ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 04.08.2023 й. 144-сон "Табиий сув ҳавзалари маҳсулдорлигини оширишда балиқлантириш меъёрлари ва технологиясига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.08.2023 й. 3103-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.08.2023 й.

N 3103-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

04.08.2023 й.

N 144


БУЙРУҒИ



Табиий сув ҳавзалари маҳсулдорлигини оширишда

балиқлантириш меъёрлари ва технологиясига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 16 ноябрдаги 54-сон буйруғи (рўйхат рақами 3103, 2018 йил 20 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 10/18/3103/2355-сон) билан тасдиқланган Табиий сув ҳавзалари маҳсулдорлигини оширишда балиқлантириш меъёрлари ва технологиясига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 А.Б. Воитов






Буйруққа

ИЛОВА



Табиий сув ҳавзалари маҳсулдорлигини оширишда

балиқлантириш меъёрлари ва технологиясига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон "Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 9-банддаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 август











































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск