ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экологик экспертиза. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш /

Экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 19.08.2023 й. 402-сон карорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 19 августдаги

402-сон қарорига

1-ИЛОВА



Экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш

бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) экологик аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;


талабгор - малака сертификатини олиш учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


экологик аудитор - экологик аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;


экологик аудиторнинг малака сертификати (кейинги ўринларда -малака сертификати) - экологик аудиторнинг малакасини тасдиқловчи ва экологик аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;


Экологик аудиторлар реестри - ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган экологик аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган экологик аудиторлар рўйхати.


3. Малака сертификатини бериш ва қайта расмийлаштириш бўйича хизматлар давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


4. Экологик аудиторнинг малака сертификати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.


5. Малака сертификатини олиш учун талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид (биолог, геолог, гидролог муҳандис, ер геодезия ва картографияси муҳандиси, шунингдек, сув, атмосфера, ер ва ер ости бойликлари муҳофазаси мутахассисликлари) олий маълумотга;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда кетма-кет камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.



2-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Талабгор малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


7. Талабгор давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги анкетани электрон шаклда тўлдиради.

Анкета давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилганда, талабгор ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширгандан сўнг, уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўз ЭРИсини шу жойнинг ўзида олиши учун барча зарур шароитларни таъминлаши шарт.

Анкетани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли маълумот идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


8. Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

паспорт (идентификацияловчи ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

талабгорнинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид (биолог, геолог, гидролог муҳандис, ер годезия ва картографияси муҳандиси, шунингдек, сув, атмосфера, ер ва ер ости бойликлари муҳофазаси мутахассисликлари) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий маълумот ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномаси нусхаси;

иш стажи тўғрисидаги маълумотлар;

жисмоний шахсларнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирилган бўлса, бу ҳақидаги маълумотлар.

Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви ЭРИни қўллаган ҳолда, фақат идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилади.


9. Талабгор давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этганда, унинг анкетаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгорнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақт ичида, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


10. Талабгорнинг малака сертификатини бериш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим (кейинги ўринларда - йиғим) ундирилади.

Талабгор давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;

0,5 фоизи "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.

Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


11. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг анкетаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.



3-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШГА

РУХСАТ БЕРИШ ЁКИ РУХСАТ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


12. Ваколатли орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


13. Рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида ваколатли орган талабгорни уч иш куни ичида электрон шаклда хабардор қилади. Рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, унинг асослари кўрсатилади.

Талабгор томонидан анкета тегишли равишда расмийлаштирилмаганлиги, йиғим тўланмаганлиги, талабгорнинг ушбу Регламентнинг 5-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаслиги, шунингдек, ушбу Регламентнинг 51-бандида назарда тутилган ҳолат талабгорга давлат хизматлари кўрсатилишини ҳамда малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


14. Мурожаати рад этилган талабгор рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг ушбу Регламентда белгиланган тартибда ваколатли органга ўн иш кунида қайта мурожаат қилишга ҳақли.

Талабгор белгиланган муддатда қайта мурожаат қилганда йиғим ундирилмайди.

Талабгор ўн иш куни ўтгандан кейин мурожаат қилган тақдирда, мурожаат янгидан берилган деб ҳисобланади ва талабгордан йиғим ундирилади.


15. Талабгорнинг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ваколатли орган малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган талабгорлар рўйхатини имтиҳон комиссиясига тақдим этади.


16. Ваколатли орган томонидан малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганда, малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида имтиҳон ўтказилишидан камида ўн кун олдин тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки талабгорга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда хабарнома юборилади.

Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан электрон шаклда хабарнома келиб тушган кунда уни талабгорга анкетада кўрсатилган электрон манзил бўйича юборади. Давлат хизматлари маркази талабгорнинг сўровига кўра хабарномани қоғоз шаклида ҳам бериши лозим.

Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган талабгорга ундирилган йиғим қайтарилмайди.



4-БОБ. ИМТИҲОН КОМИССИЯСИ


17. Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун ваколатли орган томонидан доимий фаолият юритувчи, жами тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда имтиҳон комиссияси ташкил қилинади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, комиссия аъзолари ва котибдан иборат бўлади.

Имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли органнинг ходимлари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари жалб этилиши мумкин.

Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби ваколатли орган томонидан тасдиқланади.


18. Имтиҳон комиссияси қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:

малака имтиҳонини ўтказиш тартибини тасдиқлаш;

малака имтиҳони саволларини тузиш;

малака имтиҳони ўтказиладиган сана, жой ва вақт бўйича таклиф тайёрлаш;

малака имтиҳонини ўтказиш;

малака имтиҳони натижаларини расмийлаштириш.


19. Имтиҳон комиссиясининг мажлислари зарурат бўлганда, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади, талабгорлардан ариза келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно. Имтиҳон комиссиясининг котиби комиссия мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.

Имтиҳон комиссиясининг мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган таркибда ва раис ёки раис ўринбосарининг иштирокида ўтказилади.


20. Имтиҳон комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади. Баённома мажлисда раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.



5-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


21. Малака имтиҳони камида уч нафар талабгордан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Малака имтиҳонини ўтказиш санаси ваколатли орган томонидан белгиланади.


22. Малака имтиҳони тест кўринишида компьютер воситаси орқали олинади. Малака имтиҳонининг тест саволлари имтиҳон комиссияси томонидан тасдиқланади.

Малака имтиҳонининг тест саволларига киритилган соҳалар бўйича мавзулар ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Имтиҳон комиссияси раисининг имзоси қўйилмаган тест саволлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Малака имтиҳонининг тест саволлари мазмуни қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.


23. Талабгор томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) тақдим этилган тақдирда, унга малака имтиҳонини топшириш учун рухсат берилади. Ушбу ҳужжатлари бўлмаган ёки малака имтиҳонига кечиккан талабгор имтиҳонга келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.


24. Малака имтиҳонининг тест саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича жами 50 та назарий саволлардан иборат бўлади:

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини (шу жумладан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни) муҳофаза қилиш соҳасида - 10 та;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида - 10 та;

атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида - 10 та;

сув ва ер ресурслари муҳофазаси соҳасида - 10 та;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бўйича - 10 та.

Ҳар битта тўғри жавоб учун бир балл берилади.


25. Малака имтиҳони натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўладиган тўпланган баллар йиғиндиси 40 баллдан кам бўлмаслиги керак.


26. Малака имтиҳони ўтказилаётган вақтда қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материаллари, маълумотномалар ҳамда махсус адабиётлардан фойдаланиш, бошқа талабгорлар билан гаплашиш, шунингдек, алоқа воситаларидан фойдаланиш ман қилинади. Ушбу талабларни бузган талабгорларга малака имтиҳонини ўтказиш тартиби бузилганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, улар аудиториядан чиқариб юборилади ҳамда малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.

Малака имтиҳонида бегона шахсларнинг иштирок этишига рухсат берилмайди.

Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади ва ушбу видеоматериаллар ваколатли органда камида бир йил сақланади.


27. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади.

Малака имтиҳони натижалари имтиҳон ўтказилган санадан сўнг бир иш кунида имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ҳамда ваколатли орган раҳбарига топширилади.

Имтиҳон комиссияси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

имтиҳон комиссиясининг таркиби;

малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорлар рўйхати ва уларнинг тўплаган баллари;

малака имтиҳонини топшира олмаган талабгорлар рўйхати ва уларнинг тўплаган баллари.


28. Малака имтиҳонини ўтказиш бўйича хужжатлар (тест саволлари ва уларга жавоблар), шунингдек, имтиҳон комиссиясининг баённомалари ваколатли органда беш йил мобайнида сақланади.


29. Малака имтиҳонини топшира олмаган талабгор йиғимни тўлаш шарти билан малака имтиҳонини топшириш учун ҳужжатларни мазкур Регламентга мувофиқ қайта тақдим этишга ҳақлидир.

Малака имтиҳонини топшира олмаган талабгорларга йиғим қайтарилмайди.



6-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


30. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган шахсга ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича экологик аудитор малака сертификати берилади.


31. Ваколатли орган имтиҳон комиссиясининг баённомаларини қабул қилиб олганидан сўнг бир иш куни мобайнида белгиланган тартибда QR-код қўйилган малака сертификатини расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки талабгорга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.


32. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан малака сертификати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ҳамда талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказига талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, талабгорнинг сўровига кўра унга малака сертификати электрон ёки қоғоз шаклида беради.

Малака сертификати ваколатли орган томонидан талабгорга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилганда, у автоматик равишда талабгорнинг электрон кабинетида намоён бўлади.

Малака сертификати ҳисобга олиш серияси ва рақамига эга бўлади ҳамда беш йил муддатга амал қилади.



7-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


33. Малака имтиҳони натижаларига кўра қабул қилинган қарорлар натижаларидан норози бўлган талабгорлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида ваколатли органга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги лозим.


34. Апелляцияни кўриб чиқиш учун ваколатли орган томонидан Апелляция комиссияси ташкил қилинади. Апелляция комиссияси таркиби ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляция комиссияси таркибига имтиҳон комиссияси таркибига кирган шахслар киритилмайди.

Апелляция комиссияси беш иш кунида берилган апелляцияни талабгор иштирокида кўриб чиқади. Апелляция комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома апелляция комиссиясининг барча аъзолари ва талабгор томонидан имзоланади.

Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;

имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака сертификатини бериш тўғрисида.


35. Имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

апелляция ушбу Регламент талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;

апелляцияда келтирилган сабаблар ўз тасдиғини топмаса.


36. Имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони ушбу Регламент талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.


37. Малака сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ваколатли орган талабгорга малака сертификатини беради.


38. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.



8-БОБ. ЭКОЛОГИК АУДИТОРЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ


39. Экологик аудиторлар ҳар икки йилда бир марта экологик аудиторларнинг малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.


40. Экологик аудиторларнинг малакасини ошириш Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ёки белгиланган тартибда аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтган нодавлат таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) томонидан шартнома асосида амалга оширилади.


41. Малака ошириш курслари ваколатли орган томонидан тасдиқланган ягона ўқув дастури асосида ташкил этилади.


42. Малака ошириш курслари якуни натижаларига кўра Экологик аудиторлар реестрига экологик аудиторларнинг малака оширганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотлар киритилади. Бунда таълим ташкилотлари томонидан малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатган экологик аудиторлар рўйхати малака ошириш курси тугаган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай, Экологик аудиторлар реестрига тегишли ёзувлар киритиш учун ваколатли органга юборилади.



9-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


43. Илгари берилган малака сертификатида кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, талабгор малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун ўн иш кунида давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат қилади ёхуд ЯИДХП орқали электрон шаклдаги тегишли мурожаат юборади.

Анкетага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади.


44. Анкетада хато маълумотлар кўрсатилган тақдирда, мурожаат автоматик равишда рад этилади ҳамда бу ҳақда талабгорга онлайн тарзда электрон шаклда жавоб қайтарилади.


45. Ваколатли орган талабгорнинг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда дастлаб берилган малака сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати билан малака сертификатини қайта расмийлаштиради ҳамда ушбу Регламентнинг 31-бандида белгиланган тартибда талабгорга юборади.


46. Ваколатли орган малака сертификатини қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.


47. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун талабгор қайта имтиҳондан ўтказилмайди ва йиғим ундирилмайди.


48. Малака сертификатининг эгаси ушбу сертификат қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган малака сертификати асосида амалга оширади.



10-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


49. Малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

малака сертификати эгаси томонидан сертификатни бекор қилиш тўғрисида мурожаат этилганда;

малака сертификати эгаси вафот этганда;

малака сертификати эгаси ўз вақтида малака ошириш курсидан ўтмаганда;

малака сертификати эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирганда;

ваколатли органнинг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги исботланганда;

малака сертификати эгаси томонидан экологик аудит хизматидаги фаолияти мобайнида олинган махфий ахборот хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга тақдим этилганда, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

малака сертификати қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги исботланганда;

малака сертификати эгаси сохта экологик аудит хулосасини тузганлиги исботланганда.


50. Ушбу Низомнинг 49-банди иккинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда малака сертификати ваколатли органнинг қарорига мувофиқ бекор қилинади.

Мазкур Низомнинг 49-банди олтинчи - тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда малака сертификати суд томонидан бекор қилинади. Ваколатли орган малака сертификатини бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, малака сертификатини бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда бу ҳақда малака сертификатини олган шахсни ёзма шаклда хабардор қилади.


51. Ушбу Низомнинг 49-банди еттинчи - тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича малака сертификати бекор қилинган шахс ушбу малака сертификатини бекор қилиш ҳақидаги суд қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини қайта олиш учун малака имтиҳонини топширишга қўйилмайди.


52. Малака сертификатининг бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.



11-БОБ. ЭКОЛОГИК АУДИТОРЛАР

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


53. Ваколатли орган Экологик аудиторлар реестрини юритади ҳамда унда экологик аудиторлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми, отасининг исми;

паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари ва яшаш манзили;

иш жойи;

малака сертификатининг серияси, рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

малака сертификатини қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар;

ваколатли орган зарур деб ҳисоблайдиган бошқа қўшимча маълумотлар.


54. Экологик аудиторлар реестридаги қуйидаги маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда барчанинг танишиши учун очиқ ҳисобланади:

экологик аудиторнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

малака сертификатининг серияси, рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

экологик аудиторлар малака оширганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

малака сертификатини қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


55. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


56. Талабгор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


57. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

           




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Экологик аудиторнинг малака сертификатини

бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

   


      

Субъектлар

   


     

Тадбирлар

     


     

Бажариш муддатлари

    








1-босқич


Талабгор


      

Малака сертификатини олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки электрон шаклда ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

        


Талабгорнинг

хоҳишига кўра








2-босқич


Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП


     

Талабгор давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, унинг анкетаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгорнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда - анкета талабгор томонидан мустақил равишда тўлдирилиб, сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

        


Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақтда, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда








3-босқич


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(ваколатли орган)



       

1. Талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



      

1. Мурожаат электрон кўринишда келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида




2. Рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақида ваколатли орган талабгорни электрон шаклда хабардор қилади.



2. Қарор қабул қилинган санадан кейин уч иш кунида



3. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган талабгорлар, малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки талабгорга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда хабарнома юборади.

         


3. Малака имтиҳони ўтказилишидан камида ўн кун олдин


Давлат хизматлари маркази


4. Ваколатли органдан келиб тушган электрон шаклдаги хабарномани талабгорга анкетада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

       


4. Ваколатли орган томонидан электрон шаклда хабарнома келиб тушган кунда








4-босқич


Талабгор


Белгиланган сана ва вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан имтиҳон ўтказиладиган жойга етиб келади.


      

Имтиҳон ўтказиш санаси уч нафар талабгордан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин камида уч ойда бир марта белгиланади

        








5-босқич


Ваколатли орган ҳузурида ташкил этиладиган имтиҳон комиссияси


1. Малака имтиҳонини ўтказади ва имтиҳон натижаларини эълон қилади.



        

1. Имтиҳон ўтказилиши белгиланган куни




2. Малака имтиҳони натижаларини баённома билан расмийлаштиради ва ваколатли органга топширади.

         


2. Бир иш кунида








6-босқич


Ваколатли орган


       

1. QR-код қўйилган малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки талабгорга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.



1. Имтихон комиссиясининг баённомаси қабул қилиб олингандан сўнг кейинги бир иш куни мобайнида



Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП


2. Малака сертификатини электрон шаклда талабгорнинг электрон почта манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади


2. Малака сертификати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида






3. Давлат хизматлари марказига талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, талабгорнинг сўровига кўра унга малака сертификатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.

       


3. Талабгорнинг

сўровига кўра

        

          




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА




АНКЕТА

       

фотосурат

(электрон ҳамкорлик

асосида маълумотлар

базасидан олинади)

         

         

Анкетани тўлдириш қоидалари:


анкета электрон шаклда тўлдирилади;

барча саналар араб сонларида келтирилади;

анкетанинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилиши лозим;

анкетанинг барча қаторлари тўлдирилиши лозим (тўлдирилмаган қаторнинг мавжудлиги бутун анкетанинг тўлдирилмаганлигини англатади).

         

Т/р

     

Талабгор тўғрисидаги маълумотлар

        

1.

Фамилияси (ўзгарган бўлса, ёзилиши керак)



2.

Исми (ўзгарган бўлса, ёзилиши керак)



3.

Отасининг исми (ўзгарган бўлса, ёзилиши керак)



4.

Туғилган йили ва санаси


автоматик тўлдирилади


5.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил


автоматик тўлдирилади


6.

Паспорти ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами


автоматик тўлдирилади


7.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)



8.

Телефон рақами




______________________________________

Талабгорнинг электрон рақамли имзоси

        

          




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ягона интерактив давлат

хизматлари портали


Ўзбекистон Республикаси

Экология, атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш ва иқлим

ўзгариши вазирлиги

Ҳужжат рақами:

Ҳужжат яратилган сана:




ЭКОЛОГИК АУДИТОРНИНГ

МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

           

ЖШШИР:

____________________


Фотосурат

(электрон

ҳамкорлик асосида

маълумотлар

базасидан

олинади)

Ф.И.О.:

____________________

Паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серия рақами:


____________________

Қачон берилган:

____________________

Сертификатнинг амал қилиш муддати:


____________________



__________________________________________________________________________________________

(Ваколатли орган мансабдор шахсининг Ф.И.О.)


Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади. Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун repo.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этиши қатъиян тақиқланган.

0000

QR-код

          

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 август















































































Время: 0.1471
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск