ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

"Ohangaron Tech Industrial" технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2023 й. 369-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 августдаги

369-сон қарорига

ИЛОВА



"Ohangaron Tech Industrial" технопарки

иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот

ва тажриба-конструкторлик фаолиятини

қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ташкил этилган мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган "Ohangaron Tech Industrial" технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфлаган харажатларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ишчи орган - Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офиси;


ваколатли орган - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги;


ахборот портали - Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офисининг Мис саноати кластери бўйича ягона электрон ахборот-интерактив савдо портали;


Технопарк - Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган "Ohangaron Tech Industrial" технопарки;


Технопарк иштирокчиси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан тасдиқланган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарорга асосан "Ohangaron Tech Industrial" технопарки ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект;


илмий тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари - мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари;


лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматлари (ишлари) - мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни жорий қилиш бўйича лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматлари (ишлари);


илмий тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатларни қоплаш - мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатларнинг 50 фоиз миқдори, бироқ 1 млрд сўмдан ошмайдиган қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш;


лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш - мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий қилиш бўйича лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизигача миқдорини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш;


мурожаат - Технопарк иштирокчисининг илмий-тадқиқотлар ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган ҳамда лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисидаги мурожаати.


3. Технопарк иштирокчисининг Технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолияти доирасида илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари ҳамда лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби ушбу Низомга 1 ва 2-иловалардаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

ВА ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАНМАЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ УЧУН АСОС БЎЛУВЧИ

ҲУЖЖАТЛАР, МУРОЖААТ ЭТИШ ВА ХАРАЖАТЛАРНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


4. Технопарк иштирокчиси Технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолияти доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий этганлиги ваколатли орган томонидан тасдиқланганлиги ушбу илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш учун асос бўлади.

Бунда Технопарк иштирокчиси:

юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳамда Технопарк иштирокчиси бўлиши;

мис ва ноёб металллар хом ашёсини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштирганлиги;

илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;

илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини мажбурий сертификатлаш талаб этилган ҳолларда мувофиқлик сертификати, шунингдек, зарур ҳолларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки экологик экспертиза хулосасига эга бўлиши;

илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш ёки бошқа рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат талаб этилган ҳолларда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларга эга бўлиши лозим.


5. Технопарк иштирокчиси илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ахборот портали орқали ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этади:

а) мурожаатчи тўғрисида маълумот (почта манзили, СТИР, телефон (факс) рақами, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ҳамда банкдаги ҳисобварақ рақами);

б) илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари тўғрисидаги маълумотлар;

в) илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларининг функционал вазифаси, техник хусусияти, сифат хусусиятлари, кимёвий, физик, механик ва бошқа хусусиятлари ҳамда заруратга кўра сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

г) илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура, харажатлар сметаси ва бошқалар).


6. Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида мурожаат ушбу Низомнинг 4 ва 5-банди талаблари асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни ахборот портали орқали мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, ваколатли органга ахборот портали орқали сўровнома юборади.


7. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунида сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ишчи органга ахборот портали орқали илмий экспертиза хулосасини тақдим этади.

Бунда мурожаатчи томонидан жорий этилган илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаси ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мезонларга жавоб бермаса, асослантирилган ахборот тақдим этади.


8. Ишчи орган ваколатли орган томонидан тақдим этилган илмий экспертиза хулоса келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида ахборот портали орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Технопарк иштирокчисига илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмасини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисида сўровнома юборади.


9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўровнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддатда илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмасини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Технопарк иштирокчиси мурожаатида келтирилган банкдаги ҳисобвараққа Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб беради.



3-БОБ. ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ИНЖИНИРИНГ

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТРАНСФЕРИ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ (ИШЛАРНИ БАЖАРИШ) БИЛАН БОҒЛИҚ

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ УЧУН АСОС БЎЛУВЧИ

ҲУЖЖАТЛАР, МУРОЖААТ ЭТИШ ВА ХАРАЖАТЛАРНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


10. Технопарк иштирокчиси Технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолияти доирасида лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатишни (ишларни бажаришни) жорий этганлиги ваколатли орган томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини (ишларини) жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш учун асос бўлади.

Бунда Технопарк иштирокчиси:

юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳамда Технопарк иштирокчиси бўлиши;

мис ва ноёб металллар хом ашёсини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатаётганлиги (ишларни бажараётганлиги);

лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатишни (ишларни бажаришни) жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;

лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича мажбурий сертификатлаш талаб этилган ҳолларда мувофиқлик сертификати, шунингдек, зарур ҳолларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки экологик экспертиза хулосасига эга бўлиши;

лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларга эга бўлиши лозим.


11. Технопарк иштирокчиси лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиши (ишларни бажариши) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ахборот портали орқали ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этади:

а) мурожаатчи тўғрисида маълумот (почта манзили, СТИР, телефон (факс) рақами, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ҳамда банкдаги ҳисобварақ рақами);

б) лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисидаги маълумотлар;

в) лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) функционал вазифаси ва бошқа хусусиятлари ҳамда заруратга кўра сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

г) лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатишни (ишларни бажаришни) йўлга қўйиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура, харажатлар сметаси ва бошқалар).


12. Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида мурожаат ушбу Низомнинг 11 ва ушбу банд талаблари асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни ахборот портали орқали мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, ваколатли органга ахборот портали орқали сўровнома юборади.


13. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунида сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ишчи органга ахборот портали орқали илмий экспертиза хулосасини тақдим этади.

Бунда мурожаатчи томонидан жорий этилган лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган мезонларга жавоб бермаса, асослантирилган ахборот тақдим этади.


14. Ишчи орган ваколатли орган томонидан тақдим этилган илмий экспертиза хулосаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида ахборот портали орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Технопарк иштирокчисига лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатишни (ишларни бажаришни) жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисида сўровнома юборади.


15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўровнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддатда лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатишни (ишларни бажаришни) жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Технопарк иштирокчиси мурожаатида келтирилган банкдаги ҳисобварақ рақамига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб беради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Ишчи органга тақдим этилган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун уларни тақдим этганлар масъул ва жавобгар бўладилар.


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Технопарк иштирокчисининг технопарк ҳудудида

ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш)

фаолияти доирасида илмий-тадқиқот ишлари ва

тажриба-конструкторлик ишланмалари билан

боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддати









1-босқич

Технопарк иштирокчиси


Илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаси билан боғлик харажатларни қоплаш учун ахборот портали орқали ишчи органга мурожаат этади.


ихтиёрий









2-босқич

Ишчи орган


Мурожаат белгиланган мезонларга асосан тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни ахборот портали орқали мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, ваколатли органга ахборот портали орқали сўровнома юборади.


беш иш кунида









3-босқич

Ваколатли орган


Сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ишчи органга ахборот портали орқали илмий экспертиза хулосасини тақдим этади.

Бунда мурожаатчи томонидан жорий этилган илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаси белгиланган мезонларга жавоб бермаса, асослантирилган ахборотни тақдим этади.


ўн беш иш кунида









4-босқич

Ишчи орган


Ваколатли орган томонидан тақдим этилган илмий экспертиза хулосасига асосан технопарк иштирокчисига илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмасини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни қоплаб бериш тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ахборот портали орқали сўровнома юборади.


беш иш кунида









5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Ишчи органнинг сўровномасига мувофиқ технопарк иштирокчиси мурожаатида келтирилган банкдаги ҳисобварағига илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмасини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб беради.


бир ой муддатда



          





Низомга

2-ИЛОВА



Технопарк иштирокчисининг технопарк

ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш,

хизмат кўрсатиш) фаолияти доирасида лойиҳалаштириш,

инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини

кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ

харажатларини қоплаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддати









1-босқич

Технопарк иштирокчиси


Лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ахборот портали орқали ишчи органга мурожаат этади.


ихтиёрий









2-босқич

Ишчи орган


Мурожаат белгиланган мезонларга асосан тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни ахборот портали орқали мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, ваколатли органга ахборот портали орқали сўровнома юборади.


беш иш кунида









3-босқич

Ваколатли орган


Сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ишчи органга ахборот портали орқали илмий экспертиза хулосасини тақдим этади.

Бунда мурожаатчи томонидан жорий этилган лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) белгиланган мезонларга жавоб бермаса, асослантирилган ахборотни тақдим этади.


ўн беш иш кунида









4-босқич

Ишчи орган


Ваколатли орган томонидан тақдим этилган илмий экспертиза хулосасига асосан технопарк иштирокчисига лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни қоплаб бериш тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ахборот портали орқали сўровнома юборади.


беш иш кунида









5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Ишчи органнинг сўровномасига мувофиқ технопарк иштирокчиси мурожаатида келтирилган банкдаги ҳисобварағига лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб беради.


бир ой муддатда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 август






























Время: 0.1817
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск