ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 22.08.2023 й. 3453-сон билан рўйхатга олинган Миллий гвардия қўмондонининг 21.07.2023 й. 179-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 22 августда 3453-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси қўмондонининг

2023 йил 21 июлдаги

179-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун топширилган

объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник

воситалари билан жиҳозлаш талаблари,

тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармасига (бундан буён матнда Қўриқлаш бош бошқармаси деб юритилади) қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДAЛAР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қўриқланадиган объект (бундан буён матнда объект деб юритилади) - белгиланган тартибда қўриқлашга олинган жисмоний ва юридик шахсларнинг бинолари, иморатлари, иншоотлари, уларнинг ҳудудлари, жойнинг участкалари, транспорт воситалари, транспортда ташиладиган юклари, пул маблағлари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулки, шунингдек жисмоний шахс;


қўриқлашнинг муҳандислик воситалари - объектларни тажовузлардан механик жиҳатдан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган қурилмалар ва иншоотлар;


тўсиқ - объектга киришга ёки киришга уринишга тўсқинлик қилувчи қўриқлашнинг муҳандислик воситаси (темир панжара ёки темир конструкция ёхуд девор);


қўриқлашнинг техник воситалари - объектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган, мустақил вазифаларни бажарадиган, конструктив жиҳатдан якунланган қурилмалар;


қўриқлаш сигнализацияси тизими - объектга қонунга хилоф равишда киришни ёки киришга уринишни магнит контактли, ойна синишини қайд этувчи ва ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳлар (бундан буён матнда хабаргоҳлар деб юритилади) орқали аниқловчи қўриқлашнинг техник воситаси;


техник қўриқлаш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) - ташвиш хабари асосида объектга тезкор ҳаракатланувчи гуруҳнинг зудлик билан жўнатилишини таъминлайдиган Қўриқлаш бош бошқармасининг таркибий бўлинмаси;


сигнализация ҳимоя тўсиқлари (бундан буён матнда ҳимоя тўсиғи деб юритилади) - объектга қонунга хилоф равишда кирилганда ташвиш хабарининг қўриқлаш пости қабул қилиш ва бошқариш қурилмасига ёки Марказга узатилишини таъминловчи сигнализация шлейфи ёки шлейфларнинг мажмуаси;


ташвиш сигнализация тизими - объектга қонунга хилоф равишда қилинган тажовузлар бўйича ташвиш хабарининг тугма ёки педаллар орқали Марказга узатилишини таъминлайдиган қўриқлашнинг техник воситаси.


2. Мазкур Йўриқноманинг амал қилиши Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлашга нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Йўриқноманинг амал қилиши Банклар ва уларнинг филиалларини ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2128, 2010 йил 31 июль) асосан объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлашда Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан ушбу объектнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган тегишли талаб ва шартлар қўлланилади.



2-БОБ. ОБЪЕКТНИ ҚЎРИҚЛАШНИНГ

МУҲАНДИСЛИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН

ЖИҲОЗЛАШ ТАЛАБ ВА ШАРТЛАРИ


4. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик воситалари қуйидагилардан иборат ҳисобланади:

тўсиқ;

дарвоза;

назорат-ўтказиш жойи;

cув ва ҳаво қувурлари, ер ости коллекторлари;

эшик ва деразалар;

вентиляция шахталари, мўри ва бошқа технологик каналлар;

қулфлаш мосламалари.


5. Объектнинг тўсиқларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши зарур:

шахсларнинг, транспорт воситаларининг эҳтиётсизлик ёки қасддан кириб келишига, шунингдек уларнинг назорат-ўтказиш жойини четлаб ўтиб, объектга қонунга хилоф равишда киришига тўсқинлик қилиш;

кузатувни чекламаслиги, шунингдек қўриқлашнинг техник воситаларининг ишлашига тўсқинлик қилмаслиги;

объектдан ташқарида бўлган бино ва иншоотлар билан туташмаслиги;

тирқишлар, тешиклар ва бошқа шикастланишлар, шунингдек қулфланмайдиган дарвоза ва эшиклар бўлмаслиги;

баландлиги 2 m дан кам бўлмаслиги.


6. Объектнинг дарвозаларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши зарур:

объектнинг дарвозалари транспорт воситалари ва темир йўл кириш жойларига ўрнатилиши;

автоматик бошқариладиган дарвозалар техник носоз бўлган тақдирда қўлда очиш ва тўхтатиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши;

баландлиги камида 2 m ва қалинлиги камида 2 mm бўлган темир қопламадан ёки диаметри камида 16 mm бўлган ва 150х150 mm дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган, гардиши 50х50х5 mm дан кам бўлмаган ўлчамдаги темир бурчак билан мустаҳкамланган темир панжарадан иборат бўлиши.


7. Объектнинг назорат-ўтказиш жойини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши зарур:

объектга ташриф буюрувчилар ва унинг ходимларини кўздан кечириш, шунингдек қўриқлаш нарядлари хизмат ўташи учун хона бўлиши;

дарвозани автоматик бошқариш қурилмаси, шунингдек ташқи периметр ёритгичларини ва транспортни стационар кўздан кечириш воситаларини бошқариш қурилмалари назорат-ўтказиш жойига ёки объектнинг ички томонига ўрнатилиши;

транспорт воситаларини ва темир йўл транспортини кўздан кечириш майдончалари билан жиҳозланиши;

назорат-ўтказиш жойининг деразалари темир панжаралар билан жиҳозланиши;

назорат-ўтказиш жойининг эшиклари қалинлиги 2 mm дан кам бўлмаган темир қопламадан иборат бўлиши, шунингдек транспорт воситалари ва фуқароларни кузатиш учун туйнук билан жиҳозланган бўлиши;

турникетлар билан жиҳозланиши.


8. Объектнинг сув ва ҳаво қувурлари, ер ости коллекторлари унинг объектдан чиқиш жойларида диаметри камида 16 mm бўлган ва 150х150 mm дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган темир панжаралар билан жиҳозланган бўлиши зарур.


9. Объектнинг эшикларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:

асосий ва захира кириш эшикларнинг ички томонида диаметри камида 16 mm бўлган ва 150х150 mm дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган, гардиши 35х35х4 mm дан кам бўлмаган ўлчамдаги темир бурчак билан мустаҳкамланган темир панжарали қўшимча эшик ўрнатилиши;

асосий кириш эшиги домофон, шунингдек захира кириш эшиги эса кўриш туйнуги билан жиҳозланиши;

махсус қисм, сервер, архив ва касса хоналари, шунингдек ертўла ва чордоқ эшиклари қалинлиги 2 mm дан кам бўлмаган темир қопламадан иборат бўлиши.


10. Объектнинг деразаларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:

объектнинг биринчи қаватида жойлашган махсус қисм, сервер, архив ва касса хоналари, шунингдек ертўла ва чордоқ деразалари темир панжаралар билан жиҳозланиши;

иккинчи ва ундан юқори қаватлардаги деразалар эвакуация зиналари ёнида жойлашган тақдирда, улар темир панжара билан жиҳозланиши.


11. Объектнинг вентиляция шахталари, мўри ва бошқа технологик каналлари унинг объектга кириш жойларида диаметри камида 16 mm бўлган ва 150х150 mm дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган темир панжаралар билан жиҳозланган бўлиши керак.


12. Объект дарвоза ва эшикларининг қулфлаш мосламаларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши зарур:

осма қулф учун қулоқчалар кесими 6х40 мм дан кам бўлмаган пўлат тасмадан иборат бўлиши;

ёпиштирма қулфлар дарвоза ва эшикнинг ички томонидан болт, шайба ва гайкалар ёрдамида қотирилиши.



3-БОБ. ОБЪЕКТНИ ҚЎРИҚЛАШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

ТАЛАБ ВА ШАРТЛАРИ


13. Объектни қўриқлашнинг техник воситалари қуйидагилардан иборат ҳисобланади:

қўриқлаш сигнализацияси тизими;

ташвиш сигнализация тизими.


14. Объектни қўриқлаш сигнализацияси тизими билан жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:

рухсатсиз кириш мумкин бўлган барча заиф жойлар (дарвоза, эшик, дераза, йўлак ва хоналар) қўриқлаш сигнализацияси тизими билан жиҳозланиши;

қўриқлаш сигнализацияси тизимининг қабул қилиш ва бошқариш қурилмаси қўриқлаш постига ўрнатилиши;

хабаргоҳлар ертўла ва чордоқ хоналарига, шунингдек уларнинг дераза ва эшикларига ўрнатилган тақдирда, уларнинг шлейфи ташқи периметр қўриқлаш сигнализация тизимига уланиши;

объект ҳар бир қаватига ўрнатилган хабаргоҳларнинг шлейфи ички периметр қўриқлаш сигнализация тизимига уланиши;

объект асосий кириш эшигининг ишдан ташқари вақтда очилишини назорат қилиш учун унинг хабаргоҳи қабул қилиш ва бошқариш қурилмаси орқали Марказга уланиши;

объект ҳар бир хонасига магнит контактли, ойна синишини қайд этувчи ва ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳлар биргаликда ўрнатилиши;

объект ҳар бир хонасининг эшик ва деразаларига ўрнатилган хабаргоҳлар битта шлейф билан қабул қилиш ва бошқариш қурилмасига мустақил уланиши;

ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳлар объект хонасининг ҳар 30 m2 майдонида биттадан ўрнатилиши.


15. Махсус қисм, сервер, архив ва касса хоналарини қўриқлаш сигнализация тизимининг иккита ҳимоя тўсиғи билан жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:

биринчи ҳимоя тўсиғида хона деразасига ойна синишини ва унинг очилишини ҳамда хона эшигига унинг очилишини қайд этувчи магнит контактли хабаргоҳларни қўллаш;

иккинчи ҳимоя тўсиғида хонага ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳларни қўллаш.

Бунда, ушбу ҳимоя тўсиқлари шлейфлар орқали қабул қилиш ва бошқариш қурилмасига ва Марказга уланиши зарур.


16. Объектни ташвиш сигнализация тизими билан жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:

ташвиш хабарининг тугма ёки педаллари бегона шахслар кўрмайдиган жойларга ўрнатилиши;

ташвиш хабарининг тугма ёки педаллари объект раҳбари ва бухгалтер хоналарига, шунингдек товар-моддий бойликларни сақлаш, ташиш ва ортиш-тушириш жойларига ва қўриқлаш постларига ўрнатилиши;

ташвиш сигнализация тизимининг барча шлейфлари тўғридан-тўғри Марказга уланиши.



4-БОБ. ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛАШНИНГ

МУҲАНДИСЛИК ВА ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ

БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ ТАРТИБИ


17. Объектни қўриқлаш ҳамда уни муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозланишини ўрганиб бериш учун жисмоний ёки юридик шахс ушбу объект жойлашган жойдаги Қўриқлаш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаларига (бундан буён матнда ҳудудий қўриқлаш бошқармалари деб юритилади) ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.


18. Жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ҳудудий қўриқлаш бошқармалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 19-бандида кўрсатилган объектнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганиб чиқилади.


19. Жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ҳудудий қўриқлаш бошқармалари томонидан объектни қўриқлаш ҳамда уни муҳандислик ва техник воситалар билан жиҳозлашда қуйидагилар ўрганиб чиқилади:

объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқлиги;

объектнинг тузилиши (объект жойлашуви, қават ва хоналарининг сони, товар-моддий бойликларни сақлаш, ташиш ва ортиш-тушириш жойлари);

объектга рухсатсиз кириш мумкин бўлган барча заиф жойлар (тўсиқ, дарвоза, эшик, дераза, йўлак ва хоналар) мавжудлиги.

Бунда, ўрганиш натижаларига кўра жисмоний ёки юридик шахс ва ҳудудий қўриқлаш бошқармаси масъул ходими томонидан икки нусхада объектни қўриқлаш ҳамда уни муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш бўйича далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) расмийлаштирилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси жисмоний ёки юридик шахсда, иккинчи нусхаси эса ҳудудий қўриқлаш бошқармаси масъул ходимида сақланади.


20. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш жисмоний ёки юридик шахс томонидан далолатномага мувофиқ амалга оширилади.


21. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари якунлангандан сўнг шу куннинг ўзида жисмоний ёки юридик шахс бу ҳақда ҳудудий қўриқлаш бошқармасини хабардор этади.


22. Ҳудудий қўриқлаш бошқармаси у бу ҳақда хабардор қилинган кундан эътиборан беш кун ичида объектнинг мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқ жиҳозланганлигини ўрганади.

Бунда, ўрганиш натижасига кўра ҳудудий қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқлиги аниқланган тақдирда объектни қўриққа олиш тўғрисида;

объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга номувофиқлиги аниқланган тақдирда объектни қўриққа олишни рад этиш тўғрисида.


23. Ҳудудий қўриқлаш бошқармаси объектни қўриққа олиш ёки қўриққа олишни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақида жисмоний ёки юридик шахсни ушбу қарор қабул қилинган куннинг ўзида ёзма ёки электрон равишда хабардор қилади.

Бунда, объектни қўриққа олишни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақида хабарномада мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга номувофиқ бўлган аниқланган камчиликлар ҳамда ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар бўлиши зарур.


24. Объектни қўриққа олишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда жисмоний ёки юридик шахс мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқ бўлмаган аниқланган камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Мазкур Йўриқнома талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 август




































































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск