ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ИИВ Академияси /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 18.08.2023 й. ПК-282-сон карорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 августдаги

ПҚ-282-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар

ички ишлар органлари (полиция) кадрларини

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси (кейинги ўринларда - Академия)да хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини (кейинги ўринларда - хорижий кадрлар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш (кейинги ўринларда - таълим бериш) тартибини белгилайди.


2. Академияда хорижий кадрларга таълим бериш икки ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


3. Академияда хорижий кадрлар учун йиллик қабул квоталари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Хорижий давлатлар кесимидаги ҳар йилги квота, мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича тақсимот Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишган ҳолда амалга оширилади.


4. Хорижий кадрларни ўқишга қабул қилиш Вазирликка хорижий давлатларнинг ваколатли органлари тақдим этган расмий мурожаатга асосан режалаштирилади.


5. Хорижий давлатлар ваколатли органларининг хорижий кадрлар таълим олиши бўйича қилган расмий мурожаатларини кўриб чиқиш, квоталар ажратиш учун рўйхатни шакллантириш тартиби ва ўқишга қабул қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

Бунда белгиланган ушбу муддатдан ўқиш бошлангунга қадар бўлган оралиқ вақт тўрт ойдан кам бўлмаслиги лозим.


6. Академияда хорижий кадрларга таълим бериш харажатлари қуйидаги тартибда қопланади:


бепул асосда - таълим ва таъминот (махсус кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат) харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан (магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим тингловчиларининг турар жой, озиқ-овқат ва коммунал хизмат харажатлари бундан мустасно);


имтиёзли асосда - таълим харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан, таъминот (кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат), ўқиш даври мобайнида турар жой харажатлари эса юборувчи томонлар ҳисобидан;


тўлов асосида - таълим ва таъминотнинг барча харажатлари юборувчи томонлар ҳисобидан.



2-БОБ. ХОРИЖИЙ КАДРЛАРГА ТАЪЛИМ

БЕРИШ ТАРТИБИ


7. Академияга хорижий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.


8. Хорижий кадрларга таълим бериш қуйидаги дастурлар асосида амалга оширилади:

олий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича;

олий таълимдан кейинги таълим даражасига мувофиқ келувчи таянч докторантура дастури бўйича;

қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурлари бўйича.


9. Академияда хорижий кадрларга таълим бериш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, битирувчилар касбий тайёргарлигининг малака талабларига татбиқ этилган асосий таълим дастурлари асосида амалга оширилади.


10. Хорижий кадрларга таълим бериш олий таълимнинг таълим дастурлари бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади.


11. Академия томонидан хорижий кадрларга мавжуд мутахассисликлар (шартнома ва битим)ларда кўрсатилган) бўйича таълим берилади.


12. Хорижий кадрларга ўзбек тилини ўргатиш Академия томонидан амалга оширилади.


13. Хорижий кадрларни тайёрлаш бакалавриат, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастурлари бўйича кундузги таълим шаклида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари бўйича кундузги ва масофавий шаклларда амалга оширилади.


14. Бакалавриат таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга мутахассислиги бўйича малака, белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишони берилади.

Магистратура таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга тегишли магистр даражаси ҳамда белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари берилади.

Таянч докторантура дастурини ўзлаштирган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.

Қисқа муддатли курсларни тамомлаган хорижий кадрларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар (сертификатлар) берилади.


15. Академияда хорижий кадрларни бепул, имтиёзли ва тўлов асосида тайёрлаш тартиби, уларнинг пул таъминоти, моддий-техника ва бошқа таъминот турларининг ўзига хослиги, қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорлик доирасида тузилган шартнома (битим)ларига мувофиқ белгиланади.



3-БОБ. ХОРИЖИЙ КАДРЛАРГА ТАЪЛИМ

БЕРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


16. Хорижий кадрларга таълим бериш билан боғлиқ харажатларнинг юборувчи томон ҳисобидан тўланадиган қисми ўқув йили бошлангунига қадар Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича юборувчи томондан Академиянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан олдиндан тўланади.


17. Ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлмаган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга "Академия курсанти" лавозими бўйича пул таъминоти берилади.


18. Ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга, таълим олиш муддати ва курсидан қатъи назар:

магистратура таълим даражасига мувофиқ келувчи таълим дастури ва докторантура дастури бўйича - "катта инспектор" лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши;

қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурларида - "инспектор" лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши тўланади.


19. Ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган тўловлар ўқишга қабул қилинган кундан бошлаб, ўқишни якунлаган кунгача бўлган муддатда амалга оширилади.


20. Офицерлик унвонига эга бўлмаган хорижий кадрлар ўқиш даврида Академия курсантларига белгиланган меъёрлар асосида озиқ-овқат билан таъминланади.

Офицерлик унвонига эга бўлган хорижий кадрларнинг ўқиш даврида озиқ-овқат таъминоти ўз ҳисобидан амалга оширилади.


21. Хорижий кадрларнинг кийим-кечак таъминоти юборувчи томон ҳисобидан қопланади ва Академия ҳудудида ўз хизмат кийимини белгиланган қоидаларни бузмаган ҳолда кийиб юради.


22. Хорижий кадрлар Вазирлик ходимлари учун назарда тутилган меъёрлар бўйича амалий машғулотларнинг алоҳида турларини ўтказиш учун махсус кийим-кечак билан таъминланадилар.


23. Ўқиш даврида хорижий кадрларнинг турар жой таъминоти қуйидаги тартибда амалга оширилади:

бакалавриат дастури бўйича ўқиш даврида бепул асосда Академия ётоқхонасида турар жой билан таъминланади. Тўлов асосида ўқитиладиган курсантларнинг турар жой харажатларини юборувчи томон қоплайди;

магистратура, таянч докторантура ҳамда қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурлари бўйича ўқиш даврида турар жой ижарага олиш орқали таъминланади. Бунда ижарага олиш харажатлари юборувчи томон ҳисобидан қопланади.


24. Юборувчи томон хорижий кадрларнинг ўқиши даврида ўқув режаларида белгиланган меъёрлардан ташқари қўшимча академик соатлар талаб қилганда, ўтказилган қўшимча дарслар учун амалга оширилган сарф-харажатлар юборувчи томон ҳисобидан қопланади.


25. Хорижий кадрларнинг тиббий таъминоти Вазирлик ходимлари учун белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади.


26. Хорижий кадрларга таълим бериш жараёнида уларни ташиш билан боғлиқ харажатлар қабул қилувчи томон ҳисобидан амалга оширилади.

Хорижий кадрларнинг таътилда бўлиш даврида доимий яшаш жойига бориши ва қайтиши билан боғлиқ харажатлар юборувчи томон ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАЪЛИМ

ОЛИШ ДАВОМИДА ХОРИЖИЙ КАДРЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


27. Хорижий кадрлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Академия илмий-тадқиқот ишларида (махфийлик грифига эга илмий-тадқиқот ишлари бундан мустасно), курсантларнинг илмий ва бошқа тўгаракларида қатнашиш;

Академиянинг махфий бўлмаган ахборот-ресурс маркази, спорт мажмуалари, клублари ва маданият саройларидан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларидан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш;

командир (бошлиқ)лар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши;

белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш;

ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялаш;

хавфсизлик техникаси ҳамда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш;

дам олишнинг уюштирилган турларида қатнашиш.


28. Хорижий кадрлар:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилиши, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, республикада хорижий фуқароларнинг бўлиши ва ҳаракатланиши бўйича белгиланган қоидаларга амал қилиши;

интизомга қатъий риоя қилиши, машғулотларда қатнашиши, ўқув режалари ва дастурларида белгиланган ўқув ишларининг барча турларини бажариши, имтиҳон ва синовларни белгиланган муддатларда топшириши;

Академияда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши;

Вазирлик, Академия раҳбарлари ва командирларнинг кўрсатмалари ҳамда фармойишларини бажариши шарт.


29. Академияда белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя этмаган, ўқув фани дастурларини ўзлаштирмаган хорижий кадрларни белгиланган тартибда ўқишдан четлаштириш чоралар кўрилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлик учун хорижий кадрлар белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан республика ҳудудидан чиқариб юборилади.

Курсантлар ва тингловчиларни ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш ҳамда ўқув режаси талабларини бажара олмаган таълим олувчиларга академик қарздорликларни бартараф этиш имконини бериш тартиби ўқиш учун тузиладиган ўзаро шартномаларда белгиланади.


30. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган хорижий кадрлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.


31. Ўқишни тугатган ёки тингловчи ёхуд курсантлар рўйхатидан четлаштирилган хорижий кадрлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишлари шарт, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек, жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор деб топилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 август

























































































Время: 0.0229
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск