ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 22.07.2023 й. 4-мҳ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 14.07.2023 й. 60-сон "Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.08.2023 й. 2821-3-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.08.2023 й.
N 2821-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.07.2023 й. N 4-мҳ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 14.07.2023 й. N 60 |
ҚАРОРИ
Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги
болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон "Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ, 55-сон қарори (рўйхат рақами 2821, 2016 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 406-модда) билан тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўчимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазирнинг биринчи ўринбосари
|
У. Шарифходжаев |
Иқтисодиёт ва молия вазири |
Ш. Кудбиев |
ИЛОВА
Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги
болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5-боб. Кам таъминланган оилаларнинг ва боқувчисини йўқотган аёлларнинг ҳамда ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандларини тўловлардан озод қилиш".
2. 19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари, шунингдек ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилинади.".
3. 20-банд қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд билан тўлдирилсин:
"в) ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ёки ходимнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси.";
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. 26-банддаги "Молия" деган сўз "Иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 22 август