ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Давлат мулки /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2023 й. ПҚ-283-сон "Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2023 й.

N ПҚ-283



ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР

ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат улушига эга тижорат банклари ва корхоналарни трансформация қилиш ва уларни хусусийлаштириш бўйича вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 мартдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-83-сон қарорининг иловасида кўрсатилган давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари, шунингдек "UzAssets" инвестиция компанияси устав капиталидаги давлат акция (улушлари) пакетлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилсин.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси икки ҳафта муддатда 1-иловага асосан рўйхатга мувофиқ ташкилотлар устав капиталидаги ўзига тегишли давлат акция пакетлари бўйича акциядор ваколатларини амалга ошириш ва бошқариш функцияларини ишончнома асосида чекланмаган муддатга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига берилишини таъминласин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мазкур бандда назарда тутилган йирик корхоналар ва тижорат банкларини ислоҳ қилиш ваколатлари ва вазифалари юклатилсин.


2. Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ҳафта муддатда мазкур қарорда назарда тутилган акция пакетларининг (улушларнинг) Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилишини таъминласин.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар бўйича барча акциядорлик масалалари юзасидан қарорлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мустақил қабул қилинади.

Бунда, ташкилотларнинг устав капиталидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акция пакетлари (улушлари) бўйича дивидендлар ҳамда ушбу акция пакетлари сотилишидан тушадиган маблағлар Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилади.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров):

а) бир ой муддатда "UzAssets" инвестиция компанияси ташкилий тузилмаси ва ички корпоратив ҳужжатларини, ижроия органи ва кузатув кенгаши таркибини қайта тасдиқласин;

б) 2023 йил 31 декабрга қадар:

"UzAssets" инвестиция компанияси билан биргаликда компания ҳамда унинг бошқарувидаги ҳар бир корхона ва тижорат банкининг трансформациясига консультантлар жалб қилсин ҳамда уларни ислоҳ қилиш графигини тасдиқласин;

халқаро молия институтлари ва консультантлари билан биргаликда йирик давлат корхоналари ва тижорат банкларини трансформация қилишнинг кейинги босқичини амалга оширишга, шу жумладан замонавий операцион моделларини жорий этишга қаратилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлашга киритсин;

в) 2023 йил 1 декабрга қадар "UzAssets" инвестиция компанияси томонидан унга бошқарувга берилган ташкилотларнинг 2024 йил учун бизнес-режаларининг тасдиқланишини таъминласин;

г) "UzAssets" инвестиция компанияси, давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари раҳбарлик лавозимларига хорижий мутахассисларни тайинлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда "UzAssets" инвестиция компаниясининг давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва бошқариш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

мазкур қарорда кўзда тутилган давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари томонидан давлат улуши бўйича ҳисобланган дивидендлар (бундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказиладиган қисми мустасно);

халқаро молия институтларидан давлат молиясини ва давлат корхоналарини бошқаришни кучайтиришга, уларни хусусийлаштиришга қаратилган институционал ривожланиш, бозор ислоҳотларини ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва бошқа мақсадлар учун жалб қилинадиган маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов) икки ҳафта муддатда "UzAssets" инвестиция компаниясини жойлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 мартдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-83-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 августдаги

ПҚ-283-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг

давлат акция пакети (улуши) бўйича акциядор

(иштирокчи) функцияси мавжуд ташкилотлар

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Ташкилот номи

            

Улуши, %

1.

"Агробанк" АТБ


46,3

2.

"Асакабанк" АТБ


88,2

3.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


82,1

4.

"Халқ банки" АТ


78,5

5.

"Туронбанк" АТБ


90,1

6.

"Қишлоққурилишбанк" АТБ


23,9

7.

"Алоқабанк" АТБ


54,5

8.

"Ўзмиллий банк" АЖ


59,3

9.

"Микрокредитбанк" АТБ


28,2

10.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ


37,0

         

Изоҳ: давлат улуши миқдори ўзгарган тақдирда, улуш Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда бошқарувга берилади

        

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 августдаги

ПҚ-283-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2023 йил 1 мартдаги "Давлат иштирокидаги

корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини

жадаллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПҚ-83-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар

    

1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодиёт ва молия вазирлигига мазкур корхоналарни ислоҳ қилиш вазифаси юклансин";


2. 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Стратегик ислоҳотлар агентлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3. 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Стратегик ислоҳотлар агентлигининг" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4. 4, 5 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5. Илованинг изоҳ қисмидаги "Стратегик ислоҳотлар агентлигига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 август

















































































Время: 0.2014
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск