ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 18.07.2023 й. 130-сон "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.08.2023 й. 1591-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.08.2023 й.

N 1591-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

18.07.2023 й.

N 130


БУЙРУҒИ



Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига

наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали

сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 16 июндаги 128-сон буйруғи (рўйхат рақами 1591, 2006 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 255-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 А.Б. Воитов






Буйруққа

ИЛОВА



Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига

наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали

сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 9-банднинг олтинчи хатбошисидаги "паспорт нусхаси" деган сўзлар "паспорт ёки идентификация ID-картаси нусхаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Аукцион савдосини ўтказишга тайёрлаш ва амалдаги тартиб ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилиш учун аукцион савдоси ташкилотчиси таркиби камида 4 кишидан иборат бўлган доимий ёки муваққат фаолият юритувчи аукцион савдоси комиссиясини тузади.

Аукцион савдоси комиссияси таркибига мулкдор вакилидан ташқари қуйидагилар киради:

туман (шаҳар) ҳокимлиги вакили;

туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;

туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими вакили.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 август















































Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск