ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой фондини бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.08.2023 й. ПҚ-278-сон "Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.2023 й.

N ПҚ-278



КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШҚАРИШНИ

ЯНАДА САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, бошқариш органлари билан мулкдорлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатилишини ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўлов интизомини таъминлаш ҳамда соҳага етарли малака, кўникма ва моддий-техник базага эга бўлган бошқариш органларини жалб қилиш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 1-иловага мувофиқ чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига бир ой муддатда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилсин.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда республикадаги қолган кўп квартирали уйларнинг туташ ер участкалари чегараларини белгилаб, "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилишини таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини тегишли кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига бир ой муддатда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) Кадастр агентлиги томонидан кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларининг мавжуд топографик тасвирлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига бепул тақдим этилади;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб:

кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш нотариуслар томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали тегишли мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги текширилгандан кейин амалга оширилади;

умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг энг кам миқдори Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларига агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлари билан келишилган махсус жойларда йиғишга рухсат этилади. Бунда:

мазкур чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўлов қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун белгиланган мажбурий тўловларга қўшилган ҳолда ягона тўлов сифатида ундирилади;

агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиш ва маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларига ёки келишилган махсус жойларга етказиш тўлиқ кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан амалга оширилади;

маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки келишилган махсус жойларда тўпланган агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлар томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш органлари билан келишилган ҳолда режа-график асосида амалга оширилади;

в) қурувчи ташкилот қурилиши тугалланган кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни жалб қилади. Бошқарувчи ташкилот аниқланмаган кўп квартирали уйлар фойдаланишга қабул қилинмайди;

г) кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхати Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.


3. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкалари учун қарз маблағлари, шу жумладан банк кредитлари кўп квартирали уйларнинг барча жойлар мулкдорлари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор асосида олиниши мумкинлиги;

кўп квартирали уйни бошқариш ташкилотини ёки бошқарувчини алмаштириш муддатига чеклов қўйиш;

кўп квартирали уйни бошқариш усулини ва бошқариш органини танлаш масаласи юзасидан барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг эллик фоизидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берса, умумий йиғилишнинг қарори қабул қилинган деб ҳисобланиши.


4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фойдаланишида бўлган давлатга тегишли бино ва иншоотларни, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилмаган бино ва иншоотларни хатловдан ўтказсин ҳамда уларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Коммунал таъминот маркази" давлат муассасасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш бўйича чоралар кўрсин.


5. Ҳисоб палатаси Бош прокуратура ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари ширкатларининг ва бошқарувчи ташкилотларнинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари олдидаги 80,5 млрд сўм миқдоридаги қарздорлиги ва улар учун ҳисобланган жарималар юзасидан ўрганиш ўтказсин ҳамда ушбу қарздорликни ундириш бўйича таклиф киритсин. Бунда, мазкур қарздорликнинг тўлов муддати 2024 йил 1 октябрга қадар кечиктирилсин.


6. Ўзбекистон Республикасида реновация дастурини амалга оширишни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Ишчи гуруҳга қуйидаги вазифалар юклансин:

реновация дастурини амалга ошириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

реновация тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини таъминлаш;

реновация дастури амалга ошириладиган ҳудудларни келишиш;

реновация дастурини амалга оширишдаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ечиш бўйича тизимли таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат органларининг реновация соҳасидаги келишилган фаолиятини таъминлаш;

амалга оширилаётган реновация дастурларининг самарадорлигини мониторинг қилиш;

хорижий давлатларнинг реновация йўналишидаги илғор тажрибасини ўрганиш.


7. Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан фаолиятни амалга ошириш жараёнида тегишли мулкдорларнинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилсин:

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулк ва уларга туташ ер участкаларида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.


8. Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш юзасидан "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-5152-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 августдаги

ПҚ-278-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларининг

чегаралари белгиланиши

ҲОЛАТИ

             

T/р

Ҳудудлар номи

Кўп квартирали

уйлар сони


шундан, туташ ер участкалари

       

чегаралари

белгиланган


доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган

      

Жами


40 789

17 804

173

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


1 576

1 497


2.

Андижон вилояти


1 922

1 274


3.

Бухоро вилояти


2 117

321


4.

Жиззах вилояти


2 344

488

3

5.

Қашқадарё вилояти


2 230

2 187


6.

Навоий вилояти


1 905

1 870

101

7.

Наманган вилояти


1 576

560


8.

Самарқанд вилояти


2 214

2 088


9.

Сирдарё вилояти


1 838

1 797


10.

Сурхондарё вилояти


1 592

942


11.

Тошкент вилояти


4 945

1 763

69

12.

Фарғона вилояти


3 722

731


13.

Хоразм вилояти


1 731

1 011


14.

Тошкент шаҳри


11 077

1 275


          

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 августдаги

ПҚ-278-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида реновация дастурини

амалга оширишни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан

таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

          

1. Хидоятов Шерзод

Саиджанович


-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари (Ишчи гуруҳ раҳбари)


2. Жўраева Озода

Абдурахимовна


-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари


3. Шарипов Зоиржон

Зокиржонович


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими


4. Худайбергенов Даулетияр

Бахтиярович


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими


5. Ҳамроев Элдор

Отамуродович


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими


6. Жуманиязов Мансурбек

Базорбоевич


-

Бош вазир ўринбосарининг котибияти мудири


7. Аллаберганов Атабек

Валиджанович


-

Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


8. Аллакулиев Миржалол

Давронбекович


-

Адлия вазирлиги департамент бошлиғи


9. Ханнаров Комилжон

Каримович


-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи


10. Муминов Обиджон

Одилович


-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи


11. Убайдуллаев Ботир

Бахтиёрович


-

"ТошуйжойЛИТИ" АЖ бош директори


12. Элмуродов Бобир

Ҳамидович


-

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК бош директори


13. Шарипов Саидазим

Сайдиолимович

-

"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК директори ўринбосари

     

Изоҳлар:


1. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.


2. Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда, зарурий ҳолларда, бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасадди раҳбар ва масъул ходимларини жалб этиши мумкин.

         

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 августдаги

ПҚ-278-сон қарорига

3-ИЛОВА



Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида

кўп квартирали уйларни бошқаришни янада

самарали ташкил қилиш юзасидан

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

          

Т/р


Чора-тадбирлар


Амалга ошириш муддати


Масъул ижрочилар

1.

Кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиётини умумлаштириш.


2023 йил

1 октябрга қадар

Олий суд (Х.Тўрахўжаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)


2.

Навоий шаҳрида эксперимент тариқасида кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ва тўловлардан қарздорлиги мавжуд мулкдорларни электр тармоқларидан ўчириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 октябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)


3.

"Коммунал таъминот маркази" давлат муассасасининг бино ва иншоотларини кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 ноябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)


4.

Қонунчиликда белгиланган тартибда умумий йиғилиш қарорига асосан танланган бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан шартномани умумий йиғилиш қарорида белгиланган шартларда тузилган деб ҳисоблашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 ноябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)


5.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларини электрон реестрга киритиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқарувчи органларга бириктириш (қайта рўйхатдан ўтказиш) масалаларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

1 ноябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)


6.

Кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкни мол-мулк солиғидан ҳамда кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларни ер солиғидан озод қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

1 ноябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Ҳайдаров)


7.

"Кўп квартирали уй-жой фондини эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш.


2023 йил

1 декабрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


8.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини такомиллаштириш.


2023 йил

1 декабрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)


9.

Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини такомиллаштириш.


2023 йил

1 декабрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)


10.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларига агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ҳамда смёт маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларига йиғишга рухсат этилиши муносабати билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар тарифини қайта кўриб чиқиш.


2023 йил

1 декабрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)


11.

Кўп квартирали уйларда энергияни тежаш, унинг самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаш. Бунда:

1) кўп квартирали уйларнинг энергия истеъмоли аудитини ўтказиш тизимини жорий этиш;

2) кўп квартирали уйларнинг том қисмида тадбиркорлар томонидан ижара асосида қуёш панелларини жойлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

3) кўп квартирали уйлардаги кириш йўлакларига ва зинапояларда ҳаракат датчикли энергия тежовчи чироқларни ўрнатиш орқали электр энергияси истеъмолини камида 30 фоизга камайтириш.


2024 йил

1 январга қадар


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)

12.

Фаолият юритмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатини тугатишнинг соддалаштирилган тартибини (қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолларда банкрот деб эълон қилиш орқали) ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

1 январга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


13.

"Менинг уйим" ахборот тизимида бошқариш органларининг электрон рейтинг тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, рейтингни фақатгина аҳоли ва истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида шакллантириш.


2024 йил

1 январга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)


14.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан, шунингдек, харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларни "Менинг уйим" ахборот тизими орқали тақдим этиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларни мулкдорларнинг шахсий кабинетига хабарнома юбориш орқали тақдим этиш;

мулкдорларнинг шахсий кабинети орқали умумий йиғилишларни онлайн тарзда ўтказиш, уларда овоз бериш, баённомаларни тасдиқлаш, ишлаб чиқилган харажатлар сметасини онлайн тарзда муҳокама қилиш ва тасдиқлаш, мулкдорлар томонидан носозликлар тўғрисида хабар қилиш ва хизматларга буюртма бериш имкониятини яратиш.


2024 йил

1 январга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)


15.

Кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш. Хусусан:

а) кўп квартирали уйларнинг техник ҳужжатлари таркибини (уйнинг лойиҳаси, конструкцияси, коммуникация тармоқлари, барча турдаги автоматик ва механик қурилмалари, ер участкасига оид барча ҳужжатлар) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

б) мавжуд қонун ҳужжатларига кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига ноқонуний аралашганлик ёки фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жазо чоралари қўллашни назарда тутувчи нормаларни киритиш.


2024 йил

1 апрелга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева)


16.

Кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотлар жамланган электрон платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Электрон платформага уйларнинг техник паспортлари, шунингдек, уйларнинг қурилган йили, охирги таъмирланган вақти (йили) ва молиялаштириш манбаси, таъмирланган қисмлари, геолокация координаталари, муҳандислик тармоқлари, коммуникацияларининг ҳолати ва бошқа кўрсаткичларни киритиш ҳамда Кадастр агентлиги электрон тизими билан интеграция қилиш.


2024 йил

1 апрелга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева), Кадастр агентлиги (А.Аллаберганов)


17.

Кўп квартирали уйларнинг юқори қаватларига ичимлик сувни етказиб бериш (насосларни эксплуатация қилиш) харажатларини сув таъминоти ташкилотлари томонидан қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, бошқарув органи харажатларини қоплаб бериш механизмини ва кўп квартирали уйнинг бошқарув органи билан ичимлик сувни етказиб берувчи ташкилот ўртасида харажатларни қоплаб бериш тизимини жорий этиш.


2024 йил

1 апрелга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (О.Жўраева), "Ўзсувтаъминот" АЖ (Д.Азимов)

18.

Ўзбекистон Республикасида реновация амалга оширилишини ташкилий ва ҳуқуқий таъминлаш бўйича ишчи гуруҳнинг иш режасини тасдиқлаш.

Хорижий давлатларнинг реновация соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ишчи гуруҳ аъзоларини хизмат сафарига юбориш.


2023 йил

1 октябрга қадар


2023-2024 йиллар

давомида

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов)

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 августдаги

ПҚ-278-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уй-жойларни

бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги

ПҚ-5152-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

         

1. 7-бандда:

"е" ва "ж" кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

"к" кичик банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. 5-илованинг 15-позицияси чиқариб ташлансин.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 23 август








































































Время: 0.0168
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск