ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / ИИВ Академияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.08.2023 й. ПҚ-282-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2023 й.

N ПҚ-282



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯСИДА

ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ

(ПОЛИЦИЯ) КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - Ички ишлар вазирлиги) билан 24 та давлат ички ишлар органлари (полиция) ўртасида имзоланган англашув меморандумларида кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ҳамкорлик қилиш белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар вазирлиги Академиясида (кейинги ўринларда - Академия) хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш (кейинги ўринларда - таълим бериш) тизимини йўлга қўйиш;

Академиянинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида унинг тузилмасида Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетини (кейинги ўринларда - Хорижий факультет) ташкил этиш.


3. Қуйидагилар Хорижий факультетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини белгиланган тартибда қабул қилиш, ўқитиш ва битирув тадбирларини ташкил этиш, ушбу жараёнга жалб этиладиган Академиянинг илмий ва ўқув-тарбиявий бўлинмаларига ҳар томонлама кўмаклашиш;

хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш шакллари ва технологияларини такомиллаштириш мақсадида республиканинг бошқа соҳалардаги етакчи таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари ва Академиянинг курсантлари (тингловчилари) ўртасида маданиятлараро алмашинув бўйича тадбирлар, шунингдек, маданий ва маънавий-маърифий ишларнинг сифатли ўтказилишини мувофиқлаштириш;

хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш жараёнининг самарадорлигини баҳолаш, маданиятлараро алмашинувнинг янги шаклларини қўллаш ҳамда ўқишнинг таҳлилини амалга ошириш;

хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари вақтинча яшаши учун уй-жой ижараси ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Академияда хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда ташкил этилади;

хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш белгиланган тартибда тузиладиган икки ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ бепул, имтиёзли ҳамда тўлов асосида амалга оширилади;

хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш олий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича ажратиладиган квоталар доирасида ҳамда магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастури бўйича Академияга ажратилган квоталардан ташқари квоталар доирасида амалга оширилади;

хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш Академиянинг курсантлари, тингловчилари ва докторантлари учун ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


6. Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов):

Академия томонидан хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш тартиби ва муддатлари бўйича доимий равишда тегишли хорижий давлатларни хабардор қилиб борсин;

2023 йилнинг якунига қадар Академия қошида етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат ўқув-методик кенгашни ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти асосий йўналишлари сифатида Академиянинг таълим жараёнига илғор хорижий тажрибани ва инновацион педагогик технологияларни татбиқ этишни белгилаш бўйича зарур чораларни кўрсин;

ҳар йили Академиянинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчилари ва илмий-педагог ходимларини хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий-педагогик стажировка ва малака ошириш учун юбориш чораларини кўрсин;

2024 йил 1 сентябрь кунига қадар хорижий давлатларнинг ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш учун етарли шарт-шароитларни яратиш ҳамда самарали таълим жараёнини йўлга қўйиш мақсадида Академиянинг ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш чораларини кўрсин;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов) билан биргаликда 2024 йил 1 март кунига қадар юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Академиянинг хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари учун ўзбек тилини ўқитиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин;

Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) билан биргаликда хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига белгиланган тартибда визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек, уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.


7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) Ички ишлар вазирлиги буюртмасига асосан хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларининг фарзандларини яшаш манзили (вақтинча рўйхатдан ўтган жойи) бўйича бириктирилган ҳудуддаги давлат умумий ўрта таълим муассасаларига жойлаштириш чораларини кўриб борсин.


8. Белгилансинки:

мазкур қарорни амалга ошириш, шу жумладан, хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш билан боғлиқ тадбирлар Ички ишлар вазирлигига ҳар йили Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

хорижий давлатлардан ички ишлар органлари (полиция) кадрларининг таълим олиши учун Академиянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига келиб тушган маблағлар унинг ўқув ва моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ишларига йўналтирилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов белгилансин.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В.Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Д.Б.Кадиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 августдаги

ПҚ-282-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3216-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошиси "700 кишини," сўзларидан кейин "шунингдек, тўлов-контракт асосида қўшимча 200 нафаргача," сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5076-сон қарорида:


а) 1-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Академиянинг магистратура дастури бўйича ўқитиш ички ишлар органлари учун раҳбар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга қаратилади ҳамда иккинчи даражадаги "ташкилий-тактик бошқарув", биринчи даражадаги "ташкилий-стратегик бошқарув" ва "илмий-педагогик фаолият" мутахассисликларида ташкил этилади";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биринчи даражали магистратуранинг таълим олувчилари Ички ишлар вазирлиги департамент бошлиқлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг бевосита мураббийлигида мажбурий тартибда амалиёт (стажировка) ўтайди, шунингдек, магистратура тингловчилари хорижий ҳуқуқ-тартибот идоралари таълим муассасаларининг малака ошириш курсларига юборилади";


б) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Академия магистратурасида" сўзлари "Академия магистратурасининг "Ташкилий-тактик бошқарув" ва "Ташкилий-стратегик бошқарув" мутахассисликларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "2024 йил" сўзлари "2026 йил" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Академия бакалавриатининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти" таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқитишда хизмат сафари ва автотранспорт харажатлари, кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат таъминоти таълим олувчилар ҳисобидан қопланади. Ушбу харажатларнинг миқдори ҳар ўқув йили учун Академия томонидан белгиланади";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши этиб ҳисоблансин;


г) 1-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги

таълим йўналишлари (мутахассисликлари)

РЎЙХАТИ

          

Т/р

         

Йўналиш (мутахассислик) номи

     

Бериладиган

малака

    

Таълим

шакли

   

Таълим

муддати

  

        

I. Бакалавриат

        

1.

Тезкор-қидирув фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

2.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

3.

Эксперт-криминалистика фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

4.

Жазони ижро этиш фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

5.

Пробация фаолияти


юрист-психолог


кундузги

3 йил

6.

Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш


юрист-психолог

кундузги

3 йил

7.

Ташкилий-штаб фаолияти


юрист

кундузги

3 йил

8.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти


юрист

сиртқи

4 йил / 3 йил*

    

II. Магистратура

       

9.

Ташкилий-тактик бошқарув


II даражали магистр-юрист


кундузги

1 йил

10.

Ташкилий-стратегик бошқарув


I даражали магистр-юрист


кундузги

1 йил

11.

Илмий-педагогик фаолият**


магистр-юрист


кундузги

2 йил

         

*) олий маълумотга эга бўлмаганлар учун - 4 йил, олий маълумотлилар учун - 3 йил;

**) ўқув жараёни 2024/2025 ўқув йилидан бошланади";


д) 3-иловада:


"Офицерлар таркиби" бўлими қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:

         

"

ИИВ Академияси

кундузги илмий-педагогик магистратура

(2 йил)

        

Магистр ("илмий-педагогик фаолият")

таълим ва илмий муассасалар

полковник

-

".

            

изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"*) фуқаровий олий маълумотга эга бўлганда.

**) фуқаровий олий маълумотга эга бўлганларни офицерлар таркибидаги лавозимларга тайинлашда.

***) Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида ўқитилиши белгиланган бошқа мутахассислик лавозимларига ўтишда.

****) Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молиявий ва моддий-техник таъминот департаментининг, Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг, Идоравий ҳамкорлик бош бошқармасининг бошқармалари, ахборот технологияларни жорий этиш бўлинмалари, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Тиббиёт бошқармаси, Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бошқармаси, Ҳарбий-сафарбарлик бошқармаси, Назорат-тафтиш инспекцияси, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси бундан мустасно.

*****) Молиявий ва моддий-техник таъминот департаменти, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Идоравий ҳамкорлик бош бошқармасидан ташқари".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-10-сон қарорида:


3-банднинг учинчи хатбошидаги "ва "Тезкор-қидирув фаолияти" таълим йўналишларига" сўзлари "таълим йўналишига" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, қўшимча ўқув машғулотларидан тушган маблағларнинг 50 фоизи машғулот ўтказган ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлашга қўшимча устама учун, қолган қисми академик лицейнинг моддий-техник ва ўқув базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа харажатларга йўналтирилади".

            

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 август










































































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск