Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 07.08.2023 й. 33-сон "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.08.2023 й. 2649-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.08.2023 й.

N 2649-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

07.08.2023 й.

N 33


БУЙРУҒИ



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  А.С. Иноятов






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан

ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги, "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон "Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги, 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 7-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" деган сўзлар "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий бўлинмалари ҳамда Палата (бундан буён матнда аттестациядан ўтказувчи органлар деб юритилади) ҳузурида" деган сўзлар "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ҳузурида ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 11-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Аттестация комиссияларини ташкил этиш учун Марказ томонидан камида етти нафар аъзодан, шу жумладан аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда номзодлар рўйхатлари шакллантирилади.";

иккинчи хатбошидаги "Палата раиси" деган сўзлар "Марказ директори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 12-банднинг биринчи хатбошисидаги "Аттестациядан ўтказувчи органлар ҳузурида ташкил этиладиган аттестация" деган сўзлар "Аттестация" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги "Палата" ҳамда "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" деган сўзлар тегишли равишда "Марказ" ва "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ҳудудий бўлинмалар ҳузурида" ҳамда "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг" деган сўзлар тегишли равишда "Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда" ва "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 14-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ҳудудий бўлинмалар ҳузурида" деган сўзлар "Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 15-банддаги "Палата" деган сўз "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 16-бандда:

биринчи хатбошидаги "Палата" деган сўз "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ҳудудий бўлинмалар ҳузурида" деган сўзлар "Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Марказ ҳузуридаги аттестация комиссиясининг доимий ишчи органи Марказнинг тегишли таркибий бўлинмаси ҳисобланади.".


11. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган аттестация комиссияларида доимий ишчи органнинг вазифалари тегишлилиги бўйича Марказнинг мазкур ҳудудлардаги мутахассислари томонидан амалга оширилади.".


12. 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "аттестациядан ўтказувчи орган" деган сўзлар "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Палата ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида" деган сўзлар "Марказ ҳузурида ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 40-бандда:

биринчи хатбошидаги "Палата" деган сўз "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Палата раиси" деган сўзлар "Марказ директори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 45-банддаги "Палатанинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамига" деган сўзлар "Марказнинг шахсий ҳисобварағига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 46-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ҳудудий бўлинмалар ҳузурида" ва "Палатага" деган сўзлар тегишли равишда "Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда" ҳамда "Марказга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Палата" деган сўз "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 август




















































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск