ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26.07.2023 й. 30-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 19.07.2023 й. 65-сон "Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.08.2023 й. 2522-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.08.2023 й.

N 2522-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.07.2023 й.

N 30

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.07.2023 й.

N 65

ҚАРОРИ



"Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш

учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатини

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги ҳамда "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 8 ноябрдаги 27 ва 103-сон "Aмбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2522, 2013 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46 -сон, 608-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

А.С. Иноятов

Иқтисодиёт ва молия вазири

Ш.Д. Кудбиев

     





Қарорга

ИЛОВА



"Aмбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун

мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатини тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги ва "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сон "Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:".


2. Иловада:


a) VIII бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"VIII. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар, 1941-1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари, Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган - ногиронлиги бўлган шахслар, байналмилалчи жангчилар, ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар учун".


б) изоҳдаги "уруш ногиронлари ва қатнашчилари" деган сўзлар "уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 август












































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск