ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш. Сувдан фойдаланиш лимитлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2023 й. ПҚ-281-сон "Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2023 й.

N ПҚ-281



БАЛИҚЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ ЭҲТИЁЖЛАРИ

УЧУН СУВ ҲАВЗАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА

БАЛИҚ ОВЛАШ ВА СУВ БЎЙИ ТУРИЗМИ

МАСКАНЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, балиқ етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини жорий этиш, мавжуд ҳавзалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, табиий ва сунъий сув ҳавзаларини электрон онлайн аукцион орқали шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган ҳолда реализация қилиш тартибини жорий этиш мақсадида:


1. Белгилансинки, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагилар тадбиркорлик субъектларига "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:

давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) - балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари - сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

Бунда, мазкур бандда белгиланган талаблар ижара шартномаларининг амал қилиш муддати тугамаган табиий ва сунъий сув ҳавзаларига (сув омборларига) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 февралдаги "Айдар-арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-141-сон қарори билан бошқаруви такомиллаштирилган Айдар-Арнасой кўллар тизимига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) икки ҳафта муддатда унга танҳо фойдаланишга берилган репродуктив аҳамияти паст ва доимий ихтиофаунага эга бўлмаган табиий сув ҳавзаларини 1-иловага мувофиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги ташкилотларга улардан самарали фойдаланиш учун топширсин.


3. Қуйидагилар:

2023-2024 йилларда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканлари ташкил этиладиган ўрмон фонди ерлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларда балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва сув бўйи туризми масканлари ташкил этиладиган сув омборлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорга 2-3-иловаларда белгиланган ҳудудларда балиқ етиштириш, овлаш ва сув бўйи туризми масканларини барпо қилиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини лотларга бўлган ҳолда электрон онлайн аукцион орқали савдоларга чиқариб боришни ташкил этсин.


4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини оммалаштириш ва сайёҳлар оқимини йўлга қўйиш мақсадида янги ишга туширилган объектлар тўғрисидаги маълумотларни ижтимоий тармоқлар, интернет саҳифаларига жойлаштирсин ва туроператорларга етказсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартибини тасдиқласин. Бунда:

Уюшмага танҳо фойдаланишга берилган табиий сув ҳавзаларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 50 фоизини Экология жамғармасига, 40 фоизини Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига, 10 фоизини Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига;

Уюшмага танҳо фойдаланишга берилган сунъий сув ҳавзаларини (сув омборлари) ижарага беришдан тушган маблағларнинг 90 фоизини Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасига, 10 фоизини Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига;

балиқни саноат усулида етиштириш ва овлаш мақсадларидан бошқа мақсадларда табиий сув ҳавзалари ижарага берилганда, ижарадан тушган маблағларнинг 90 фоизини Экология жамғармасига, 10 фоизини Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига йўналтириш назарда тутилсин.


6. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги Кадастр агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар табиий (кўллар) ва сунъий (сув омборлари) сув ҳавзаларини хатловдан ўтказиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин ҳамда улардан самарали фойдаланиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Қуйидагиларга:

Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Уюшма фаолиятининг жорий харажатларини молиялаштириш ҳамда ходимларга иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга;

Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан балиқчилик соҳасида семинар ва тренингларни ташкил этиш, Уюшма ходимларининг хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни қоплаш ва уларни моддий рағбатлантиришга рухсат берилсин.


8. Қуйидагилар:

2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда балиқ етиштиришнинг прогноз параметрлари 4-иловага мувофиқ;

2024 йилда сунъий сув ҳавзаларини интенсивлаштириш бўйича прогноз параметрлар 5-иловага мувофиқ;

2024 йилда аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш бўйича прогноз параметрлар 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Сув хўжалиги вазирлиги "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида, балиқчилик билан шуғулланувчи оилаларни сув билан таъминлаш чораларини кўрсин.


10. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 августдаги

ПҚ-281-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси томонидан

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги

ташкилотларга топшириладиган

табиий сув ҳавзалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Туман номи


Табиий сув ҳавзаси номи


Майдони

(гектар)


Республика бўйича жами: 186 та


6 898

Қорақалпоғистон Республикаси

1

Амударё

"Сай" кўли


81,8

2

Амударё

"Отожанбой-1" кўли


31

3

Амударё

"Отожонбой-2" кўли


29,3

4

Амударё

"Агрокўл" кўли


7,48

5

Амударё

"Туздок" кўли


8,3

6

Амударё

"Шарсапа" кўли


8,2

7

Беруний

"Зариб қара" кўли


5,3

8

Беруний

"Акчам" кўли


23,1

9

Беруний

"Чўтир" кўли


3,6

10

Беруний

"8-контур" кўли


0

11

Беруний

"17-контур" кўли


1

12

Беруний

"80,82-контур" кўли


3,1

13

Бўзатов

"Палуш-Шаудир" кўли


0

14

Бўзатов

"Кутанкўл" кўли


52,2

15

Кегейли

"Қора-ой" кўли


3,2

16

Кегейли

"Актуба" кўли


55,6

17

Кегейли

"Бексик" кўли


4,1

18

Кегейли

"Кокшиел" кўли


13,5

19

Қораўзак

"Аэропорт" кўли


0

20

Қораўзак

"Бугежейли" кўли


0

21

Қораўзак

"Сарикўл" кўли


13,6

22

Қораўзак

"Ерназар терек ашшикўл" кўли


26,6

23

Қораўзак

"Ийшан-ой" кўли


29,8

24

Қораўзак

"Бес" кўли


6,3

25

Қораўзак

"Ораз Аталиқ" кўли


22,2

26

Қўнғирот

"Марал-Машин кеткен-Балтакеткен, Сашка" кўли


299

27

Қўнғирот

"Коптин" кўли


68

28

Қонликўл

"Есберген" кўли


0

29

Мўйноқ

"Карамуш" кўли


220,1

30

Мўйноқ

"Закир" кўли


330

31

Мўйноқ

"Атай сай" кўли


150

32

Мўйноқ

"Шатик 2, Ашшикўл 3, Кендирли" кўли


149

33

Мўйноқ

"Жаунгир" кўли


29,4

34

Мўйноқ

"Киши Жонсиз" кўли


0

35

Мўйноқ

"Қара мулла" кўли


0

36

Мўйноқ

"Қизил кема" кўли


1,78

37

Мўйноқ

"Арқа мақпал" кўли


35,4

38

Мўйноқ

"Узинқайир" кўли


5

39

Мўйноқ

"Арка Аббаз-Карамуш" кўли


50,6

40

Мўйноқ

"Кирмизи-Катинкеткен" кўли


20,1

41

Мўйноқ

"Киши ашши" кўли


45,6

42

Мўйноқ

"Орда" кўли


51,2

43

Мўйноқ

қшоки" кўли


56,4

44

Мўйноқ

"Акпеткей системаси Ашшикўл" кўли


103,1

45

Мўйноқ

"Куат-ирза" кўли


62,1

46

Мўйноқ

"Киши Мақпал" кўли


69,2

47

Нукус

"Кудияр" кўли


8,4

48

Нукус

"Гунжили" кўли


9,4

49

Тахиатош

"Найман" кўли


19,2

50

Тахиатош

"Азатлик" кўли


2,5

51

Тахтакўпир

"Космолла" кўли


151,9

52

Тахтакўпир

"Жанғанша" кўли


145

53

Тахтакўпир

"Шўр" кўли


39,1

54

Тахтакўпир

"Костобе" кўли


91,4

55

Тахтакўпир

"Аксага" кўли


92,4

56

Тахтакўпир

"Дауран кос" кўли


24,6

57

Тахтакўпир

"Коржик" кўли


73,3

58

Тахтакўпир

"Ешки олген" кўли


24,1

59

Тахтакўпир

"Атакўл" кўли


84,1

60

Тахтакўпир

"Душшибас" кўли


65,9

61

Тахтакўпир

"Шойинбек" кўли


92,4

62

Тахтакўпир

"Жанақазған 3" кўли


78,5

63

Тахтакўпир

"Козден бармас" кўли


53

64

Тахтакўпир

"Қўскўл" кўли


49,3

65

Тахтакўпир

"Айбек" кўли


62,5

66

Тўрткўл

"Куксу Лоток яб Контур" кўли


10

67

Тўрткўл

"Айдинкўл" кўли


10,1

68

Тўрткўл

"Шоркўл" кўли


16,9

69

Тўрткўл

"Араб" кўли


6,6

70

Тўрткўл

"Крепост 1" кўли


18,8

71

Тўрткўл

"Эрёзқалъа" кўли


6,8

72

Тўрткўл

"Лотокяб куксу" кўли


15

73

Тўрткўл

"Кака" кўли


20,5

74

Тўрткўл

"Кўкча шимоли" кўли


15,7

75

Тўрткўл

"Водоем Тўрткўл" кўли


19,5

76

Тўрткўл

"Бозор қалъа" кўли


9,9

77

Тўрткўл

"Қумбоскан" кўли


25

78

Тўрткўл

"Сук" кўли


85,6

79

Тўрткўл

"Ўрдак" кўли


19,2

80

Тўрткўл

"Кукча-жанубий" кўли


37

81

Тўрткўл

"Кўкча ғарбий" кўли


12,3

82

Тўрткўл

"Нап" кўли


47

83

Тўрткўл

"Қодир" кўли


12,5

84

Тўрткўл

"Одина бобо" кўли


9,46

85

Тўрткўл

"Қизилқум" кўли


4,5

86

Хўжайли

"Туба 1"кўли


17,6

87

Хўжайли

"Туба 2" кўли


9,6

88

Хўжайли

"Терен сай" кўли


5,4

89

Хўжайли

"Хожели контур" кўли


2,8

90

Шуманай

"2878-а-сон контур" кўли


1,4

91

Шуманай

"306-контур" кўли


8,1

92

Шуманай

"Реимбек кеткен" кўли


3,2

93

Шуманай

"2555-2587 контур" кўли


9

94

Шуманай

"2133-сонли контур" кўли


2,5

95

Элликқалъа

"Кўкча-1" кўли


30,5

96

Элликқалъа

"Нухр" кўли


6,4

97

Элликқалъа

"Қувтобе" кўли


98

98

Элликқалъа

"Қирқ қиз" кўли


45

99

Элликқалъа

"Баймурат" кўли


15,2

100

Элликқалъа

"Қилчиноқ 1-бўлим" кўли


3,2

101

Элликқалъа

"1704 контур" кўли


9

102

Элликқалъа

"Чакан-1" кўли


22,5

103

Элликқалъа

"Чакан-2" кўли


14

104

Элликқалъа

"Шайтон" кўли


6,8

105

Элликқалъа

"Зиёвиддин" кўли


25,7

106

Элликқалъа

"Бўстон" кўли


69,4

107

Элликқалъа

"Шўр" кўли


24,7

108

Элликқалъа

"Қушбурун" кўли


28

109

Элликқалъа

"Аппақ" кўли


42,7

110

Элликқалъа

"Сори хўжа" кўли


11,9

111

Элликқалъа

"Уйсаланг" кўли


44,41

112

Элликқалъа

"Сарабий" кўли


30,2

113

Элликқалъа

"441 контур" кўли


2,1

114

Элликқалъа

"301 контур" кўли


2,8

115

Элликқалъа

"Жинган" кўли


3,9

116

Элликқалъа

"Чаланг" кўли


1,6

117

Элликқалъа

"Даша" кўли


30,8

118

Элликқалъа

"Уйсаланг-2" кўли


50,4

119

Элликқалъа

"Бақберген" кўли


68

120

Элликқалъа

"Думанқалъа" кўли


27,5

120

Жами


4 519

Қашқадарё вилояти

1

Миришкор

"Алан кўл 1 контур" кўли


70

2

Миришкор

"Алан кўл 2 контур" кўли


30

3

Китоб

"Сапарчасой" кўли


15,6

4

Китоб

"Шўробсой" сув обори


5

5

Яккабоғ

"Қизилсув" сув омбори


60,4

6

Яккабоғ

"Янгиқўрғон"сув омбори


53

7

Яккабоғ

"Қорабоғ" сув омбори


80

8

Яккабоғ

"Нуғайли" сув омбори


58

9

Шаҳрисабз

"Тошлоқсой" сув омбори


6,5

9

Жами


378,5

Самарқанд вилояти

1

Пайариқ

"Шўркўл" кўли


16

1

Жами


16

Сурхондарё вилояти

1

Бойсун

"Конбешбулоқ" кўли


41

2

Жарқўрғон

"Каттақум" кўли


9,78

3

Термиз

"Асфальт бетон заводи" кўли


37,6

4

Термиз

"Сапаев" кўли


12,2

4

Жами


100,6

Тошкент вилояти

1

Паркент

"Хўжакўл" кўли


17,4

2

Бекобод

номсиз кўл


45,9

3

Бекобод

"Қўш" кўли


60,3

4

Бекобод

"Янги" кўли


51,3

5

Бекобод

номсиз кўл


35,4

6

Бекобод

номсиз кўл


72,9

7

Бекобод

номсиз кўл


2,4

8

Бекобод

номсиз кўл


3,7

9

Бекобод

номсиз кўл


1,15

10

Бекобод

номсиз кўл


35,4

10

Жами


325,9

Хоразм вилояти

1

Боғот

"Зей" кўли


15

2

Боғот

"Ўрмончи" кўли


5,9

3

Боғот

"Хўжалик" кўли


4,6

4

Қўшкўпир

"Дузлаккўл" кўли


58,4

5

Қўшкўпир

"А.Қурбонов ҳудудидаги 1220, 1221 контур" кўли


20,4

6

Қўшкўпир

"Тошкент ҳудудидаги 356к контур, 1-участка" кўли


14,5

7

Қўшкўпир

"Тошкент ҳудудидаги 356к контур, 2-участка" кўли


14,7

8

Қўшкўпир

"Узун сув" кўли


71,8

9

Қўшкўпир

"И.Ибрагимов ҳудудидаги 151к контур" кўли


92

10

Қўшкўпир

"Шўркўл" кўли


47,3

11

Қўшкўпир

"Тошкент ҳудудидаги 356к контур, 3-участка" кўли


20,1

12

Қўшкўпир

"Охунбобоев ҳудудидаги 310 контур" кўли


3,6

13

Қўшкўпир

Бакмад кўли


79,7

14

Қўшкўпир

"Чегара" кўли


40,7

15

Шовот

"Бўстон" кўли


94,8

16

Тупроққалъа

"От ботган" кўли


78,3

17

Тупроққалъа

"Аэропорт" кўли


18,1

18

Тупроққалъа

"Чегара" кўли


39,4

19

Тупроққалъа

"Кўк дамба -1" кўли


26,1

20

Тупроққалъа

"От ботган" кўли


76,5

21

Тупроққалъа

"Саримой" кўли


43,9

22

Тупроққалъа

"Кўк дамба" кўли


15,2

23

Тупроққалъа

номсиз кўл


28

24

Тупроққалъа

"Уч ўчоқ" кўли


4,4

25

Тупроққалъа

номсиз кўл


12

26

Тупроққалъа

"Дарё ости" кўли


5,9

27

Тупроққалъа

"Чегара" кўли


18,1

28

Ҳазорасп

"Шўркўл-1" кўли


41

29

Ҳазорасп

"Дунук" кўли


74,14

30

Ҳазорасп

"Узун" кўли


61,1

31

Ҳазорасп

"Овшар-2" кўли


6,8

32

Ҳазорасп

"Саноат"кўли


7,1

33

Ҳазорасп

"Мухомон" кўли


1,5

34

Ҳазорасп

"Дунук кўл 10" кўли


87,2

35

Ҳазорасп

"Овшар-1" кўли


5,4

36

Ҳазорасп

"Шўркўл-2" кўли


6,8

37

Ҳазорасп

"Проток" кўли


33,2

38

Хива

"Карп" кўли


65,9

39

Хива

"Ирдимизон" кўли


28,2

40

Хива

"Кўрк" кўли


64,6

41

Хива

номсиз кўл


70,2

42

Янгиариқ

"Шўркўл" кўли


55,5

42

Жами


1 558

          

Изоҳ: мазкур рўйхатга "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан келишилган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 августдаги

ПҚ-281-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023-2024 йилларда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми

масканлари ташкил этиладиган ўрмон фонди ерлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Дарё номи


Ҳудудлар номи


Туман (шаҳар)


Ўрмон хўжалиги номи


1.

Сирдарё

Фарғона вилояти

Данғара тумани

Қўқон давлат ўрмон хўжалиги


2.

Тошкент вилояти

Бекобод тумани

Бекобод давлат ўрмон хўжалиги


3.

Бекобод тумани

Далварзин давлат ўрмон-ов хўжалиги


4.

Сирдарё вилояти

Сирдарё тумани

Қолгансир давлат ўрмон-ов хўжалиги


5.

Гулистон тумани

Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги


6.

Амударё

Бухоро вилояти

Қоракўл тумани

Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги


7.

Ромитан тумани

Қизилқум давлат ихтисослашган ўрмон хўжалиги


8.

Хоразм вилояти

Тупроққалъа тумани

Хоразм давлат ўрмон хўжалиги


9.

Хоразм давлат ўрмон-ов хўжалиги


10.

Қорақалпоғистон Республикаси

Беруний тумани

Беруний давлат ўрмон хўжалиги


11.

Амударё тумани

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги


12.

Сурхондарё

Сурхондарё вилояти

Жарқўрғон тумани

Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги


13.

Узун тумани

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги


14.

Қашқадарё

Қашқадарё вилояти

Китоб тумани

Китоб давлат ўрмон хўжалиги


15.

Зарафшон

Навоий вилояти

Кармана тумани

Навоий давлат ўрмон хўжалиги


16.

Хатирчи тумани

Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги


17.

Самарқанд вилояти

Жомбой тумани

Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги


18.

Жомбой давлат ўрмон хўжалиги


19.

Чирчиқ

Тошкент вилояти

Қибрай тумани

Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси


20.

Янгийўл тумани

Тошкент давлат ўрмон хўжалиги


21.

Қуйи Чирчиқ тумани

Қуйи Чирчиқ давлат ихтисослашган ўрмон хўжалиги


22.

Оҳангарон

Тошкент вилояти

Пискент тумани

Тошкент давлат ўрмон хўжалиги


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 августдаги

ПҚ-281-сон қарорига

3-ИЛОВА



2023-2024 йилларда балиқни саноат

усулда етиштириш, овлаш ва сув бўйи туризми

масканлари ташкил этиладиган сув омборлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Сув омбори номи


Ҳудудлар номи


Туман (шаҳар)


Балансда сақловчи


1.

"Андижон" сув омбори


Андижон вилояти


Хонобод тумани


"Ўзбекгидроэнерго" АЖ

2.

"Тўпаланг" сув омбори


Сурхондарё вилояти


Сариосиё тумани


3.

ҳангарон" сув омбори


Тошкент вилояти


Оҳангарон тумани


4.

"Зомин" сув омбори


Жиззах вилояти


Зомин тумани


Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


5.

"Қамаши" сув омбори


Қашқадарё вилояти


Қамаши тумани


Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


6.

"Чимқўрғон" сув омбори


Қамаши тумани


7.

"Пачкамар" сув омбори


Ғузор тумани


8.

"Чортоқ" сув омбори


Наманган вилояти


Чортоқ тумани


Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


9.

"Хожикент" сув омбори


Тошкент вилояти

Бўстонлиқ тумани


"Чорвоқ ГЭСлар каскади" ДУК


10.

"Ғазалкент" сув омбори


           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 августдаги

ПҚ-281-сон қарорига

4-ИЛОВА



2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси

ва вилоятларда балиқ етиштиришнинг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ


тонна

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

балиқ

овлаш


Шундан:


сунъий сув

ҳавзалари-

да


табиий сув

ҳавзалари

ва сув

омборларда


қафас

(садок)

мослама-

сида


интенсив сув ҳавзаларида

Ёпиқ сув

айланма

тизими

(УЗВ)да


ярим

интенсив


интенсив

кичик сув

ҳавзалари


аҳоли

хонадон-

лари


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


45 000

2 430

2 000


29 850

9 500

820

400

2.

Андижон вилояти


80 000

3 050



63 800

12 000

700

450

3.

Бухоро вилояти


40 000

100

1 500

120

17 250

19 410

770

850

4.

Жиззах вилояти


90 000

2 500

13 000

2 500

67 000

3 600

650

750

5.

Қашқадарё вилояти


40 000

300

1 550

2 300

24 000

9 870

1 080

900

6.

Навоий вилояти


45 000

1 050

7 500

3 000

20 500

10 050

1 300

1 600

7.

Наманган вилояти


90 000

6 140

710

1 515

72 700

6 040

1 100

1 795

8.

Самарқанд вилояти


40 000

210

1 050

920

23 000

10 768

2 266

1 786

9.

Сурхондарё вилояти


35 000

362

735

1 050

12 680

17 640

791

1 742

10.

Сирдарё вилояти


110 000

20 750

150


83 000

5 100

700

300

11.

Тошкент вилояти


90 000

6 200

300

1 640

71 000

6 670

1 300

2 890

12.

Фарғона вилояти


95 000

3 000

1 215

2 175

79 000

8 252

1 100

258

13.

Хоразм вилояти


100 000

6 500

1 150

80

81 000

10 000

1 000

270

Жами


900 000


52 592


30 860


15 300


644 780


128 900


13 577


13 991


            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 18 августдаги

ПҚ-281-сон қарорига

5-ИЛОВА



2024 йилда сунъий сув ҳавзаларини

интенсивлаштириш бўйича

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАР

Т/р

Ҳудудлар номи


Интенсивлаштириш


майдони

(гектар)


балиқ етиштириш ҳажми

(тонна)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


1 700

25 500

2.

Андижон вилояти


3 400

51 000

3.

Бухоро вилояти


740

11 100

4.

Жиззах вилояти


3 800

57 000

5.

Қашқадарё вилояти


1 000

15 000

6.

Навоий вилояти


700

10 500

7.

Наманган вилояти


4 200

63 000

8.

Самарқанд вилояти


1 000

15 000

9.

Сурхондарё вилояти


500

22 500

10.

Сирдарё вилояти


5 000

52 500

11.

Тошкент вилояти


4 000

52 500

12.

Фарғона вилояти


4 500

67 500

13.

Хоразм вилояти


4 700

70 500

Жами


35 240


513 600


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 августдаги

ПҚ-281-сон қарорига

6-ИЛОВА



2024 йилда аҳоли хонадонларида интенсив усулда

балиқ етиштиришни йўлга қўйиш бўйича

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАР

Т/р

Ҳудудлар номи


Аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш


аҳоли сони

(нафар)


балиқ етиштириш ҳажми

(тонна)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


500

650

2.

Андижон вилояти


600

750

3.

Бухоро вилояти


500

650

4.

Жиззах вилояти


490

630

5.

Қашқадарё вилояти


540

600

6.

Навоий вилояти


1 100

1 300

7.

Наманган вилояти


940

1 210

8.

Самарқанд вилояти


1 030

1 200

9.

Сурхондарё вилояти


400

500

10.

Сирдарё вилояти


600

750

11.

Тошкент вилояти


800

950

12.

Фарғона вилояти


900

1 050

13.

Хоразм вилояти


600

750

Жами


9 000

10 900

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 август















































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск