкил этилади:

тегишли терминал космплексининг охирги қурилмаларини ишга туширган ҳолда комплекс текшириш;

тегишли терминал космплексининг охирги қурилмаларини ишга туширмаган ҳолда техник текшириш.


37. Хабар бериш тизимларининг тайёрлигини комплекс текшириш Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича буйруғига асосан амалга оширилади.


38. Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи, фавқулодда вазиятлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари - фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарори ёки буйруғи асосида республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги ҳамда объект даражасидаги хабар бериш тизимларининг тайёрлиги йилига кўпи билан бир марта қўшимча комплекс текширилиши мумкин. Бунда телеканаллар (радиоканаллар) трансляцияси фақат Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан келишилган ҳолда тўхтатилади.


39. Хабар бериш тизимларининг тайёрлигини комплекс текширувдан ўтказишда, аҳоли камида бир ой олдин оммавий ахборот воситаларида тегишли эълон бериш орқали огоҳлантирилиши шарт.


40. Хабар бериш тизимининг барча даражалари тайёрлигини комплекс текшириш ҳар йили бир марта кундузги пайтда тегишли ахборот марказларидан синов сигналлари ёки овозли хабарларни юбориш орқали амалга оширилади.


41. Республика хабар бериш тизимининг тайёрлигини комплекс текширишда республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги, шу жумладан, барча шаҳар ва туманлардаги хабар бериш тизимлари текширилади.


42. Комплекс текшириш давомида ушбу Низомнинг барча талаблари, шунингдек, тегишли равишда республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги ҳамда объект даражасидаги хабар бериш тизимлари тўғрисидаги низомлар, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилиши ўрганилади.


43. Республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимларининг тайёрлигини техник текшириш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири томонидан тасдиқланган йиллик режа-жадвалга мувофиқ амалга оширилади.


44. Республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимларининг тайёрлигини техник текшириш тегишли равишда республика ва маҳаллий ахборот марказларидан ФВДТ, унинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари таркибига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг мобил телефонларига СМС ёки овозли хабарлар юбориш ҳамда ушбу ташкилотларнинг навбатчи-диспетчерлик хизматларининг шаҳар телефонларига "Техник текшириш" синов сигналини юбориш орқали ташкил этилади.


45. Республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимларининг тайёрлигини техник текшириш доирасида телерадиокомпаниялар томонидан олдиндан тайёрланган сценарий дастурлари асосида "Техник текшириш" хабарлари эфирга узатилади (эълон қилинади).

Давлатнинг муҳим воқеалари тўғрисидаги хабарларни эфирга узатиш, шунингдек, олий мансабдор шахслар нутқи вақтида эфирни тўхтатиш орқали техник текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.


46. Хабар бериш тизимларининг тайёрлиги ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ мезонлар асосида баҳоланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

    

47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи

ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида

хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимининг

ТАШКИЛИЙ-ФУНКЦИОНАЛ ТУЗИЛМАСИ

         


Республика даражаси









        

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази

таркибига кирувчи қурилмалар - АХТ, АИЖ, БПЭҲМ,ТКБҚ

         









Маҳаллий даража










>

         

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Фавқулодда

вазиятлар бошқармаларининг ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати

таркибига кирувчи қурилмалар - АХТ, АИЖ, БПЭҲМ,ТКБҚ

         










Локал даража ва объект даражаси










>

          

ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг навбатчи-диспетчерлик

хизмати таркибига кирувчи қурилмалар - АХТ, АИЖ, БПЭҲМ,ТКБҚ

            















































































































































V





























>

Ўзбекистон Миллий

телерадиокомпанияси



          

Ўзбекистон Миллий

телерадиокомпанияси

ҳудудий филиаллари

        



Хабар бериш тизимининг

охирги қурилмалари

<



































































>

Мобил алоқа компаниялари

































































































































Қисқартмалар:

АХТ - автоматлаштирилган хабар бериш тизими;

АИЖ - автоматлаштирилган иш жойи;

БПЭҲМ - бошқариладиган персонал электрон-ҳисоблаш машинаси;

ТКБҚ - терминал комплексининг бошқарув қурилмаси.

        

       




Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда

вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда

ҳаракат қилиш давлат тизими таркибига кирувчи вазирлик

ва идоралар раҳбарлари ҳамда навбатчи-диспетчерлик

хизматларига фавқулодда вазият рўй бериш хавфи

ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида

хабар етказишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

         


Босқичлар




Субъектлар



      

Тадбирлар

        



Муддатлар












1-босқич


ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


       

ФВДТ бошқарув органлари ва тезкор-бошқарув органларининг раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматларининг телефон рақамлари (раҳбарлар таркибининг мобил телефон рақамлари) ўзгарганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига ёзма равишда маълумот тақдим этади.

       


Ўзгарганда дарҳол











Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Тезкор бошқарув марказлари


       

ФВДТ бошқарув органлари ва тезкор-бошқарув органларининг раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматларининг телефон рақамлари (раҳбарларнинг мобил телефон рақамлари) ўзгарганлиги тўғрисида хабар бериш тизими аппарат-дастурий воситаларидаги мобил ва хизмат телефон рақамлари рўйхати ўз вақтида янгиланишини таъминлайди.

          


Маълумотлар тақдим этилган кунида











2-босқич


         

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг Тезкор бошқарув марказлари

          


Республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими воситалари орқали СМС ва овозли хабарларни (сигналларни) ФВДТ таркибига кирувчи давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматларига юборишни (дам олиш ва байрам кунидан қатъи назар) техник жиҳатдан текширади.


Ҳар чоракнинг биринчи ойи 5-санасида











ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


          

ФВДТ бошқарув органлари ва тезкор-бошқарув органларининг раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан хабар бериш тизими орқали келиб тушган СМС ва овозли хабарларни тасдиқлайди.

         


Хабар келиб тушганда дарҳол











3-босқич


Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг Тезкор бошқарув марказлари


         

Республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимлари орқали фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида СМС ва овозли хабарларни (сигналларни) ФВДТ таркибига кирувчи давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар марказий (бошқарув) аппаратлари раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматларига юборади.

         


Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки рўй берганлиги тўғрисида хабар келиб тушганда дарҳол











ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


          

ФВДТ бошқарув органлари ва тезкор-бошқарув органларининг раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан хабар бериш тизими орқали келиб тушган СМС ва овозли хабарларни тасдиқлайди.

         


Хабар келиб тушганда дарҳол




         

              




Низомга

3-ИЛОВА



Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки

фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида

хабар беришнинг автоматлаштирилган

тизимларининг тайёрлигини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

  

1-БОБ. РЕСПУБЛИКА ДАРАЖАСИДАГИ

ХАБАР БЕРИШ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ

  

1. Республика даражасидаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, "тайёр" деб баҳоланади:

а) республика даражасидаги хабар бериш тизими техник топшириқ ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган бўлса;

б) республика ҳудудидаги мавжуд маҳаллий хабар бериш тизимлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган ҳамда республика даражасидаги хабар бериш тизими билан боғланган бўлса;

в) хабар бериш тизимининг республика ҳудудида ўрнатилган терминал комплекслари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган ҳамда тегишли даражадаги хабар бериш тизимларига боғланган бўлса;

г) республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимининг доимий тайёргарлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомлар, тизим паспортлари ва бошқа белгиланган барча ҳужжатлар мавжуд бўлса;

д) республика даражасидаги хабар бериш тизими орқали ахборот марказлари навбатчи-диспетчерлик хизмати томонидан қуйидагиларга фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида сигналлар ва шошилинч маълумотларни етказиш имконияти мавжуд бўлса:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарларига;

ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига;

ФВДТ ва фуқаро муҳофазаси кучларига;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аҳолига;

е) республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимлари ҳамда уларнинг терминал комплекслари тайёрлиги мунтазам равишда текшириб борилса;

ж) хабар бериш тизими техник воситаларига техник хизмат кўрсатилса, фойдаланиш даврида муддати ўтган воситалардаги носозликларни таъмирлаш ёки алмаштириш ўз вақтида амалга оширилса;

з) республика аҳолисининг камида 75 фоизи республика даражасидаги хабар бериш тизими техник воситалари (электрон сиреналар ва кучли акустик қурилмалар) фаолият чегараларида яшаса ёки ижтимоий фаолиятини амалга оширса;

и) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул ходимларнинг навбатчилиги ва уларнинг касбий тайёргарлиги ташкил этилган бўлса;

к) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида навбатчи ходимлар ишончли ҳаракат қилса ҳамда берилган вазифаларни ўз вақтида бажарса;

л) эҳтиёжлардан келиб чиқиб, стационар ва мобил (ташиладиган ва кўчма) хабар бериш тизими техник воситалари захиралари яратилган ва соз ҳолда сақланган ҳамда улардан бошқарув ҳужжатлари асосида фойдаланиш режалаштирилган бўлса;

м) республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимларини яратиш ва такомиллаштириш бўйича ўз вақтида амалий чора-тадбирлар амалга оширилган бўлса.


2. Республика даражасидаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, "чекланган тайёр" деб баҳоланади:

а) мазкур Мезонларнинг 1-банди "а", "г", "д", "е", "м" кичик бандлари бажарилган бўлса;

б) республика ҳудудида барча маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мос яратилган ва фойдаланишга топширилган ҳамда камида 75 фоизи республика даражасидаги хабар бериш тизимлари билан интеграция қилинган бўлса;

в) хабар бериш техник воситаларига ўз вақтида техник хизмат кўрсатилган, носоз қисмларини алмаштириш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилган, лекин хизмат муддатини ўтаган техник қурилмалар мавжуд бўлса;

г) республика аҳолисининг камида 65 фоизи республика даражасидаги хабар бериш тизими охирги қурилмалари (электрон сиреналар ва кучли акустик қурилмалар ва бошқалар) қамрови чегараларида яшаса ёки ижтимоий фаолиятини амалга оширса;

д) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул бўлган навбатчи ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган, лекин ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси кучларини хабар бериш рўйхати янгиланмаган бўлса;

е) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида масъул ходим камчиликларга йўл қўйса, ноаниқ ҳаракат қилса ва берилган вазифаларни муддатидан кечикиб бажарса.


3. Республика даражасидаги хабар бериш тизими мазкур Мезонларнинг 2-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, "тайёр эмас" деб баҳоланади.



2-БОБ. МАҲАЛЛИЙ ДАРАЖАДАГИ ХАБАР

БЕРИШ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ


4. Маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, "тайёр" деб баҳоланади:

а) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими техник топшириқ ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган бўлса;

б) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими республика даражасидаги хабар бериш тизими билан боғланган бўлса;

в) Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳудудларида ўрнатилган терминал комплекслари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган ҳамда тегишли даражадаги хабар бериш тизимига боғланган бўлса;

г) Маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими тўғрисидаги низом, доимий тайёрлиги ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги тизим паспортлари ва бошқа белгиланган барча ҳужжатлар мавжуд бўлса;

д) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими орқали ахборот марказлари навбатчи-диспетчерлик хизмати томонидан қуйидагиларга фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида сигналлар ва шошилинч маълумотларни етказиш имконияти мавжуд бўлса:

тегишли ҳудуднинг фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва ФВДТ ҳудудий қуйи тизими таркибига кирувчи ташкилотлар раҳбарларига;

ФВДТ ҳудудий қуйи тизими ҳамда ушбу ҳудуднинг фуқаро муҳофазаси кучларига;

потенциал хавфли объектлар ҳудудидан ташқарида зарар етказувчи омиллар таъсири зоналарида яшовчи ёки иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида (кимёвий, гидротехника иншоотлари) хавфли ишлаб чиқариш объектлари раҳбарлари ва уларнинг навбатчи-диспетчерлик хизматларига;

вилоят ҳудудидаги аҳолига;

е) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими ва терминал комплекслари тайёрлиги мунтазам равишда текшириб борилса;

ж) хабар бериш тизимининг техник воситаларига доимий техник хизмат кўрсатилса, фойдаланиш даврида муддати ўтган воситалардаги носозликларни таъмирлаш ёки алмаштириш ўз вақтида амалга оширилса;

з) вилоят аҳолисининг камида 75 фоизи маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими охирги қурилмалари (электрон сиреналар ва кучли акустик қурилмалар ва бошқалар) фаолият чегараларида яшаса ёки ижтимоий фаолиятини амалга оширса;

и) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган бўлса;

к) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида навбатчи ходимлар ишончли ҳаракат қилса ҳамда берилган вазифаларни ўз вақтида бажарса;

л) эҳтиёжлардан келиб чиқиб, стационар ва мобил (ташиладиган ва кўчма) хабар бериш тизими техник воситаларининг захиралари яратилган ва соз ҳолда сақланган ҳамда улардан бошқарув ҳужжатлар асосида фойдаланиш режалаштирилган бўлса;

м) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини яратиш ва такомиллаштириш бўйича ўз вақтида амалий чора-тадбирлар амалга оширилган бўлса.


5. Маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, "чекланган тайёр" деб баҳоланади:

а) мазкур Мезонларнинг 1-банди "а", "г", "д", "е", "м" кичик бандлари бажарилган бўлса;

б) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими лойиҳа-смета ҳужжатларига мос яратилган ва фойдаланишга топширилган, лекин республика даражасидаги хабар бериш тизими билан интеграция қилинмаган бўлса;

в) хабар бериш техник воситаларига ўз вақтида техник хизмат кўрсатилган, носоз қисмларни алмаштириш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилган, лекин хизмат муддатини ўтаган техник қурилмалар мавжуд бўлса;

г) вилоят аҳолисининг камида 65 фоизи маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими охирги қурилмалари (электрон сиреналар ва кучли акустик қурилмалар ва бошқалар) қамрови чегараларида яшаса ёки ижтимоий фаолиятини амалга оширса;

д) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул бўлган навбатчи ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган, лекин ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси кучларини хабар бериш рўйхати янгиланмаган бўлса;

е) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида масъул ходим камчиликларга йўл қўйса, ноаниқ ҳаракат қилса ва берилган вазифаларни муддатидан кечикиб бажарса.


6. Маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими мазкур Мезонларнинг 5-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлмаган тақдирда "тайёр эмас" деб баҳоланади.



3-БОБ. ЛОКАЛ ДАРАЖАДАГИ ХАБАР

БЕРИШ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ

  

7. Локал даражадаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, "тайёр" деб баҳоланади:

а) локал даражадаги хабар бериш тизими техник топшириқ ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган бўлса;

б) локал даражадаги хабар бериш тизими маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими билан боғланган бўлса;

в) Локал даражадаги хабар бериш тизими тўғрисидаги низом, доимий тайёрлиги ва ундан фойдаланиш бўйича тизим паспортлари ва бошқа белгиланган барча ҳужжатлар мавжуд бўлса;

г) локал даражадаги хабар бериш тизими орқали ахборот марказлари навбатчи-диспетчерлик хизмати томонидан қуйидагиларга фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги сигналлар ва шошилинч маълумотларни етказиш имконияти мавжуд бўлса:

объект фуқаро муҳофазаси бошлиғи, ишчи-хизматчилари ҳамда объектнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучларига;

фавқулодда вазиятларда хабар бериш ҳудудидаги ташкилотлар навбатчи-диспетчерлик хизматларига;

фавқулодда вазиятларда хабар бериш ҳудудида яшовчи аҳолига;

д) локал даражадаги хабар бериш тизими ва терминал комплекслар тайёрлиги мунтазам равишда текшириб борилса;

е) хабар бериш техник воситаларига техник хизмат кўрсатилса, фойдаланиш даврида муддати ўтган воситалардаги носозликларни таъмирлаш ёки алмаштириш ўз вақтида амалга оширилса.

ж) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган бўлса;

з) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида навбатчи ходимлар ишончли ҳаракат қилса ҳамда берилган вазифаларни ўз вақтида бажарса.


8. Локал даражадаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, "чекланган тайёр" деб баҳоланади:

а) мазкур Мезонларнинг 7-банди "а", "в", "г", "д", "е" кичик бандлари бажарилган бўлса;

б) локал даражадаги хабар бериш тизими лойиҳа-смета ҳужжатларига мос яратилган ва фойдаланишга топширилган, лекин маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимига билан интеграция қилинмаган бўлса;

в) хабар бериш техник воситаларига ўз вақтида техник хизмат кўрсатилган, носоз қисмларни алмаштириш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилган, лекин хизмат муддатини ўтаган техник қурилмалар мавжуд бўлса;

г) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул бўлган навбатчи ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган, лекин ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари (звенолари)га, шунингдек, объект раҳбарияти, ишчи-хизматчилари ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучларига хабар бериш рўйхатлари янгиланмаган бўлса;

д) локал даражадаги хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида масъул ходим камчиликларга йўл қўйса, ноаниқ ҳаракат қилса ва берилган вазифаларни муддатидан кечикиб бажарса.


9. Локал даражадаги хабар бериш тизими мазкур Мезонларнинг 8-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, "тайёр эмас" деб баҳоланади.



4-БОБ. ОБЪЕКТ ДАРАЖАСИДАГИ ХАБАР

БЕРИШ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ

   

10. Объект даражасидаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, "тайёр" деб баҳоланади:

а) объект даражасидаги хабар бериш тизими техник топшириқ ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган бўлса;

б) объект даражасидаги хабар бериш тизими маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими билан боғланган бўлса;

в) Объект даражасидаги хабар бериш тизими тўғрисидаги низом, доимий тайёргарлик ва ундан фойдаланиш бўйича тизим паспортлари ҳамда бошқа белгиланган барча ҳужжатлар мавжуд бўлса;

г) объект даражасидаги хабар бериш тизими орқали қуйидагиларга фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги сигналлар ва шошилинч маълумотларни етказиш имконияти мавжуд бўлса:

объект фуқаро муҳофазаси бошлиғи, ишчи-хизматчилари ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучларига;

объект авария-қутқарув ва махсус ишларни бажарувчи хизматларга;

объектда бўлиб турган ташриф буюрувчиларга;

д) объект даражасидаги хабар бериш тизими ва терминал комплекслари тайёрлиги мунтазам равишда текшириб борилса;

е) хабар бериш техник воситаларига техник хизмат кўрсатилса, фойдаланиш даврида муддати ўтган воситалардаги носозликларни таъмирлаш ёки алмаштириш ўз вақтида амалга оширилса;

ж) объект ишчи-хизматчиларига хабар бериш тизимининг техник ҳолати "қониқарли" деб баҳоланган бўлса;

з) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул ходимларнинг навбатчилиги ва уларнинг касбий тайёргарлиги ташкил этилган бўлса;

и) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида навбатчи ходимлар ишончли ҳаракат қилса ҳамда берилган вазифаларни ўз вақтида бажарса.


11. Объект даражасидаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, "чекланган тайёр" деб баҳоланади:

а) мазкур Мезонларнинг 10-банди "а", "в", "г", "д", "е" кичик бандлари бажарилган бўлса;

б) объект даражасидаги хабар бериш тизими лойиҳа-смета ҳужжатларига мос яратилган ва фойдаланишга топширилган, лекин маҳаллий даражасидаги хабар бериш тизимига билан интеграция қилинмаган бўлса;

в) хабар бериш техник воситаларига ўз вақтида техник хизмат кўрсатилган, носоз қисмларни алмаштириш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилган, лекин хизмат муддатини ўтаган техник қурилмалар мавжуд бўлса;

г) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул бўлган навбатчи ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган, лекин ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари (звенолари)га, шунингдек, объект раҳбарияти, ишчи-хизматчилари ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучларига хабар бериш рўйхатлари янгиланмаган бўлса;

д) объект даражасидаги хабар бериш тизими тайёрлигини текширишда вақтида масъул ходим камчиликларга йўл қўйса, ноаниқ ҳаракат қилса ва берилган вазифаларни муддатидан кечикиб бажарса.


12. Объект даражасидаги хабар бериш тизими мазкур Мезонларнинг 11-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, "тайёр эмас" деб баҳоланади.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 август









































































Время: 0.0224
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск